Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55
4. Гипотеза. Назария 
Гипотеза – ўрганилаѐтган ҳодисанинг сабаблари ва хусусиятларини 
тушунтирадиган асосли тахмин тарзидаги билим шаклидир. 
Гипотезани қуриш, ўрганилаѐтган ҳодисани тушунтирадиган 
тахминий фикрларни илгари суришдан иборат бўлади. Гипотезалар 
узоқ изланишлар, ўтказилган тажриба ва экспериментлар натижасида 
вужудга келади. Илгари сурилган гипотеза, албатта, асосланиши 


69 
зарур. Гипотеза тасдиқланмагунча ўзининг билишдаги аҳмитятини 
йўқотмайди. Рад этилса, ўрнига бошқа гипотеза қурилади ва бу ҳол то 
гипотезалардан бирортаси тасдиқланмагунча давом этади. 
Илгари сурилаѐтган гипотезалар турли ҳил даражада умумлашган 
бўлиши мумкин. Ана шунга мувофиқ ҳолда умумий ва жузъий 
гипотезаларни ажратиш мумкин. 
Умумий гипотеза деб табиат, жамият, билиш ҳодисаларининг 
қонуниятлари ҳақида билдирилган асосли тахминга айтилади. Бунга 
мисол қилиб Ерда ҳаѐтнинг пайдо бўлиши, онгнинг келиб чиқиши, 
ижтимоий прогресс ҳақидаги фаразларни кўрсатиш мумкин.
Жузъий (хусусий) гипотеза айрим фактлар, алоҳида предмет ва 
ҳодисаларнинг келиб чиқиши, хусусиятлари ҳақидаги билдирилган 
асосли тахминий фикрдан иборат. Конкрет жиноятнинг мотиви 
ҳақидаги 
суд 
версияси, 
археологик 
қазишларда 
топилган 
предметларнинг табиати, қайси даврларга оид эканлиги ҳақидаги 
тахминлар жузъий гипотезага мисол бўлади. 
Мантиқда, ишчи гипотезалар ҳам фарқ қилинади. 
Ишчи гипотеза – тадқиқотнинг дастлабки босқичида илгари 
суриладиган, биринчи фактлар асосида қилинган тахминдир. У ўз олдига 
ўрганилаѐтган ҳодисанинг сабабини аниқлашни мақсад қилиб қўймайди; 
у фақат кузатиш ва эксперимент натижаларини тасвирлашга, тартибга 
солишга ѐрдам беради. Ишчи гипотеза фаразга яқин туради, бироқ у 
фараздан ўзининг конкретлиги билан фарқ қилади. Ҳар қандай ишчи 
гипотеза – гипотезанинг бошланғич давридир. 
Ҳар қандай гипотеза текширишни талаб этади. Натижада унинг 
ҳақиқатлик эҳтимоллиги ѐ ортади, ѐки камаяди, гипотезанинг ҳақиқатлиги 
исботланади ѐки гипотеза рад этилади.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling