Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах давлат педагогика университети
II. Кафедрани ташкил этиш ва бошқариш
Download 37.55 Kb.
|
НИЗОМ
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Кафедра мудирининг вазифалари
II. Кафедрани ташкил этиш ва бошқариш
6. Кафедра, камида етти нафар профессор-ўқитувчилардан иборат бўлиб, уларнинг бир нафари, одатда, профессор илмий унвони ёки фан доктори илмий даражасига, камида икки нафари фан номзоди илмий даражаси ёки доцент илмий унвонига ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг илмий даражаси (PhD)га эга бўлганда ташкил этилади. 7. Кафедра А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика университетн ректори ва проректорларига бўйсинади. 8. Кафедранинг тузилиши ва унинг штатлари университет ректори томонидан тасдиқланади. 9. Кафедрани одатда, фан доктори, фан номзоди илмий даражасига, шунингдек, профессор ёки дотсент илмий унвонига, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг илмий даражаси (PhD)га эга бўлган ҳамда белгиланган тартибда олий таълим муассасаси Кенгашида танловдан ўтган кафедра мудири бошқаради ва унга кафедра фаолияти учун шахсий масъулият юклатилади. 10. Кафедра мудири бўлмаган вақтда (таътил, касаллик, хизмат сафари ва бошқ.) ёки муддатидан олдин лавозимдан озод этилганда унинг вазифалари кафедра жамоаси таклифи асосида факултет декани ёки ўқув ишлари проректор тавсиясига кўра ректор томонидан тайинланган шахсга вақтинча юклатилади. III. Кафедра мудирининг вазифалари 11. Кафедра мудири: бевосита кафедра фаолиятини ташкил этади; университет миқёсида кафедра фаолиятига тааллуқли масалалар муҳокамаси ва ҳал этилишида иштирок этади; кафедра иш режаси, профессор-ўқитувчи ва ходимларининг шахсий иш режалари ҳамда кафедра фаолияти доирасидаги бошқа хужжатларни тасдиқлайди; кафедра профессор-ўқитувчиларига ўқув юкламаларини тақсимлайди ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилади; кафедра профессор-ўқитувчиларининг фанлар буйича талим ресурсларини HEMIS ахборот тизимига жойлаштиришини назорат қилади; талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш ва уларни мунтазам баҳолаб бориш; ишлаб чиқариш ташкилотлари билан ҳамкорликни ўрнатади ва мунтазам ривожлантириб боради; кафедрага ишга олиш, ишдан бўшатиш ва ходимларни янги лавозимларга тайинлаш, уларни маънавий ва моддий рағбатлантириш, шунингдек, интизомий чора кўриш тўғрисида университети ректорига таклиф киритади; университетнинг тегишли хизмат бўлинмалари билан биргаликда ўқув-тарбиявий ва илмий-тадқиқот жараёнини талаб даражасида ўтказиш учун зарур бўлган шароитларни таъминлаш чораларини кўради; белгиланган тартиб ва муддатларда ўқув йилидаги фаолияти бўйича кафедра ҳисоботини тайёрлайди, Илмий кенгаш мажлисларида хисобот беради. Кафедра мудирининг шахсий иш режаси факултет декани (ёки олий таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича проректори) томонидан тасдиқланади. Кафедра хусусиятидан келиб чиқиб, кафедра мудирига таълимга оид қўшимча вазифалар университети ректори ёки вазирлик томонидан юклатилиши мумкин. Талабаларнинг 2022-йил 23-августдаги 1-сон қўшма карори билан тасдиқланган “Педагог кадрлар тайёрловчи Жиззах давлат педагогика университети талабалари учун “4+2” малакавий амалиётини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”и асосида курслар кесимида малакавий амалиёти дастурларини ишлаб чиқиш, курс лойиҳалари (ишлари), битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертатсияларига, шунингдек мустақил ишлари йўриқномалари ва илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш; Дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётлар, шу жумладан хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилган адабиётларга хулосалар тузиш; Кафедра йўналишлари ва мутахассисликлар таълим сифатини ошириш мақсадида таълим дастурларини хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда қайта кўриб чиқиш ва уларни Миллий малака рамкаси, Таълимнинг халқаро стандарт классификатори (МSКО-2011) ва халқаро баҳолаш дастурлари PIРLЛS талабларига; педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари ўртасида академик мобилликни йўлга қўйиш учун уларнинг ўқув режалари ва таълим дастурларини бир-бирига мувофиқлаштириш Етакчи хорижий олий таълим муассасалари хамкорлик шартномалари асосида малакали мутахассисларни ўқув жараёнига жалб этиш; Кафедра профессор-ўқитувчиларини етакчи олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотларга малака ошириш ва стажировкаларга юборишни такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш; Download 37.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling