Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти
Download 3.56 Mb.
|
лабор.иш бажар. хисобт АЙ
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. ИШНИНГ БАЖАРИЛИШИ
ШТАНГEНЦИРКУЛ ТУРЛАРИ:
1.Шс-1 турдаги штангeнсиркулнинг ўлчаш жағлари икки томонлама жойлашган. Юқоридаги жағлари ички ўлчамларни ўлчашга мосланган.Юқориги жағлар асосий ва нониус шкалаларига нисбатан шундай жойлаштирилганки, ички ўлчамларни ўлчашда, ташқиўлчамларни ўлчашдагидeк хисобланади. Линeйка чуқурликларни ўлчаш учун хизматқилади. 2. Шс-2 ўлчаш жағлари икки томонлама жойлашган. Пастки жуфт жағлар ички ва ташқи ўлчамларни ўлчашга хизматқилади. Юқоридаги жуфт жағлар eса ўткир учли бўлиб ўлчамларни рeжалашга ва ташқи ўлчамларни ўлчашга хизматқилади. III. ИШНИНГ БАЖАРИЛИШИ: 1.Асосий метрологик тушунчалар ва ўлчов асбоблари тўғрисида берилган материаллари билан танишиб чиқиш. 2.Берилган деталларни ўлчамларини юқори аниқликда топиш. 3. Штангенциркульнинг тузилиши ва ишлаш режимини билиш. 4. Кафедра ходимидан 2-та ихтиёрий детал ва ўлчов асбобларини олиш; 5. Лаборатория иши ҳисоботи бўйича 1-шаклни тўлдириш; 6. Ўлчов асбоблари билан деталнинг кўндаланг кесими бўйича 4-та текислик (i-I, 2-2,3-3 ва 4-4) орқали ва йўналиши бўйича ҳар бир 3-та (II. П-Л, Ш-Ш) нуктада ўлчов ишларини олиб бориб лаборатория ишининг ҳисоботидаги 2-шакл тўлдирилсин. Хар бир ташқи ўлчам учун тўғри геометрик формадан четлашиши яьни оваллиги, конуссимонлиги, бочкасимонлиги ёки эгарсимонлиги аниқланади. Детални ўлчашда ихтиёрий кўндаланг кесими (1-1,11-JJ, Ш-Ш) ва 4-та ҳар хил якунланиш (1-1, 2-2, .1-3 ва 4-4) да овалсимонлиги энг катта ва энг кичик диаметрлар ўртасидаги фарқ орқали аниқланади. Йўналиш кесимидаги хатоликлар яъни конуссимонлик, бочкасимонлик ва эгарсимонлик расмларда кўрсатилган ҳолда бўлади ва ўқ чизиғи бўйича 2-та ҳар хил кесимдаги катта ва кичик диаметрларнинг фарқи орқали аниқланади. Кесимдан кесиб ўтишдаги ўлчамларининг ўзгаришларга боғлик ҳолда энг катта фарқи орқали деталнинг конуссимонлиги, бочкасимонлиги ёки эгарсимонлиги топилади. Масалан, агар ўлчамлар I-I кесимдан П-П кесимга ўтг анда ва ундан Ш-Ш кесимга ўтганда катталашиб ёки кичрайиб борса, у ҳолда конуссимонлик ҳосил бўлади. Агарда 11-11 кесимда ўлчам диаметри 1-1 кесимдаги ва Ш-Ш кесимдаги ўлчам диаметрларидан катта бўлса, у ҳолда бочкасимонлик ҳосил бўлади. Шунингдек, агар И-И кесимдаги ўлчам диаметри II ва Ш-Ш кесимдаги ўлчам диаметридаи кичик бўлса, у ҳолда эгарсимонлик форма ҳосил бўлади.Ўлчов хулосалари лаборатория иши хисоботидаги 2-шаклга ёзиб борилади. Download 3.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling