Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом каримов номидаги тошкент давлат техника университети


Download 332.55 Kb.
bet3/3
Sana24.03.2023
Hajmi332.55 Kb.
#1290861
1   2   3
Bog'liq
4-Маъруза ИЭМ СИРТКИ

Нефтни қайта ишлаш. Нефтни қайта ишлаш учун уни бир неча марта 350-450°С гача қиздириш керак бўлади. Бунинг учун қайта ишланаётган нефтнинг 10%и сарф бўлади. Нефть печларидан ташқарига чиқиб кетувчи газларнинг ҳарорати 400-500°С бўлиб, улар билан йўқотиладиган иссиқлик ёқилғи иссиқлигининг тахминан 35%ини ташкил қилади. Бу газларнинг ҳарорати паст бўлганидан буғ олиш учун етарли эмас, шунинг учун уларнинг иссиқлиги қайта ишланаётган нефтни олдиндан иситиб беришга ёки ёнишга бериладиган ҳавони иситиш учун фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади.

Табиий газни қайта ишлаш. Табиий газни қайта ишлаш жараёни этилен ва нефть қурумининг олиш билан боғлиқ бўлиб, бу маҳсулотлар турли синтетик моддаларни ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Этилен олиш учун карбон водородларига бой хом ашё ва табиий газ ишлатилади. Бу каби хом ашёлар қиздирилганда буғ ва газларнинг аралашмаси ҳосил бўлиб, кейичалик аралашма совитилганда, ундан этилен ажралиб чиқади. Совитиш жараёни махсус қозонларда амалга оширилади, бунда юқори босимли аралашма 800-850°С дан 350-400°С гача совитилган унинг таркибидаги сув буғи конденсацияланиб, эркин этилен ажралиб чиқади. Қизитилган аралашманинг физик иссиқлиги ва сув буғиниг конденсацияланиш иссиқлиги ҳисобига 1 тонна этиленга нисбатан 3-4 тонна юқори босимли буғ олиш мумкин.

Нефть қуйқумини олиш учун махсус печларда табиий газни ҳавони керагидан икки баробар α=0,6 кам бериб, табиий газни ёқиш лозим. Бу пайтда қизиган газларнинг ҳарорати 1150-1200°С га тенг бўлади. Бу газларни 200-250°С гача совитиб, электр фильтрлар ёрдамида ундан нефть қуйқуми ушлаб қолинади. Қизиган газларни совитиш жараёнида буғ ишлаб чиқариш мумкин. Бунда фойдаланилган иссиқлик печда ёқилаётган табиий газ иссиқлигини 25-26%ини ташкил қилади. Чала ёниш маҳсулотларидан алоҳида қурилмаларида фойдаланиш ҳисобига ёқилғи иссиқлигининг яна 40-45% ни қайтариш мумкин.

Шундай қилиб, 1000 м³ қайта ишланган табиий газга нисбатан тахминан 10 тонна буғ ёки 200-2500 кВт-соат электр энергиясини ишлаб чиқариш мумкин.


Download 332.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling