Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги коракалпак давлат университети “технология” кафедраси


Download 0.55 Mb.
bet1/54
Sana09.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1469280
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
моделлаштириш. Маруза матни-converted


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
КОРАКАЛПАК ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ТЕХНОЛОГИЯ” КАФЕДРАСИ

“Технология асослари ” кафедраси


КИМЁ ТЕХНОЛОГИЯ ТИЗИМЛАРИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ ФАНИДАН
Маърузалар матни


5522400 Кимёвий технология (ишлаб чиқариш турлари бўйича) бакалавр таълим йўналиши талабалари учун

Тузувчи: Асқарова А.

НУКУС


1-МАЪРУЗА


Режа:

  1. Рейтинг тизими тўғрисида.

  2. Фанни ўқитишдан мақсад ва унинг вазифалари.

  3. Кириш.

  4. Кимё-технология тизимлари. Катта ва кичик тизимлар.

  5. Кимёвий корхонанинг иерархик тузилиши.



Фанни ўқитишдан мақсад ва унинг вазифаси

Кимё ва озиқ-овқат технология тизимларини тахлил қилиш, синтез қилиш ва оптималлаштириш ҳамда технологик жараёнларни бошқариш масалаларни ечишда замонавий хисоблаш техникасининг кенг қўлланиши хар хил соҳадаги технологлардан ЭХМларни тўғри қўллашда ва уларни ишлатишга заруратни тўғри аниқлашда етарли билим ва уқув талаб қилади.


Фаннинг ўқитишдан максад ЭХМни Киме ва озиқ-овқат технологияси масалаларини, яъни ишлаб чиқариш жараёнларини моделлаштириш, оптималлаштириш ва бошқариш масалаларини ечишда қўллаш имкониятларини ўргатиш, талабаларни ЭХМни кимё ва озиқ-овқат технологик жараёнларини хисоблаш эксперименти ўтказиш йўли билан ўрганиш ва кимё ва озиқ-овқат технологик жараёнларини оптималлаштириш ва лойихалаш масалаларини ечиш услубларига ўргатишдир.
«Кимё технология тизимлари синтези» фанида жуда кенг спектрдаги масалалар, хисоблаш машиналарини илмий тадқиқотларда қўллашдан бошлаб, то технологик жараёнларни бошқаришда қўллашгача бўлган масалалар кўрилади.
Талабаларнинг билими, малакаси ва кўникмасига қўйиладиган талаблар.
Ушбу фанинг ўзлаштириш натижасида, талаба ўз соХасида ЭХМни қўллай билиши ва унинг имкониятларидан унумли фойдаланиши, қўйилган масалани етарлича бакалаврлик даражасида ечиш учун :
-Технологик жараёнларни математик моделларини тузишнинг умумий принципларини ва услубларини ;
-Технологик жараёнларни ЭХМда математик моделлаштириш масалалари ва уларни ечиш усулларини;
-Технологик жараёнларини оптималлаштириш масаласининг қўйилишини ва уларни ечиш усулларини билиши керак.
-Технологик жараёнларни динамик ва статик моделларини тузиш бўйича,
-Технологик жараёнларни математик моделлаштириш масалаларини тўғри қўйиш ва ечиш бўйича,
-Технологик тизимларни тахлил қилиш, синтез қилиш ва оптималлаштириш масалаларини ечиш бўйича уқувга эга бўлиши керак.
Талаба ЭХМда ечилаётган масалаларни тўғри, коррект қўйиш ва уларни ечиш алгоритмларини қўллаб, асосланган натижалар олишга кўникма хосил қилиши керак.


Мазкур фанни ўзлаштириш учун зарур фанлар ва уларнинг бўлимлари.
Мазкур фанни ўқиш давомида талабалар ўзларининг алгоритмлаш, дастурлаш ва компьютерда ишлаш тажрибалари ва хисоблаш усулларидан фойдалана билишлари керак. Бу талабалардан «Физика», «Олий математика», «Информатика», « Физикавий кимё», «Умумий кимёвий технология» ва «Кимё-технология жараёнлари ва қурилмалари» фанлар бўйича чуқур билим талаб қилади.
Фанни ўқитишда компьютер, ахборот ва бошқа замонавий ўқитиш технологияларининг қўлланилиши.
Фанни ўқитишда талабаларнинг билимини рейтинг назорати тизимини қўллаб аниқлашга асосланган замонавий педагогик технологиялар қўлланилади. Бундан ташқари, фанни ўзлаштиришни мустахкамлаш, талабанинг ижодий фикрлашини таъминлаш мақсадида, унга ўз сохаси бўйича маълум бир технологик жараённи математик моделлаштириш учун топшириқ берилади. Талаба хисоблаш дастурини компьютерга киритиб, хисоблаш экспериментини ўтказади ва олинган натижаларни тахлил қилиб, ўқитувчи билан мухокама қилади.
КИРИШ
Хар қандай технолгик тизим (ТТ) ва уни бошқариш тизими кибернетика фани учун, тадқиқот мавзуи Хисобланади. Унинг тадқиқот усули бўлиб, математик моделлаштириш, тадқиқот стратегияси эса – тизимли тахлил қилиш ва тадқиқот воситаси бўлиб, электрон Хисоблаш машиналари - компьютерлар Хисобланади.
Кибернетика математик моделлаштириш усулларидан фойдаланиб тизимларни аниқ натижалар билан таХлил ва синтез қилишда, оптимал шарт-шароитларни прогноз қилишда фойдаланади.
Кибернетика усуллари Кимё ва озиқ-овқат технологик жараёнларни кетишидаги янги қонуниятларни аниқлашда ва уларни оптималлаштириш Хамда бошқариш йўлларини аниқлашда ёрдам беради. Кибернетика услублари кибернетиканинг техник воситаси бўлган Хисоблаш машиналари ёрдамида тадбиқ этилади.



Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling