Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55
I. Тезисни рад этиш 
Тезисни рад этишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: 
1. Фактлар орқали рад этиш. Бу энг ишончли ва самарали усулдир. 
Бунда бўлиб ўтган воқеаларга, статистик маълумотларга асосланиб 
тезис рад этилади. Масалан: “Экологик муаммолар инсон омилигига 
боғлиқ эмас” деган тезисни рад этиш, яъни унинг нотўғри эканлигини 
исботлаш учун бир қатор фактларга асосланамиз. Орол сувининг 
режасиз ишлатилиши, турли қуроллар, ракеталар синови туфайли 
озон қатламининг емирилиши, табиий заҳиралар ва ичимлик сувидан 
кўр-кўрона 
фойдаланиш, 
ўрмонларнинг 
йўқолиб 
кетиши, 
океанларнинг ифлосланиши каби далилларни келтириб, тезисни рад 
этамиз. 


65 
2. Тезисдан келиб чиқадиган натижаларнинг хатолигини кўрсатиш 
орқали рад этиш. Бунда тезисдан келиб чиқадиган натижаларнинг 
тўғри эмаслиги асослаб берилади. Рад этилаѐтган тезис вақтинча 
тўғри деб тан олинади, ундан келиб чиқадиган натижалар аниқланиб, 
бу натижаларнинг хақиқатга зид, нотўғри эканлиги исботланади.
3. Тезисни антитезисни исботлаш орқали рад этиш. Рад этилаѐтган 
тезисга зид бўлган янги тезис (антитезис) олинади ва исботланади. 
Учинчиси истисно қонунига мувофиқ, антитезиснинг чинлигидан 
тезиснинг хатолиги келтириб чиқарилади.
II. Аргументларни рад этиш. 
Тезисни исботлаш учун келтирилган аргументларнинг хатолиги 
ѐки етарли эмаслиги аниқланади. 
Раддияда тезиснинг хатолигини исботлаш билан аргументларнинг 
хатолигини исботлаш ўртасида фарқ бор. Чунки, аргументларнинг 
хатолигидан тезиснинг нотўғрилиги ҳамма вақт ҳам келиб 
чиқавермайди, бунда асослар нотўғри, лекин тезис тўғри, ҳақиқий 
бўлиши мумкин. Аргументларни рад этиш орқали тезиснинг 
исботланмаганлиги асослаб берилади. 
III. Демонстрацияни рад этиш. 
Рад этишнинг бу усулида исботлашда йўл қўйилган хатолар 
аниқланади. Бунда рад этилаѐтган тезис чинлигининг, унинг асослаш 
учун келтирилган аргументлардан бевосита келиб чиқмаслиги 
асослаб берилади. Исботлаш усулида йўл қўйилган хато аниқланганда 
тезис рад этилмайди, уни қайта исботлаш талаб қилинади. 
Рад этишнинг юқорида кўрсатилган усуллари кўпинча биргаликда, 
бир-бирини тўлдирган ҳолда қўлланилади. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling