Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 0.56 Mb.
bet7/14
Sana15.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1774599
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
Абдуллаева Ф.С. Автореферат

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Модалар дизайни аспектларида костюм лойиҳалашнинг устувор тамойилларини тадқиқ этиш бўйича олиб борилган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “Тошкент”, “Маданият ва маърифат”, “Сулола” телеканалларида тадқиқот мавзусига доир қатор илмий-амалий ва лойиҳавий материаллар асосида телекўрсатувлар тайёрланди;
Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида ташкил этилган “Санъаткорлар сулоласи” номли кўргазма доирасида “Модалар дизайни аспектларида костюм лойиҳалашнинг актуал тенденциялари” номли амалий - лойиҳавий материаллар экспозицияси ташкиллаштирилди. (Бадиий Ижодкорлар Уюшмаси томонидан тақдим этилган маълумотнома илова қилинади.)
Тадқиқотчи томонидан “Sisters Asadiy” номли аёллар либосларини лойиҳалаш, моделлаштириш ва уларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган мода бренди шакллантирилди. Мазкур бренднинг амалий фаолияти давомида ўзбек миллий костюм анъаналаридан ижодий манба сифатида фойдаланиш принциплари асосида яратилган аёллар костюм коллекциялари яратилди. Коллекциялар бир қатор замонавий ахборот воситалари орқали мода ихлосмандлари ва мутахассислар эътиборига ҳавола қилинди.
Тадқиқот натижаларининг аппробацияси: Тадқиқот ишининг асосий натижа ва илмий хулосалариЧехиянинг НИЦ “Социосфера” 2016 йилги базасида Халқаро олий таълим муассасалариаро ўтказиладиган “Традиционная и современная культура: история, актуальное положение и перспективы” деб номланган VI-чи илмий-амалий конференциясида (Чехия 2016), Ташкентское Общество Рерихов Центр Индийской Культуры имени Лала Бахадура Шастри, - «Культурное наследие: сохраним прошлое во имя будущего» в рамках «Вторых Рериховских чтений» памяти Ю.Н.Рерихамавзусидаги халқаро илмий семинарда(Тошкент 2016), Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури – “Ўзбек модели”нинг ажралмас қисми” мавзусидаги ёш олимлар ва талабалар илмий-амалий конференцияси, (Тошкент 2016), Россия, Озарбайжон, Армения, Болгария, Белорусия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Чехиянинг НИЦ “Социосфера” 2016 йилги базасида Халқаро олий таълим муассасалариаро ўтказиладиган “Народы Евразии: история, культура и проблема взаимодействия” деб номланган илмий-амалий конференциясида (Чехия 2016), Ўзбекистон Бадиий Академияси, К.Беҳзод номли МРДИ билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Замонавий бадиий таълимнинг долзарб муаммолари” номли Республика илмий амалий конференция (Тошкент 2017)ва илмий-амалий семинарларида иштирок этиш ҳамда маърузалар ўқиш орқали аппробациядан ўтказилди.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling