Дастур номи
|
Касбий фаолиятда ахборот технологиялари
|
Ажратилган соат
|
60
|
Мавзулар сони
|
30
|
Дастурнинг мақсади
|
Замонавий ахборот технологиялари асослари билан таништириш, эришилган ютуқлар ва ахборот технологияларининг имкониятлари моҳиятини тушунтириш ва уларни таълим олиш ва иш фаолияти жараёнида амалий қўллай олишга ўргатишдир.
|
Ўзлаштириш (ўқитиш) натижалари
|
Касбий фаолият бўйича қўйилган масалаларни ечишда зарур дастурий воситаларни тўғри танлай олади;
Олинган билимлари асосида касбий фаолиятида қўйилган масалаларни еча олади;
Замонавий компьютер технологиялари воситаларидан касбий фаолиятда мустақил фойдалана олади;
Компьютер графикаси дастурларида мустақил ишлай олади;
Интернет тармоғи ресурсларидан фойдалана олади..
|
Билимлар
|
Технология, ахборот технологиялари тушунчалари, уларнинг кўринишлари ва классификацияси;
Замонавий ахборот технологиялари воситалари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
Шахсий компьютерлар ва уларнинг дастурий таъминоти билан танишиш;
Интернет тармоғи ва унда ишлаш асослари билан танишиш.
|
Кўникмалар
|
График ахборотларни тайёрлаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш технологияси;
Мультимедиа технологиясини билиши ва улардан фойдалана олиш;
Мультимедиа тизимлари учун дастурий воситалар билан ишлаш;
Маълумотлар омборида ишлаш;
Электрон почта билан ишлаш.
|
|