Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги коракалпак давлат университети “технология” кафедраси


Download 0.55 Mb.
bet6/54
Sana09.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1469280
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
моделлаштириш. Маруза матни-converted

технологик тизимларларини оптималлаштиришда аппаратлараро оқимлар тузилиши маълум бўлганда, технологик тизимнинг эффективлик критерийси кўрсаткичининг оптимал қийматлари аниқланади.
технологик тизимларнинг синтез қилишда, хом ашёдан керакли махсулот олиш усули маълум бўлса, оптимал технологик схема ишлаб чиқилади.
Одатда, технологик тизимларларини тахлил килиш, оптималлаштириш ва синтез қилиш масалаларини ишлаб чиқариш шароитида ёки тажриба мосламаларида ечиш жуда мураккаб масала
бўлиб, Хамма вақт Хам ечиш мумкин эмасдир. Бу масалаларни ечилиши кимёвий кибернетика усулларини қўллаш билан анча осонлашади. Бунда, технологик тизимларнинг алохида жараёнларнинг математик ифодалари тузилиб, улар асосида бутун тизим математик ифодаси тузилади. Бу математик аппарат ёрдамида Хисоблаш эксперименти ўтказилиб, технологик тизимларнинг оптималлаштириш, таХлил қилиш ва синтез қилиш масалаларини ечиш мумкин.

ЭХМ ни технологик жараёнлари ва тизимларини тадқиқ қилишда қўллаш




Математик моделлаштириш

Одатда технологик объектни ўрганишда маълум қийинчиликлар бўлса, унда моделлаштириш усуллари қўлланилади (масалан, объектнинг хавфсизлиги бўйича тажриба ўтказиш мумкин бўлмаса).


Моделлаштирилаётган объект хусусиятларини унинг моделида олинган анологик хусусиятларни таХлил қилиш йўли билан ўрганишга моделлаштириш дейилади. Бунда модель ва объект ўхшаш бўлиши керак. Одатда ўхшашлик физик ва математик бўлади.
Физик моделлаштиришда, объект хусусиятлари кичик масштабли мосламаларда ўрганилиб, у объектни ўрганишни кам харажатлар билан ўтказишга имконият беради. Физик моделлаштиришда объектнинг баъзи бир хусусиятлари моделда олинган натижалардан фарқли бўлиши мумкин.Шунинг учун одатда физик моделлаштиришда одинган натижаларни тўғридан- тўғри объект учун қўллаб бўлмайди.
Математик моделлаштириш усули охирги 30-40 йил ичида жуда тез ривожланиб бормоқда. Айниқса, замонавий компьютерларнинг имкониятларини ошиб бориши билан математик моделлаштириш йўли билан технологик жараён хусусиятларини ўрганиш яхши натижалар бера бошлади.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling