Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбeк номидаги


Экологик таълимнинг барқарор ривожланишдаги ўрни


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/30
Sana11.10.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1698651
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30
Bog'liq
Ўзбекистонда экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимини

1.2. Экологик таълимнинг барқарор ривожланишдаги ўрни 
Бугунги кунда табиат инсониятнинг бойлиги эмас, балки уни ўраб 
турган олам, инсон эса унинг бир бўлаги экани, шунингдек, башариятнинг 
ривожланиши 
табиий 
ресурслардан 
оддий 
истеъмолчи 
сифатида 
фойдаланиши билан белгиланмаслиги янада ойдинлашди. Одамзотнинг 
табиий жараѐнларга аралашуви кўп ҳолларда атроф муҳитни ўнглаб бўлмас 
ўзгаришларга дучор қилмоқда, унинг оқибатларини эса фақат табиатни 
муҳофаза қилиш билан бартараф этиб бўлмайди. 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов 
«Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик 
шартлари ва тараққиѐт кафолатлари» номли асарида «Энг мураккаб 
саволлардан бири шуки, биздаги барқарорлик ва хавфсизлик йўлида таҳдид 
бўлиб турган муаммоларни англаб етаяпмизми? Хавфсизликка таҳдид солиб 
турган муаммоларга нимани қарши қўя оламиз? Биз истиқомат қилаѐтган 
минтақада жўғрофий-сиѐсий мувозанат сақланишига нималар кафолат бўла 
олади?
14
‖ деган саволлар ила энг муҳим муаммоларни ажратиб кўрсатган 
эдилар. Бу саволларга жавоб бериш орқали экологик муаммоларни ҳал этиш 
миллий ва глобал даражада хавфсизликнинг омилларидан бири эканлигини 
таъкидладилар. 
Табиий бойликлардан ўйламай фойдаланиш, атроф муҳит ва табиий 
ресурсларга антропоген таъсирнинг ҳаддан зиѐд ошиши атмосфера, океан, 
денгиз ва дарѐлар, тупроқ, ўрмон ва бошқа тизимларда кескин ўзгаришларга 
ва охир-оқибат муайян иқлим шароитига мослашган кўпгина экотизимларни 
издан чиқарувчи глобал хавф-хатарларнинг кучайишига олиб келади. 
Буларнинг барчаси атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли 
чора-тадбирларни амалга оширишни талаб қилмоқда.
Нуфузли ЮНЕСКО ташкилотининг собиқ бош котиби Фредерик 
Майорнинг фикрича, ―Кишилар ва табиат ўртасидаги иқтисодий муносабат 
14
Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт 
кафолатлари.-Т. -Ўзбекистон, 1997, 4 бет. 


17 
шакли экологик беқарорликни келтириб чиқаради, бу эса ўз навбатида 
барқарор бўлмаган ижтимоий-иқтисодий ривожланишга олиб келади
15
‖.
1960-йилларда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, янги 
технологияларни қўллаш ва ташкилий тадбирлар воситасида иқтисодиѐтни 
табиатни асраган ҳолда жамият ривожланиши учун шароитларни 
таъминлайдиган йўналишда ўзгартириш муаммолари муҳокама қилинган. 
―Барқарор ривожланиш‖ иборасидан биринчи бўлиб Барбара Уорд
1970-йилларда фойдаланган. Барқарор ривожланиш концепциясининг 
асослари 1980 йилда Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бутунжаҳон 
стратегиясида шакллантирилиб, унда атроф табиий муҳитни сақламасдан 
туриб жамиятнинг барқарор тараққий этиши мумкин эмаслиги кўрсатилган. 
―Барқарор ривожланиш‖ ибораси расмий равишда илк бор 1987 йилда Атроф 
муҳит ва ривожланиш бўйича Халқаро комиссия тақдим этган ―Умумий 
келажагимиз‖ ҳисоботида қайд этилган. Бу ҳужжат Брутланд Ҳисоботи номи 
билан ҳам маълум, чунки Норвегия бош вазири Гру Харлем Брутланд хоним 
ушбу Комиссиянинг раиси бўлган. 
1992 
йил 
Рио-де-Жанейрода 
ўтган 
Конференция 
Барқарор 
ривожланишнинг халқаро ва иқтисодий аҳамиятини эътироф этди ҳамда 
ривожланиш режаларини ишлаб чиқишда барқарор интилиш зарурлигини 
таъкидлади, бунда ривожланишнинг ижтимоий жиҳатларига алоҳида эътибор 
берилди.
2002 йилда БМТнинг барқарор ривожланиш бўйича Йоҳаннесбургда 
ўтказилган Бутунжаҳон саммитида иштирок этган 200 дан ортиқ давлатлар 
ва ҳукуматлар раҳбарлари барқарор ривожланишнинг уч ажралмас қисми – 
иқтисодиѐт, ижтимоий адолат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни 
ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ҳақида биргаликда мажбурият олдилар
16

Саммитда экологик таълим ва барқарор ривожланиш учун таълим атроф 
муҳит муаммоларини ҳал қилувчи омил сифатида тан олинди.
15
Майор Ф. Келажак хотираси. -Т.:Ўзбекистон, 1995.-172 б. 
16
А.А.Азизов, Н.Г.Акиншина, Б.Э.Нишонов – Барқарор тараққиѐт таълими. Ўқув-услубий қўлланма.-
Тошкент-2007, 12-13-бетлар. 


18 
БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси 2005 йил 17-18 мартда 
Вильнюс шаҳрида ўтказилган атроф-муҳит ва таълим вазирликлари 
вакилларининг олий даражадаги учрашувида ҳар қандай мамлакатнинг 
барқарор ривожланиши иқтисодий яшовчанлик, адолатлилик, ижтимоий 
уюшқоқлик, атроф-муҳит муҳофазаси ва ҳозирги авлод эҳтиѐжларини 
қондириш билан биргаликда келажак авлод имкониятларига зарар етказмаган 
ҳолда табиий бойликлардан барқарор фойдаланишнинг таъминланганлиги 
билан аниқланади, деган хулосага келдилар
17

Барқарор ривожланиш – шахс ва жамият ҳаѐтини ташкил этишнинг 
янги модели. Барқарор ривожланишнинг замонавий концепцияси атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланишни 
ижтимоий ва иқтисодий муаммолар билан бирга ҳал этишга чақиради ҳамда 
маҳаллий, миллий, минтақавий ва глобал бошқарувни назарда тутади.
Барқарор ривожланишнинг қуйидаги асосий мақсадлари мавжуд: 
 
экологик 
мақсадлар 
– 
экотизимларнинг 
яхлитлигини, 
биосферанинг ҳаѐтни таъминлаш қобилиятини ва биохилма-хилликни 
сақлаш ҳамда глобал атроф муҳитнинг ҳолатини яхшилаш; 
 
иқтисодий мақсадлар – иқтисодий тенгсизликка барҳам бериш, 
иқтисодиѐтни ривожлантириш ва самарадорлигини орттириш; 
 
ижтимоий мақсадлар – инсонлар учун муносиб турмуш 
шароитларини ва ижтимоий адолатни таъминлаш маданий турли-туманликни 
сақлаш, конституцион ривожлантириш
18

 
17
Нигматов А.Н., Рахимов М.М. Геоэкологияеские аспекты образованя в целях учтойчивого развития – Т.: 
Издательство ―Навруз‖, 2015, 3-бет. 
18
http://www.unesco.org/education/tlsf/mods/theme_a/mod02.html // Teaching and learning for a sustainable future/ 
multimedia teacher education programme. Designed for UNESCO by Griffith University-Australia. 
http://www.unesco.org/education/tlsf/mods/theme_a/mod02.html 


19 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling