Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент


Download 0.56 Mb.
bet10/14
Sana15.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1774599
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Абдуллаева Ф.С. Автореферат

2. Мустақиллик йилларида қайта шакллантирилган замонавий мода саноати ривожига тўсқинлик қилиб келаётган барча муаммоларни биргина сабаби, яъни, мазкур йўналишда олиб борилаётган амалий фаолиятларнинг ҳеч бир илмий асосга эга эмаслиги билан изоҳлаш мумкин. Диссертацион тадқиқот умумий хулосасининг мазкур яъни, иккинчи банди бўйича яна қуйидаларни келтириш мумкин. Жумладан:
а) замонавий мода саноатига киритилаётган янги концептуал принциплар ва костюм коллекциялари лойиҳалаш механизмларини ҳамда уларнинг илмий асосларини амалиётга тадбиқ этишга доир амалий стратегияларнинг шу кунга қадар шакллантирилмаганлиги;
б) юртимиз миллий костюм лойиҳалаш генезиси доирасида мавжуд бўлган конструктив ва декоратив принципларга доир беқиёс ютуқ ва анъаналарга адолатли мезон асосида баҳо бериш ва улардан эркаклар, аёллар ва болалар учун яратиладиган костюм коллекцияларига ижодий манба сифатида фойдаланиш принципларининг амалиётда жуда ҳам тор доирани қамраб олганлиги;
в) юртимиз дизайнерларининг ижодий ва амалий фаолиятларини мода танқидчилиги нуқтаи назаридан холис баҳолаш ва уларга ҳозирги кунда мода оламида актуал бўлган костюм коллекциялари лойиҳалашнинг концептуал принциплари ва методлари бўйича конкрет хулосаларини бера оладиган мода таҳлилчиларининг мавжуд эмаслиги мазкур жараёнга мутахассис ва дизайнерлар эътиборларини қаратиш заруриятини кўндаланг қўймоқда.
Мазкур муаммоларни ҳисобга олган ҳолда диссертацион тадқиқот давомида ўзбек миллий костюм анъаналари шаклланиш генезиси бўйича тизимлаштирилган илмий тадқиқот илк бор амалга оширилмоқда. Натижада, юртимиз худудларида урфда бўлган костюм лойиҳалаш тенденцияларининг антик даврлардан бошлаб то XXI асргача бўлган амалий ва ижодий принциплари узвий тадқиқ этилди ва борадаги илмий асосланган концепция шакллантирилди.
3. Мазкур соҳа доирасидаги юқорида таъкидланган илмий жараёнларни жадаллаштириш яъни, соҳага – ижодий ва илмий салоҳияти юксак магистр, Doctor of filosofhy (Phd) ва Doctor of scince (Dsc.)ларни етиштириб бериш орқали ўзбек мода саноати ривожланиш механизмларининг самарали фаолиятига имконият яратиб бериш мумкин. Сабаби, бирон бир соҳанинг ривожида унинг илмий асосларини шакллантирмай туриб, истиқболдаги самарали фаолиятини амалга ошириш мумкин эмас.
Шундай экан, юртимизда либос дизайни соҳаси доирасида ҳам илмий тадқиқот ишларининг жадаллашуви биринчи навбатда, мазкур соҳа бўйича амалга оширилаётган амалий жараёнларни таҳлил қилиш орқали унинг келгусида кутилаётган ютуқ ва камчиликларини аниқ фактлар орқали изоҳлаб бера оладиган ва бу борада дизайнерларга ўзининг амалий таклифларини бера биладиган мода танқидчилари ва таҳлилчилари шакллантирилишини талаб этилади.
Мазкур диссертацион тадқиқот юртимизда костюм дизайни соҳаси назарий жиҳатлари ва тўпланиб қолган муаммолар бўйича амалга оширилган биринчи илмий тадқиқот ҳисобланади. Шу маънода тадқиқот давомида миллий костюм лойиҳалаш анъаналари шаклланиш генезиси билан бир қаторда замонавий костюм коллекциялари лойиҳалаш механизмларидаги актуал концепциялар мода танқидчилиги соҳаси нуқтаи назаридан атрофлича таҳлил этилди ва бу борадаги муаммолар ечимларига доир стратегиялар тизими яратилди.
4. Юртимизнинг кўзга кўринган дизайнерлари ижодий фаолиятлари таҳлили орқали чиқарилган хулосалар, улар томонидан замонавий костюм коллекцияларини яратиш жараёнларида ўзбек миллий либос анъаналарининг фақатгина маълум бир сўнгги, қисқа даври – яъни, XIX – XX асрлар Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги ҳукм сурган даврлар мобайнидаги мавжуд бўлган анъаналари асосида шакллантирилаётганини кўрсатмоқда.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling