Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат
Савол ва муаммо, унинг тафаккур жараѐнида тутган ўрни
Download 1.03 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Савол ва жавобнинг муҳокама юритишда тутган ўрни.
3. Савол ва муаммо, унинг тафаккур жараѐнида тутган ўрни.
Савол. Ўқувчи, талабалар дунѐқарашининг негизини ташкил этувчи тушунчалар занжирини шакллантиришда савол-жавоб, яъни фикр алмашиш, мулоқотга эътиборни қаратиш зарур. Талабалар фаоллигини оширишнинг энг синалган усули – савол-жавоб, диалогдир. Ота-она билан фарзанд, устоз ва талаба ўртасидаги диалог (мулоқот) ѐшларнинг билим олишига, катта ва кичик авлод ўртасидаги тушунмовчиликларни бартараф этишга имконият яратади. Оламни билиш саволдан, муаммони аниқлашдан бошланади. Донишмандлар фикрича, яхши савол – ярим билимдир. Саволларни тўғри, аниқ қўйиш учун инсон нимани билмоқчи эканлигини 66 англаши, муайян тасаввурга, билимга эга бўлиши зарур. Саволлар асосан қуйидаги мақсадларда берилади: билим олиш, ўрганиш учун; ўз билим даражасини аниқлаш учун; мавжуд ахборотларга эга бўлиш учун; бошқаларнинг шахсий фикрини билиш учун. Савол ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. У ўзининг асосига, базасига эга. Саволнинг асосини унда мужассамланган билим, ахборот ташкил этади. Савол ва жавобнинг муҳокама юритишда тутган ўрни. Билимларимиз предмет ва ҳодисалар ҳақида аввалги ҳосил қилинган ҳукмлардан янги, уларни тўлдирадиган, кенгайтирадиган ҳукмларни яратишга қараб тараққий этиб боради. Бу жараѐн маълум бир саволларни қўйиш ва уларга жавоб қидириш тарзида содир бўлади. Шуни айтиш керакки, савол сўроқ гап ѐрдамида ифода қилингани учун ҳукмни ифода қила олмайди. Улар билишда турлича вазифаларни бажаради. Хусусан, ҳукмнинг вазифаси предмет ҳақидаги мавжуд билимларни қайд қилишдан иборат бўлса, савол унинг янги хусусиятлари, алоқаларини қидириб топишга, ўрганишга қаратилган бўлади. Савол бир қанча муҳим мантиқий хусусиятларга эга. Биринчидан, саволда маълум бир бошланғич билим мужассамланган бўлади. Масалан, “Қандай сабабларга кўра ГФР ва ГДР ягона давлатга бирлашди?”, деган саволда мустақил Германия Федератив Республикаси ва Германия Демократик Республикасининг мавжуд бўлганлиги, уларнинг ягона давлатга бирлашишидан аввал қандайдир воқеаларнинг содир бўлганлиги ҳақида маълумот берилган. Иккинчидан, саволда мавжуд бўлган билим ноаниқ бўлади. Юқорида келтирилган мисолда ягона немис давлати – ГФР ҳақида маълум бир маълумот мавжуд бўлса-да, у фикрлаш предметини тушуниш учун етарли эмас. Шунинг учун ҳам савол қўйиш ва унга жавоб қидириш йўли билан ягона немис давлатининг пайдо бўлиш шарт-шароитлари ҳақида билим ҳосил қилиниши зарур. Учинчидан, саволда предмет ҳақида тўлароқ билимга эга бўлиш эҳтиѐжи ўз ифодасини топади. Ана шундан келиб чиқиб, савол билимларимиздаги ноаниқликларни, шубҳаларни йўқотиш ҳамда аниқроқ ва тўлароқ билимлар ҳосил қилишга бўлган эҳтиѐжни қондиришга хизмат қиладиган фикрлаш воситасидир, деб айтишимиз мумкин. 67 Саволларнинг бир қанча турларини фарқ қилса бўлади. Хусусан, савол ўзининг асосига кўра тўғри ва нотўғри қўйилган саволларга бўлинади. Билишдаги функцияси бўйича аниқловчи ва тўлдирувчи саволларни ажратиш мумкин. “Ўзбекистон Марказий Осиѐда жойлашганми?” деган савол аниқловчи савол, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қачон қабул қилинган?” тўлдирувчи савол ҳисобланади. Структурасига кўра оддий ва мураккаб саволлар мавжуд. Агар таркибида бошқа савол бўлмаса, оддий савол, бўлса мураккаб савол деб юритилади. Масалан, “Сув неча градусда музлайди?” – оддий савол, “Ассимлация ва диссимляциялар организмнинг мавжуд бўлишида қандай ўрин тутади?” – мураккаб саволдир. Саволни тўғри қўйиш учун маълум бир қоидаларга риоя этиш зарур: 1. Савол тил талабларига жавоб бериши керак. 2. Савол аниқ, равшан, қатъий ҳолда ифода қилинган бўлиши керак. 3. Саволнинг асоси чин ҳукмлардан иборат бўлиши керак. Масала – саволнинг алоҳида бир тури бўлиб, уни ҳал қилиш саволнинг асосини мантиқан ўзгартиришни, етишмаѐтган маълумотлар билан тўлдиришни, муҳим томонларини ажратишни, муҳим бўлмаганларини чиқариб ташлашни тақозо этади. Муаммо – жавоби бевосита мавжуд билимда бўлмаган ва ечиш усули номаълум бўлган саволдир. Шунинг учун ҳам муаммони қўйиш ва ҳал қилиш мавжуд билимлар доирасидан четга чиқишни, янгича ечиш усули, методларини қидиришни тақозо этади. Қандай муаммоларни илгари суришни, уни муҳокама қилишнинг характерини амалий фаолиятимиз ва билишимиз эҳтиѐжлари белгилаб беради. Билиш жараѐнида маълум бир зиддиятлар, биринчи навбатда, мавжуд билимларимизнинг эришган даражаси билан янги билиш вазифаларини ҳал қилиш зарурияти ўртасида зиддият келиб чиқади, муаммоли вазият пайдо бўлади. Бундай зиддиятлар, айниқса, кундалик ҳаѐтимизда мураккаб вазифаларни ҳал қилишда, фанда эса, туб бурилишлар даврида яққол намоѐн бўлади. Муаммони тўғри қўйиш учун муаммоли вазиятни аниқ тасаввур қилишнинг ўзи етарли эмас. Бунинг учун муаммони ҳал қилишнинг турли хил усуллари ва воситаларини ҳам олдиндан кўра билиш керак. 68 Муаммоларни қўйишда кишиларнинг ҳаѐтий тажрибаси, билимлари ва таланти муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шунинг учун ҳам, одатда кўп ҳолларда янги муаммолар илмий билишнинг у ѐки бу соҳасининг йирик мутахассислари, бой тажрибага эга ва чуқур билимли олимлари томонидан илгари сурилади ҳамда улар баъзан узоқ йиллар давомида тадқиқ қилинади. Муаммоли вазиятни анализ қилишга турли хил муносабатда ѐндашиш мумкин бўлганлиги учун ҳам, ҳал қилиниши лозим бўлган вазифа турли хил муаммолар тарзида баѐн қилиниши мумкин. Бунда баъзи муаммолар асосий вазифани ифода қилса, баъзилари бу вазифанинг айрим томонларини акс эттиради ва шунинг учун ҳам жузъий характерга эга бўлади. Кўп ҳолларда бир-бири билан боғланиб кетган мана шундай жузъий муаммолар ҳал қилингандан кейингина асосий муаммони аниқроқ баѐн қилиш ва ечиш имконияти вужудга келади. Муаммони ҳал этиш жараѐнида маълум бир гипотезалар илгари сурилади ва асосланади. Шуни алоҳида қайд қилиб ўтиш керакки, муаммонинг ечилиши нисбий характерга эга. Бошқача айтганда, муаммонинг мутлақ тўла ечимини топиш қийин. Чунки ўрганилаѐтган ҳодисанинг барча томонларини қамраб олиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам илмий изланиш давомида янги муаммолар вужудга келиши мумкин бўлиб, у мавжуд муаммони бошқача талқин қилишни тақозо этади. Баъзи ҳолларда муаммоларнинг ечимини узоқ вақтгача топиб бўлмайди. Масалан, рак касалининг сабабини ўрганиш билан боғлиқ муаммо ҳозиргача тўла ҳал бўлмаган. Бу, албатта, айрим муаммолар бутунлай ечимига эга эмас, деган фикрни билдирмайди, балки уларни мавжуд методлар, воситалар ѐрдамида ечиб бўлмасликни кўрсатади, холос ва шу тариқа ечишнинг янги воситаларини қидириб топишга ундайди. Демак, муаммо ҳал қилинмагунча илмий изланиш давом этади. Download 1.03 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling