Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент


Download 0.56 Mb.
bet1/14
Sana15.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1774599
TuriДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Абдуллаева Ф.С. Автореферат


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ
ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ


АБДУЛЛАЕВА ФОТИМА САГДУЛЛАЕВНА

МОДАЛАР ДИЗАЙНИ АСПЕКТЛАРИДА КОСТЮМ ЛОЙИҲАЛАШНИНГ УСТУВОР ТАМОЙИЛЛАРИ”


(Шаклланиш генезиси, долзарб муаммолари ва амалиёти)

05.06.04. – Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни
КОСТЮМ ДИЗАЙНИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD) ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ


Илмий раҳабар: а.ф.д., проф. Д.А.Нозилов

Тошкент – 2019
КИРИШ (фалсафадоктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Либос дизайни соҳаси – санъат, саноат ва иқтисодиёт соҳаларидаги глобал ривожланиш факторлари даражасига монанд фаолият юритувчи жамиятнинг долзарб соҳаларидан ҳисобланади. Соҳа мантиқан, ўзида – жамиятдаги актуаллиги, замонавий илмий ва ижодий инновацияларнинг деярли барча техник ва технологик янгиланишларни акс эттириши билан янада долзарблик касб этади: “Модани турлича англаш мумкин. Бу бир вақтнинг ўзида, дизайн негизида ётган индустриал ва маданий воқелик.”1
Мамлакатимиз мустқалликни қўлга киритган даврдан ривожининг янги босқичига ўтган либос дизайни соҳасидаги амалий жараёнлар, мазкур йўналишда маълум бир ютуқларни қўлга киритилишида замин бўлаётган бўлсада, костюм лойиҳалаш тизимларининг модалар дизайни аспектларидаги назарий асослари ва лойиҳалаш маданиятига доир жиҳатларининг анализи юртимиз мутахассислари томонидан ҳанузга қадар тадқиқ этилмай қолмоқда. Шу маънода, мазкур тадқиқот мақсади сифатида, нафақат костюм лойиҳалаш тизимларининг модалар дизайни аспектларидаги назарий асослари ва лойиҳалаш маданиятига доир жиҳатлари, балки “Либос дизайни” соҳасида актуаллик касб этаётган – илмий-ижодий ва инновацион концецияларни атрофлича тадқиқ этиш ва бу борада, хулосаларни мутахассислар ва мода ихлосмандларига муҳокамасига ҳавола этишни ўз ичига олади. Шу маънода юртимизнинг Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг: “ ... давлатимизнинг барқарор ва жадал суратлар билан ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш мақсадида, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта усутвор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини2 ишлаб чиқдик. ... Мана шу стратегияга мувофиқ барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, оммавий ахборот воситалари равнақини янги босқичга кўтаришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз”3- дея таъкидлаган фикрлари либос дизайни соҳасига ҳам тааллуқли эканлигини алоҳида қайд этиш жоиз.
Тадқиқотнинг Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқлиги маъносида санъат ва саноат соҳалари доирасидаги костюм лойиҳалаш замонавий тенденцияларининг юртимиз учун устувор концепциясини шакллантириш, юртимиз мода саноатида амалга ошириш ва уни ривожлантириш тамойиллари таҳлили – мазкур тадқиқот ишининг нақадар долзарблигини асослашга хизмат қилади.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling