Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази


Download 0.99 Mb.
bet1/3
Sana17.02.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1205322
  1   2   3
Bog'liq
Интеллектуал ўлчаш ва назорат тизимларида сигналларнинг аниқлиги

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ   ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ

“Интеллектуал ўлчаш ва назорат тизимларида сигналларнинг аниқлиги ва шовқинга бардошлигини ошириш усуллари” мавзусидаги


«Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш» қайта тайёрлаш йўналиши тингловчиси
Шермурадова Малика Фуркатовнанинг
БИТИРУВ ИШИ
Илмий раҳбар: т.ф.д . О.А.Жумаев
Тошкент шаҳар – 2020

Битирув ишининг объекти ва предмети.

Битирув ишининг объекти Навоий давлат кончилик институти “Автоматлаштириш ва бошқарув” кафедраси 5310900-Метрология стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти йўналишида ўқитилаётган “Интеллектуал ахборот-ўлчов тизимлари” фани соҳасидаги назарий ва амалий характерга эга бўлган масалаларни ўрганиш, шунингдек, “Интеллектуал ўлчаш ва назорат тизимларида сигналларнинг аниқлиги ва шовқинга бардошлигини ошириш усуллари” мавзусини ўқитишнинг замонавий шакл, усул ва воситалари битирув ишининг предмети бўлиб хизмат қилади.

Битирув ишининг мақсади

“Интеллектуал ахборот-ўлчов тизимлари” фанини ОТМларида ўқитишни ҳар томонлама назарий ва амалий тадқиқ этиш, шунингдек, электрон ўқув модули ишланмасини такомиллаштириш бўйича назарий ва амалий хулосалар ишлаб чиқишдан иборат.

Мавзунинг мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:

  • 1. Олий таълим муассасаларида ўқитилаётган “Интеллектуал ахборот-ўлчов тизимлари” фани тараққиётининг устувор йўналишларини таҳлил этиш;
  • 2. “Интеллектуал ахборот-ўлчов тизимлари” фанидан электрон ўқув модули ишланмасини назарий ва амалий аҳамиятини таҳлил этиш;
  • 3. Олий таълим муассасаларида “Интеллектуал ахборот-ўлчов тизимлари” фанини ўқитишда инновацион технологиялар ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва уларнинг самарадорлик даражасини аниқлаш;
  • 4. “Интеллектуал ахборот-ўлчов тизимлари” фанини ўқитишни янада такомиллаштириш бўйича хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling