Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат


Download 1.03 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/55
Sana31.01.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1142658
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55
 
2. Раддия ва унинг усуллари
Раддия – бирон бир фикрнинг хатолигини, нотўғрилигини 
исботлашга қаратилган мантиқий амалдир. 
Бирорта фикрнинг чинлигини рад этиш унга зид бўлган фикрнинг 
хатолигини кўрсатишдан иборат бўлганлиги учун, раддияни 
исботлашнинг хусусий кўриниши, деб ҳисоблаш мумкин. Раддия ҳам 
исботлаш каби тезис (рад қилиниши лозим бўлган ҳукм), аргументлар 
(тезисни рад қилувчи ҳукмлар) ва демонстрациядан (рад этиш усули) 
дан ташкил топган бўлади. Раддия бирорта масалани муҳокама 
қилиш 
яъни 
баҳс, 
мунозара 
жараѐнида 
учрайди. 
Баҳс 
қатнашчиларидан бири маълум бир тезисни илгари суриб, уни ҳимоя 


64 
қилса (пропонент), бошқаси унга қарши чиқади (оппонент). Ҳал 
қилинмаган, мунозарали масалалар бўйича олиб бориладиган баҳслар 
полемика ҳисобланиб, унда қарама-қарши тезислар асосланибгина 
қолмай, балки танқидий анализ ҳам қилинади. 
Баҳс юритиш санъати (эристика) ўзига хос қонун-қоидаларга 
амал қилишни талаб этади. Буларга асосан қуйидагилар киради: 
- заруриятсиз баҳслашмаслик; 
- мавзусиз баҳс юритмаслик ва баҳс давомида мавзудан четга 
чиқмаслик ѐки мавзуни ўзгартирмаслик; 
- баҳс мавзуси юзасидан ўзаро зид ѐки қарама-қарши фикрлар 
бўлмаса, баҳсни тўхтатиш; 
- мавзуни 
яхши 
биладиган, 
ақлли 
одамлар 
билангина 
баҳслашиш; 
- баҳс юритишда мантиқий қонун-қоидаларга амал қилиш, ўзининг 
ва мухолифининг фикрларидан хулоса чиқара олиш, мантиқий 
зиддиятларни аниқлаш ва бартараф этиш, асослар тўғри бўлса, 
исботлашнинг ҳам тўғрилигини эътироф этиш ва х.к. 
- бир баҳс доирасида баҳслашиш усулларини аралаштириб 
юбормаслик. 
Аргументлашнинг мантиқий асосларини билиш ва баҳс юритиш 
қоидаларига амал қилиш тафаккур маданиятини юқори даражага 
кўтариш имконини беради. 
Раддия уч хил усул билан амалга оширилади: 
1) тезисни рад этиш; 
2) аргументларни рад этиш; 
3) демонстрацияни рад этиш. 

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling