Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети ўзбекистон республикаси фанлар академияси


Download 261.22 Kb.
Pdf ko'rish
Sana14.10.2023
Hajmi261.22 Kb.
#1702267
Bog'liq
2 5273768021813363520



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
 
У.А. АРИФОВ НОМИДАГИ ИОН-ПЛАЗМА ВА ЛАЗЕР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 
ИНСТИТУТИ
 
“ФАН ВА ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ 
ЁШЛАРНИНГ ЎРНИ” 
Республика илмий-техник анжумани 
АХБОРОТ ХАТИ 
Тошкент давлат техника университетида 2019 йил 25-26 апрель кунлари Тошкент давлат 
техника университети ва Ион-плазма ва лазер технологиялари институти билан ҳамкорликда “Фан ва 
техника тараққиѐтида интеллектуал ѐшларнинг ўрни” мавзусида Республика илмий-техник анжумани 
ўтказилади.
Анжуманда Республика ОТМлари ҳамда ЎзРФА Илмий тадқиқот институтлари Ёш олимлари, 
докторант, магистрант ҳамда талабалар илмий раҳбарлари билан бирга иштирок этиши кўзда 
тутилган. 
Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича шўъбалар фаолият олиб боради: 
 
Фундаментал фанлар;
Электроника, физикавий электроника ва автоматика;
Энергия тежамкор технологиялар ва қайта тикланувчан энергия манбалари
Механика, машинасозлик, муҳандислик ва кимёвий технологиялар, саноат экологияси; 
Геология-қидирув, кончилик иши ва металлургия.
 
Анжуман қатнашчилари томонидан ёзиладиган тезисларга таълаблар 
 
1. 
Тезислар матни таҳрир қилинган ҳолда тақдим этилиши шарт. Анжуман мавзусига мос 
келмайдиган, кечикиб келган ва талабга жавоб бермайдиган тезислар тўпламга киритилмайди ҳамда 
муаллифларга қайтарилмайди. Тақдим этилган ахборотларнинг тўғрилиги учун муаллиф(лар) шахсан 
жавобгардир. 
2. 
Тезислар 1 нусҳада қоғоз ва электрон шаклда ташкилий қўмитага 2019 йил 12 апрелгача 
топширилиши керак. Бошқа ОТМ ва ИТМлар иштирокчилари маърузаларини ташкилий қўмитанинг 
электрон манзилига юборишлари мумкин.
3. 
Ташкилий қўмита манзили: Тошкент ш., Университет кўчаси, 2, ТошДТУ, Бош бино, 508 - 
хона. Тел.: (8 371) 227-19-47; (342 ички); Факс: (8 371) 246-42-01. E-mail: 
tdtu.anjuman@mail.ruт
 
 
Тезисни расмийлаштириш талаблари 
 
1. Тезис матни “МS Word” дастурида “Times New Roman” шрифтида 12 ўлчамда терилган 
бўлиши керак.
2. Тезис ҳажми бир интервалда босилган матн ҳисобида А4 форматда (жадваллар, расмлар ва 
адабиѐтлар рўйхати билан биргаликда) тўлиқ 2 бет бўлиши керак, учинчи бетда анжуман 
иштирокчилари анкетаси тўлдирилиши керак. Матн чегараси ўлчами: юқори ва пастдан – 2,0 см, 
чапдан – 3 см, ўнгдан – 1,5 см.
3. Тезисдаги материалларда энг зарурий математик ифодаларгина берилиши керак.
4. Биринчи қаторда маърузанинг номи саҳифанинг ўртасида бош ва қалин ҳарфларда, иккинчи 
қаторда талаба, магистрант, докторант ва ѐш олимларнинг исми-шарифи, ўқиш ва иш жойи 
кўрсатилади, кейинги қатордан илмий раҳбарнинг илмий даражаси ва унвони иш жойи ѐзилади. Янги 
қатордан матн ѐзилади. Матн охирида фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати келтирилади. 


 
Анжуман иштирокчиси анкетаси 
 
«ФАН ВА ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ 
ЁШЛАРНИНГ ЎРНИ» 
мавзусидаги илмий анжумани иштирокчиси ҳақида маълумот
Муаллифнинг Ф.И.Ш.:
Ўқиш (иш) жойи:
Факультети, гуруҳи 
Лавозими
Илмий даражаси ва илмий унвони 
Маъруза тури (ялпи мажлисда, шўъба 
йиғилишида)
Шўъба йўналиши:
Маъруза номи:
Маърузачининг манзили, телефон рақами,
Е-mail 
 
 

Download 261.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling