Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55
Илмий индукция эҳтимолий хулоса чиқаришнинг шундай турики, 
унинг 
асосларида 
бирорта 
белгининг 
бир 
синфга 
мансуб 
предметларнинг бир қанчасида такрорланиши қайд этилиши билан бир 
қаторда, у белгининг сабабий алоқаси хақида ҳам маълумот 
мужассамлашган бўлади ва улар хулосада берилган предметлар синфига 
нисбатан ҳосил қилинган фикрда ўз аксини топади. 
Оммабоп индукциядан фарқли ўлароқ, илмий индукцияда бир 
синфга мансуб предметларда такрорланувчи белги шунчаки қайд 
этилиб қолмасдан, балки у ҳақида тўлароқ маълумотга эга бўлиш, 
унинг мавжуд бўлиши сабабини аниқлаш учун предметнинг бошқа 
белгилари билан бўлган алоқалари, хусусан, сабабий боғланишлари 
ўрганилади. Ана шунинг учун ҳам, яъни ҳодисаларнинг сабабини 
аниқлашга, уларни ифода этувчи қонунларни очишга қаратилгани 
учун ҳам тўлиқсиз индукциянинг бу турини илмий индукция деб 
аташади. 
Индуктив хулоса чиқаришни таҳлил этишга якун ясар эканмиз
унинг дедукция билан бўлган алоқасини алоҳида таъкидлаб ўтиш 
зарур. Бу алоқадорлик худди анализ ва синтез ўртасидаги 
алоқадорлик каби зарурий характерга эга. 
Фалсафа, ва демак, мантиқ илми тарақиѐти давомида айрим 
мутафаккирлар билишда дедукциянинг ролига юқори баҳо бериб, уни 
тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратган бўлса (масалан, Аристотель, 
Декарт), бошқалари индукциянинг имкониятларини юқори деб 
ҳисоблаганлар (Демокрит, Сократ, Бэкон, Ж.С. Милль), баъзилари эса 
уларни ўзаро боғлиқ ҳолда олиб қарашга уринган (Галилей, Гегель). 
Бунинг ўз сабаби бор. Индукция ва дедукция билишнинг турли 
босқичларида, турли хил билиш вазифаларини ҳал этишда турлича 
аҳамиятга эга бўлади. Хусусан, билишнинг дастлабки босқичларида, 
айниқса, 
тажриба 
натижаларини 
умумлаштириш 
жараѐнида 
индукцияга кўпроқ мурожаат қилинади. Ана шунинг учун Ф. Бэкон 
Янги даврда табиѐтшуносликнинг экспериментга асосланадиган 
йўналишлари ривожи учун индукция муҳим аҳамиятга эга, деб 
таъкидлаган. Билишнинг назарий босқичида, айниқса, аксиоматика 
қўлланиладиган ҳолларда, дедукцияга кўпроқ мурожаат қилинади. 
Математика ва мантикда бундай ҳоллар кўп учрайди. Ўз пайтида 
Декарт буни яхши асослаган. 


53 
Лекин, шунга қарамасдан, билишнинг барча босқичлари, соҳалари, 
йўналишларида индуктив ва дедуктив хулоса чиқаришнинг ўзаро 
алоқадорлигини, бирининг иккинчисисиз мавжуд бўла олмаслигини 
кузатиш мумкин. Хусусан, дедуктив ҳулоса чиқаришнинг асосларини 
индуктив йўл билан ҳосил қилинган умумий билимлар ташкил этади. 
Ўз набатида, индукция хулосасининг чинлиги дедукция ѐрдамида 
текширилади. 
Аналогия (грек. – мослик, ўхшашлик) шундай хулоса чиқариш 
шаклики, унда предметларнинг ўхшаш белги ва хоссаларига 
асосланиб хулоса чиқарилади. Дедуктив хулоса чиқаришда фикр 
умумийликдан хусусийликка қараб, индукцияда хусусийликдан 
умумийликка қараб ҳаракатланса, аналогияда эса бир хусусий 
ҳолатдан бошқа хусусий ҳолатга қараб ҳаракатланади. 
Аналогия воситасида бир предметдан бошқа предметга ахборот 
ўтказилади. Масалан,
Қуш тирик мавжудот, унинг қаноти бор, у учади. 
Инсон ҳам тирик мавжудот, унинг қаноти йўқ, у учмайди. 
Инсоннинг ҳам қаноти бўлса, у, эҳтимол учади. 
Аналогия бўйича хулоса чиқариш бошқа хулоса чиқаришлар каби 
асослардан, хулосадан ва асослар ҳамда хулоса ўртасидаги мантиқий 
алоқадан иборатдир. Унинг хулосаси эҳтимолий шаклда бўлиб, 
кейинги текширишларни талаб қилади, тадқиқотчини изланишларга 
ундайди. Бу эса муҳим назарияларнинг кашф этилишига олиб келиши 
мумкин.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling