Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги коракалпак давлат университети “технология” кафедраси


Download 0.55 Mb.
bet31/54
Sana09.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1469280
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   54
Bog'liq
моделлаштириш. Маруза матни-converted

8-МАЪРУЗА
Режа:

    1. Асосий тушунчалар ва таърифлар;

    2. Технологик жараёнларининг самарадорлик кўрсаткичлари.

    3. Оптималлик критерийси турлари. Мақсад функцияси.

    4. Чизиқсиз дастурлаш усуллари.

  • градиент усуллари;

  • ноградиент усуллари.



Кимё ва озиқ-овқат технологик жараёнлар ва тизимларини оптималлаштириш


11.АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

Оптимум сўзи, энг яхши мазмунини беради. Оптималлаштириш - бу инсоннинг оптимумни, яъни, энг яхши шарт-шароитларни аниқлаш мақсадида қилган хатти-харакатларидир.


Хар қандай оптималлаштиришда тизимнинг ишлаш шароитларининг жуда кўп вариантлари мовжудлигини ва буларни баХолаб туриб икки солиштирилаётган вариантларнинг қайси бири яхшилигини аниқлаш мумкинлигини тасаввур қилинади.
Оптималлаштириш масаласини қўйилишида оптималлаштирилаётган тизимни миқдоран баХолаш имкониятига эга бўлишимиз керак. Бу тизимнинг хар хил шароитларда ишлаганда бир- бирига солиштириш имконини беради ваг у оптималлик критерийси деб аталади. Одатда оптимал шароитларга оптималлик критерийсининг энг катта ёки энг кичик қийматлари тўғри келади. Масалан, оптималлик критерийси олинаётган махсулотнинг таннархи бўлса, унда оптимал шароит бўлиб таннархнинг энг кичик қиймати тўғри келади.
Оптималлаштириш масаласини ечишда фақат битта катталикни экстремал қийматини топишни талаб қилиш керак. Бир вақтнинг ўзида тизимга икки ва ундан кўп оптималлик критерийсини бериш мумкин эмас. Чунки, бир критерий бўйича топилган экстримум иккинчи критерийга мос келмайди. Шунинг учун, масалан, энг катта унумдорликда, энг кичик таннархга эришиш масаласи, нотўғри қўйилган масаладир. Масала тўғри қўйилган Хисобланади, қачонки, энг кичик таннархни берилган унумдорликда, ёки, энг катта унумдорликни берилган таннархда топиш керак бўлса. Биринчи холда оптималлик критерийси таннарх, иккинчисида, унумдорликдир.
Оптимизация масалаларини қўйилишида тизим холатларини ўзгартириш имкониятларига эга бўлишимиз керак. Бу қийматлари ўзгартириш мумкин бўлган параметрлар, бошқарувчи катталиклар (таъсирлар) дейилиб, уларга хар хил технология параметрлари кириши мумкин.

Масалан, реакторда
А Р S
кимёвий жараён кетаяпти ва бу жараённинг сифати

оралиқ махсулот Р нинг концентрацияси Ср билан аниқланади. Ср нинг хар хил қийматлари шу аппарат ичидаги модда миқдори (V) ва унинг температураси (T) га боғлиқ ва хакозо. Агар V ва T

ларни ишлаб чиқариш шароитига мувофиқ ўзгартириш имкониятига эга бўлсак, унда бу параметрлар ушбу технологик жараённинг бошқарувчи параметрлари Хисобланади. Оптималлаштириш масаласини ечишда, оптималлик критерийсининг энг яхши қийматларини таъминловчи бошқарувчи параметрлар қийматлари аниқланади.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling