Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги


Download 0.56 Mb.
bet2/14
Sana15.11.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1774599
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Абдуллаева Ф.С. Автореферат

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мода саноатининг санъат, саноат ва иқтисодиёт соҳалари ўзаро боғлиқлиги маъносида, соханинг юртимиздаги актуал йўналишларини белгилаш ва уларга доир ривожланиш стратегияларини яратиш мазкур диссертацион тадқиқотнинг республика фан ва технологиялар ривожланишининг мазкур соҳалар доирасидаги устувор йўналишларига мувофиқлигини кўрсатади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Мазкур диссертацион тадқиқот юртимиздаги либос лойиҳалаш генезисига доир тарихидаги мавжуд муаммоларни хал этишда тарихшунослик, этнография, маданиятшунослик ва санъатшунослик фанларига оид илмий манбаларга таянган холда хулосалар чиқаришни мақсад қилиб қўяди. Тадқиқот мавзусига доир юртимиз костюм комплексидаги лойиҳалаш анъаналарининг антик ва илк ўрта асрлар даврига оид либослар конструктив ва декоратив хусусиятларини таҳлил қилиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар сифатида4 С.Яценконинг “Костюм Ираноязычных народов древности и методы его историко-культурной реконструкции” ва Н.Лобачеванинг “Среднеазиатский костюм раннесредневековой эпохи по данным стенных росписей” тадқиқотилари илмий аҳамиятга молик манба сифатида таҳлил қилинмоқда5.
Айниқса, Н.Лобачева мазкур тадқиқотида илк ўрта асрлар ўзбек ва тожик миллий либослари генезиси ва эволюциясига доир изланишларни Ўрта Осиёнинг бошқа миллатлари костюм комплексидан ажратиб тадқиқ этиш ҳақидаги фикрлари мазкур тадқиқотда ўз самарасини кўрсатди. Ва айтилганлар Ўрта Осиёнинг икки дарёси оралиғидаги машҳур археологик ёдгорликлардан бўлган деворий суръатлар - Болаликтепа, Ажинатепа, Шимолий Афғонистон қатор ёдгорликлари, ҳамда Панжикент, Варахша, Афросиёб сингари беқиёс меъморий ансамбллар деворий суръатлар персонажларида тасвирланган либослар мисолида таҳлил этган.
Юртимизнинг антик ва илк ўрта асрлар даври костюми анъаналарининг шаклланиш генезисини ўрганиш борасида С.Яценконинг “Костюм Ираноязычных народов древности и методы его историко-культурной реконструкции” тадқиқоти6 ҳам эътиборли аҳамият касб этди, масалан: “Изланишларимизда эътиборли даражада тўлиқ хужжатлаштирилган 13 этнос ва ўзаро яқин этносларнинг юқорида қайд этилган уч даври мобайнидаги материаллари тадқиқ этилмоқда: 1) Ахмонийлар даври форсийлари; 2) илк скифлар; 3) «классик давр » скифлари; 4) Алтой пазариқлар; 5) хоразмийлар (уч даври); 6) Эроннинг парн-парфёнлари; 7) сармат ва аланлар; 8) юэчжи / Бактрия кушанлари; 9) сўғдлар (иккинчи ва учинчи даврлари); 10) Гандхар ҳиндо-скифлари; 11) форсийлар даври Сосонийлари; 12) Жанубий Синьцзян хотанликлари; 13) тохаристонликлар (туркий компоненти билан қўшилганда7. Биз С.Яценконинг “туркий компонент” иборасига аниқлик киритиш мақсадида, изоҳ тариқасида Ўрта Осиёнинг икки дарё оралиғи худуди этносларига доир манба сифатида “Демографический энциклопедический словарь” маълумотларини келтириб ўтишни лозим топдик: “Ўзбекларнинг қадимги аждодлари орасида — суғдлар, хоразмликлар, бохтарлар, парконлар, сак-массагетлар бўлганлар. Эрадан аввалги 8 асрдан: қадимий -Бохтар, Суғд, Хоразм давлатлари хукм сурган. Эрадан аввалги 6 — 4 асрлар мобайнида Ахмонийлар ва Александр Македонский босқинлари остида бўлган. 3 — 2 асрлар давомида Селевкийлар ва Грек-Бохтар ва 1 асрдан Кушонлар хукмронлик қилганлар).8
Мазкур давр мобайнида, аждодларимиз — суғдлар, хоразмликлар, бохтарлар, парконлар, сак-массагетлар форсий забонлар гурухини ташкил этганлар. (Маълумки шаҳар ва қадимий дехқончилик оазислари аҳолиси, яъни сартлар қатлами, ҳозирга қадар ҳам асосан, икки тиллик миллат — “зуллисонайн”лар гурухини ташкил этадилар.
Ва яна шу қаторда, асосий манба сифатида тарихи ва миллий маданиятига доир маълумотларни “История народов Узбекистана”номли илмий нашрнинг I жилди Кириш қисмидаги тарихчи олим А. Якубовскийнинг мақоласи ва А.Асқаровнинг “Ўзбек халқининг келиб чиқиш масалалари”9 монографияси малумотларига муҳим манбалар сифатида қаралди. Бизнингча, ушбу адабиётлар миллат тарихига одилона ва илмий ёндошув услубияти хусусиятлари билан алоҳида аҳамият касб этади.
Юртимиз миллий костюми тарихи ва ривожланишининг эволюцион жараёнлари бўйича шу кунга қадар, илмий манбалар сифатида – М.Бикжанова10, О.Сухарева11, М.Горелик12, Т.Абдуллаев, С.Хасанова13, Д.Фахретдинова14, Л.Ундерева15 сингари тарихшунос ва этнограф олимлар томонидан яратилган илмий тадқиқотларининг аҳамияти беқиёс. XIX аср охири ва XX бошларида урфда бўлган ўзбек миллий костюм намуналари бўйича эса Д.Фахретдинова16, Н.Содиқоваларнинг17 олиб борган илмий тадқиқотлари шу кунга қадар мазкур соҳадаги асосий илмий манба сифатида таҳлил қилиб келинмоқда.
Ҳозирги кунда илмий фаолият олиб бораётган З.Раҳимова, Б.Нодир сингари олимлар тадқиқотларида ҳам нафақат миллий костюм анъаналари, балки Ўрта Осиё халқлари доирасида ўзбек миллий костюми ўзига хосликлари, улардаги конструктив ва декоратив хусусиятлари ва эволюциясига доир илмий аҳамиятга молик маълумотларни олиш мумкин.
Шуниси эътиборлики, лойиҳалаш маданиятининг барча жабҳаларида юксак ютуқларни қўлга киритган юртимизда этнограф олимлар томонидан ўзбек миллий костюмини Ўрта Осиё худуди миллий либослари қаторида яхлит “туниксимон”лар туркуми сифатида баҳоланиши ва баъзи илмий адабиётларда ҳозирга қадар “туниксимон”лигига урғу бериб келиниши адолатдан эмас. Чунки, XX аср ўрталари ва учинчи чораги мобайнидаги олиб борилган археологик қазилмалар мобайнида аниқланган хайкалтарошлик ва деворий рангтасвир асарларидаги персонажлар либослари мазкур худуддаги ўтроқ халқлар – ўзбек ва тожикларнинг антик ва илк ўрта асрлар даври либосларидаги конструктив жиҳатлар, ўзида костюм лойиҳалашга доир тизим яъни, ҳозирги кун ибораси билан айтганда либосларни моделлаштириш анъанаси амалда бўлганлигини кўрсатмоқда. Бу борада биринчилардан бўлиб Н.Лобачева “Костюм народов Средней Азии” тўпламида “Среднеазиатский костюм раннесредневековой эпохи по данным стенных росписей” мақоласини эълон қилди. Унда, олиманинг ўзбек ва тожиклар либос лойиҳалаш маданиятини Ўрта Осиё худудидаги бошқа миллатлар миллий либосларидан айри холда тадқиқ этиш ҳақидаги хулосаси ҳозирги кунга қадар ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Таниқли санъатшунос З.Раҳимова ҳам Майтдинова тадқиқоти асосида, илк ўрта асрларга тааллуқли, Мунчоқтепа ёдгорлиги либос топилмалари мисолида костюм лойиҳалаш тенденцияларига доир маълумотларни келтириб ўтади, “Фарғонадаги илк ўрта асрларга мансуб – Мунчоқтепа қабристони (V-VII асрлар) шов – шувга сабаб бўлди. ... шойи ва пахта матоларидан тикилган либослари билан дафн қилинган одамлар жасади топилди. Сақланиб қолган парчалар либосларнинг нафақат ташқи кўриниши, балки бичими ҳақида ҳам тасаввур қилиш имконини беради. ... илк ўрта асрларда либослар енгсиз ва енг учун ўйилган ўмизли сингари икки хил усулда бичилган. Бундай бичим аёл либосини танага ёпишиброқ туришини таъминлаган18– деб, юртимизда конструктив-лойиҳалаш жараёнлари илк ўрта асрлардаёқ юз берганлигини илк бор эътироф этади.
Аммо, бу борада илк ўрта асрлар мобайнида хукм сурган лойиҳалаш анъаналари, яъни либосларининг конструктив хусусиятлари, либос лойиҳалашдаги деталлаштириш, шакл ва силуэти тизими X асрга қадар ҳам давомийлик касб этган эканлигини тасаввур этиш мумкин: “IX – X асрлар – шахсий қадриятлар даври ва шу билан бир вақтда VII – VIII асрлардан ўзининг бебаҳо тасвирий-фигуратив моҳияти билан XI – XII асрлар мусулмон дунёси бадиий маданиятига, ўзгача эстетик қадриятларга асосланган ўзига хос кўприк.19
Шу маънода юртдошимиз, буюк аллома Имом ал Бухорийнинг “Кийиниш одоби ҳақида” рисолалари пайдо бўлишини, либослардаги мазкур трасформацион жараёнларнинг асосий сабабчиларидан десак янглишмаган бўламиз, чунки ҳеч бир воқеа сабабсиз юз бермайди.
Имом ал Бухорийнинг “Кийиниш одоби ҳақида” рисолалари ёзилган тарихий даврлар яъни, X асрдан бошланган “Ўзбек миллий костюми”нинг шаклланиш жараёнлари ниҳоясига етган давр – XIVаср, юртимиз этник маданиятининг бошқа бир муҳим компоненти Ўзбек тили грамматикаси ва луғавий фонди шаклланиши ниҳояси даври билан синхрон тарзда20 XIV – XV асрларда юз берганлигини ҳам эътибордан қочирмаслик лозим.
Ўрта асрлар юртимиз либос анъаналарини таҳлил қилишда мазкур даврларда яратилган, санъатшуносликда Ўрта Осиё ёки Бухоро миниатюра мактаби номи билан аталадиган миниатюра мактабларида яратилган мўъжаз тасвир санъати ҳам катта аҳамият касб этади. Бу борада ҳам илмий тадқиқотларни асосан З.Раҳимова олиб борган ва либослар конструктив хусусиятлари борасида ҳам муҳим аниқликларни кирита билган. Яъни, Бухоро миниатюра мактаби деб юритилувчи XVII аср миниатюралари либос тасвирларида либос лойиҳалашга хос бўлган белга мослаштирилган силуэт конструктив жиҳатлари доир хулосаларини эълон қилган.
ХIX – XX асрлар юртимизда мавжуд бўлган костюм тенденцияларини таниқли олималар Н.Содиқова, Л.Ундерева, Д.Фахретдиноваларнинг илмий тадқиқотлари орқали таҳлил қилиш ва бу борада аниқ хулосалар чиқариш мумкин.
Мазкур тадқиқот мавзусининг асосий илмий ва амалий аҳамияти замонавий модалар дизайнида либос лойиҳалашнинг актуал концепциялари (тамойиллари) таҳлилини ўз ичига олган бўлиб, унда асосий мақсад сифатида мазкур концепцияларнинг шаклланиш механизмлари, ривожланиш факторлари ва долзарб муаммоларини тадқиқ этишга эътибор қаратилмоқда.
Шу ўринда, қайд этиш лозимки, замонавий либосларни лойиҳалаш, моделлаштириш ва коллекциялар яратишга доир актуал концепциялар жаҳондаги машҳур мода намоёндалари ва танқидчиларининг фикр мулоҳазалари, ижодий ва илмий концепциялари ҳамда Н.Уайт, Ж.Пекарди, А.Чанг, К.Перцова, К.Блекмен, Л.Армстронг, И. де ла Фрессанж, Д.Томас, А.Дрейк, М.Тангейт, Е.Аброзе, H.Farnult, A. Manchinelli, D.Vreeland, G. Coddington, A.Newman, Z.Shariff, K.Cutrone, K.Clements, A.Drake, Sjoberg B., Peterson, Kristin M., Leloir M. сингари мутахассисларнинг мазкур соҳадаги фаолиятларида ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги Президенти Ш. Мирзиёевнинг давлат дастуридаги тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бўйича қабул қилган қарорлари мазкур тадқиқот иши учун методологик асос бўлиб хизмат қилди.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасининг илмий-тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети “Саноат дизайни” кафедрасининг тадқиқот ишлари режасига мувофиқ “Модалар дизайни аспектларида костюм лойиҳалашнинг устувор тамойиллари” (2014-2017) мавзуси доирасида бажарилган.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling