4. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ.
Кимёвий кибернетиканинг тадқиқот усули нима?
Тизимли тахлил қилиш нима?
Технологик тизим нималарни ўз ичига олади?
Технологик тизимларни алохида элементларга декомпозициялаш деганда нимани тушунасиз?
Ишлаб чиқариш корхонасининг иерархик тузилишининг қуйи босқичида бошқариш тизимини қандай тасаввур қиласиз?
Ишлаб чиқариш корхонасининг иерархик тузилишининг ўрта ва юқори босқичида бошқарриш тизимини қандай тасаввур қиласиз?
Адабиётлар
Кафаров В.В. Методў кибернетики в химии и химической технологии М.; Химия, 1985. 448с.
Закгейм А.Ю. Введение в моделирование химико-технологических процессов. М. Химия. 1982.
Френкс Р. Математическое моделирование в химической технологии. Перев. с англ. М. Химия, 1971.
Юнусов И.И., Артиков А.А., Исматуллаев П.Р. Кимё ва озиқ-овқат технологиясида ЭХМ ни қўллаш Тошкент: ТКТИ, «NISIM». 2001.148 б.
- МАЪРУЗА
Режа:
1.Технологик тизимларини тахлил қилиш, синтез қилиш ва оптималлаштириш.
Математик моделлаштириш ва унинг босқичлари.
Математик моделни қуриш. а) Мазмуний моделни қуриш. б) Математик ифодани тузиш.
в) Математик модел тенгламаларининг таснифи. г) Моделлаштириш алгоритми.
Технологик тизимларини тахлил қилиш синтез қилиш ва оптималлаштириш
Аппаратлароро технологик оқимлар тузилиши ва технологик оқимлар тизими кириш параметрлари берилган бўлса, технологик тизимларини таХлил қилишда, шу тизим технологик оқимларининг чиқиш ва оралиқ параметрлари ва технологик тизимлар аппаратларининг конструктив ва технологик параметрларининг берилган қийматлари учун эффективлик критерийси аниқланади. Яъни, технологик тизимларларини таХлил қилишда, технологик оқимлар тузилиши ва кириш параметрлари берилган бўлса, унда чиқиш ва оралиқ параметрлари аниқланади ва технологик тизимларнинг эффективлик критерийси аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |