Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат
Download 1.03 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гипотетик-дедуктив назариялар
- Аксиоматик назария
“Мазмундор” назарияларда маълум бир соҳага оид фактлар
системага солинади, умумлаштирилади ва тушунтирилади. Улар асосан тажриба натижалари, эмпирик материалларга таянади, уларни таҳлил қилади, тартибга солади ва умумлаштиради. Ана шунинг учун ҳам уларни “тажрибага таянувчи назариялар”, деб аташади. “Мазмундор” деб аталишига сабаб, уларни математика ва мантиқдаги формаллашган назариялардан фарқ қилишдир. Мазмундор назарияларни соф эмпирик назариялар деб бўлмайди. Улар фақат эмпирик материалларгагина эмас, балки назарий қонунларга ҳам таянади. Масалан, мазмундор деб ҳисобланадиган Ч. Дарвиннинг эволюция назарияси, И.П. Павловнинг олий асаб фаолиятининг шартли рефлекторлик назарияси ва шу кабилар чуқур назарий ғояларга суянади, улар ѐрдамида тўпланган материалларни рационал усул билан англайди, қайта ишлайди ва тушунтиради. Гипотетик-дедуктив назариялар табиѐтшуносликда учрайди. У турли хил мантиқий кучга эга гипотезалар системасидан иборат бўлиб, унда мантиқан кучлиларидан мантиқан кучсизроқлари дедукция қилинади. Гипотетик-дедуктив системани гипотезалар занжири (иерархияси) тарзида олиб қараш мумкин. Бунда эмпирик асосдан узоқлашган сари гипотезанинг кучи ортиб боради. Гипотетик-дедуктив назарияларнинг ўзига хос жиҳатларидан бири ундаги гипотезаларнинг даражалари бўйича қатъий изчил жойлашишидир. Гипотезанинг даражаси қанчалик юқори бўлса, хулосаларни мантиқий йўл билан келтириб чиқаришда унинг иштироки шунчалик кўп бўлади. Аксиоматик назария – назария элементларининг катта қисми кичкина бошланғич асосдан – асосий аксиомалардан дедуктив йўл билан келтирилиб чиқарилувчи назариядир. Аксиоматик назариялар математикада қурилади. Аксиоматик метод биринчи марта Евклид томонидан элементар геометрияни қуришда муваффақиятли ишлатилган. Мазкур геометриянинг асосий аксиоматик тушунчалари “нуқта”, “тўғри чизиқ”, “текислик” бўлиб, улар идеал фазовий объектлар сифатида 72 олиб қаралган; геометриянинг ўзи эса физикавий фазонинг хусусиятларини ўрганувчи таълимот сифатида талқин қилинган. Математиканинг тараққиѐти давомида аксиоматик метод такомиллашиб борган, уни қўллаш мумкин бўлган соҳалар доираси кенгайган. Хусусан, аста-секин Евклид аксиомаларининг фақат геометрик объектларнигина эмас, балки бошқа математик ва, ҳатто, физик объектларни ҳам тасвирлаш учун яроқли эканлиги маълум бўлди. Аксиоматика табиѐтшуносликда ҳам қўлланилади. Тажриба билан боғлиқ бўлганлиги ва шунинг учун ҳам зарурий равишда эмпирик талқинга муҳтож эканлиги сабабли табиѐтшуносликнинг фақат ўзагини ташкил этадиган тушунчаларнигина аксиомалаштириш мумкин. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling