1. Ўқув дастури умумий талаблари
Дастур номи
|
Электротехника ва электроника асослари
|
Ажратилган соат
|
40
|
Мавзулар сони
|
20
|
Дастурнинг мақсади
|
Ўқувчиларда ҳалқ хўжалигида энергия турлари орасида электр энергияси кенг қўлланилади ва хар бир сохадаги мутахассис технологии жараёнларни назорат қилиш ва автоматизациялашда ҳар хил электр асбоблар ҳақида билимларни кўникмаларини шакллантириш.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
1.Электр ва магнит майдонининг асосий хусусиятлари ва характеристикаларини биладилар;
2.Электр токи, ўзгармас ток электр занжирлари ва унинг асосий элементларини таснифлай оладилар;
3.Электр занжирини ҳисоблаш асосларинини биладилар;
4.Уч фазали генераторлар, уларни уланишини биладилар.
5.Трансформаторнинг вазифаси, турлари: уч фазали, ўлчов, пайвандлаш ва автотрасформаторларни таснифлай оладилар;
6. Бир фазали асинхрон двигателлар ва уларни ишлатилишни таснифлай оладилар;
7. Электр ўлчовлари ва электр ўлчаш асбоблари
8. Ярим ўтказгичларнинг ўтказувчанлик назарияси, электрон – ковак ўтиш;
9. Ярим ўтказгичли диод, транзистор ва тиристорларни биладилар;
10. Интеграл микросхемаларни биладилар;
11. Фотоэлектрик асбоблар биладилар;
Тўғирлагич қурилмалар биладилар;
|
Билимлар
|
Ўзгармас ток электр занжирини ҳисоблай билиши;
Трансформаторларни иш фаолияти, тузилиши, хусусиятлари ҳамда Ф.И.К. ларини ҳисоблашни
Бир фазали асинхрон двигателлар ва уларни ишлатилиш
Уч фазали генераторларни тузилиши ва ишлаш принципларини ўрганилган ҳолда ишга тушириш
Уч фазали генераторлар, уларни уланиши назорат қилиш;
Электромагнитли,магнитоэлектрик приборлар ва уларни ўқув амалиёт хонасида ишлатиб кўриш ҳамда уларни ишлаб чиқаришга қўллаш;
Электр ўлчаш асбоблари. Амперметр, омметр, вольтметрларни манбаага улаш ва уни ишлатиш;
|
Кўникмалар
|
амалий ишларини ўтказиш учун схемасини йиғишни
электр асбоб ва қурилмаларини тадқиқ қилиш бўйича амалий иш экспериментларини бажара олиш
хавфсизлик техникасига риоя қилган холда назорат ўлчов асбоблар, материаллардан фойдалана олиш
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |