Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбeк номидаги


Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/30
Sana11.10.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1698651
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
Ўзбекистонда экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимини

Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг 
назарий аҳамияти – инновацион иқтисодиѐтни ривожлантириш шароитида 
экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимини такомиллаштириш ва 
самарадорлигини ошириш мамлакатимизда экологик хавфсизликни 
таъминлашнинг омили сифатида кўриб чикилди. Тадқиқотнинг амалий 
аҳамияти шундан иборатки, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси таълими 
тизими самарадорлигини ошириш, уни такомиллаштириш борасида
таклиф ва мулоҳазалар келтирилган. Унинг натижаларидан Ўзбекистон 
Республикаси таълим тизими, шунингдек экологик хавфсизликни 
таъминлашда иштирок этувчи ташкилотлар фаолиятини такомиллаштиришга 
оид дастурлар ишлаб чиқишда тавсия сифатида фойдаланиш мумкин.
Битирув малакавий ишнинг тузилиши. Битирув малакавий иши 
кириш, икки боб, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиѐтлар рўйҳатидан 
иборат бўлиб, хажми 84 бет, ишда 4 та расм, 9 та жадвал келтирилган. 



1.1. Кадрлар тайѐрлаш Миллий Дастурининг аҳамияти, моҳияти ва 
вазифалари 
―Таълим – келажак чақириқларига жавоб беришда энг самарали 
воситадир. Таълим эртанги дунѐни шакллантиради. Инсониятнинг истиқболи 
маърифатли кишиларнинг фаолиятлари натижасига боғлиқ бўлади… 
Албатта, таълим барча муаммоларнинг ечимларини топа олмайди, бироқ, у 
инсонлар орасида янгича муносабатларни яратиш ва атроф-муҳитга онгли 
муносабатни тарбиялаш зарурлигини англашга йўналтирилган барча 
ҳаракатларнинг ажралмас қисми бўлиши зарур
6
‖. 
Биламизки, таълим ҳамма вақт фикрлаш ва дунѐқарашнинг ҳамда 
жамият, иқтисодиѐт ва давлат ривожланишининг асосий воситаси бўлиб 
келган. Агар жамият тараққиѐтини пирамида шаклида кўрадиган бўлсак, 
унинг асосида таълим ѐтади ва айнан таълим орқали малакали кадрларни 
тайѐрлаш жараѐни амалга оширилади.
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг сиѐсат, иқтисодиѐт каби 
турли соҳаларда ўз миллий йўлини танлаб олди. Худди шунингдек, 
мамлакатимизда ҳаѐтга татбиқ этилаѐтган демократик ва бозор ислоҳотлари 
талабларига жавоб берадиган кадрларни тарбиялаш, уларга таълим бериш ва 
тайѐрлаш вазифаси республика ҳукумати ҳамда мутасадди ташкилотларни 
таълим тизимида ҳам жиддий ўзгаришларни амалга оширишга ундади. 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов мураккаб, 
кескин ва инқирозли вазиятда – 1990 йил 4 августдаги катта мажлисда улкан 
фидойилик билан ―...Бизга кадрлар тайѐрлашнинг махсус миллий дастури 
керак
7
‖, дея кун тартибига таълим тизимини янги замон талабларини ҳисобга 
олган ҳолда қайтадан қуриш масаласини кўндаланг қўйган эдилар. Бу 
борадаги саъй-ҳаракатларнинг самараси сифатида 1992 йил июль ойида 
мустақил Ўзбекистоннинг илк «Таълим тўғрисида»ги Қонуни қабул

UNESCO (1997) Educating for a Sustainable Future: A Transdisciplinary Vision for Concerted Action, paragraph 
38 

http://uza.uz/ru/education/nashi-deti-stanovyatsya-luchshe-umnee-mudree-i-schastlivee-n-22-09-2016?sphrase_id= 
1576836 



қилинди. Мазкур Қонун мазмунида республика таълими тизими, унинг 
асосий йўналишлари, мақсад, вазифалари, таълим босқичлари ва уларнинг 
моҳияти каби масалалар ўз ифодасини топди. Бироқ, 1997 йилга келиб, 
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва унинг 
мазмунида илгари сурилган ғояларнинг амалиѐтга тадбиқи таҳлил этилганда, 
бу борада муайян камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Ўтказилган 
таҳлил натижаларига кўра, таълим тизимида олиб борилаѐтган ислоҳот 
аксарият ўринларда чуқур илмий асосларга эга бўлмаганлиги маълум бўлди 
ҳамда кадрлар тайѐрлаш тизимини ислоҳ қилиш зарурлиги белгиланди. 
Ислоҳотларнинг муҳим асослари, жумладан, қуйидагилар бўлди: 
− 
республиканинг демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли 
фуқаролик жамияти қуриш йўлидан изчил илгарилаб бораѐтганлиги; 
− 
мамлакат иқтисодиѐтида туб ўзгартиришларнинг амалга 
оширилиши, республика иқтисодиѐти асосан хом ашѐ йўналишидан 
рақобатбардош пировард маҳсулот ишлаб чиқариш йўлига изчил 
ўтаѐтганлиги, мамлакат экспорт салоҳиятининг кенгаяѐтганлиги; 
− 
давлат ижтимоий сиѐсатида шахс манфаати ва таълим 
устуворлиги қарор топганлиги; 
− 
миллий ўзликни англашнинг ўсиб бориши, ватанпарварлик, ўз 
ватани учун ифтихор туйғусининг шаклланаѐтганлиги, бой миллий маданий-
тарихий анъаналарга ва халқимизнинг интеллектуал меросига ҳурмат; 
− 
Ўзбекистоннинг 
жаҳон 
ҳамжамиятига 
интеграцияси, 
республиканинг жаҳондаги мавқеи ва обрў-эътиборининг мустаҳкамланиб 
бораѐтганлиги
8
.
Айтиб ўтилган асослар ва объектив омиллар Республикада кадрлар 
тайѐрлаш ва таълим тизими янги моделини, стратегияси ва асосий 
йўналишларини ишлаб чиқиш заруратияти нақадар аҳамиятли эканлигини 
англатади. 
8
 Ўзбекистон Республикасининг ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖-Т.:Ўзбекистон, 1997 йил 


10 
Шу боис Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг IХ сессиясида 
янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги 
Қонуни ва «Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури» қабул қилинди.
Ҳар қандай мамлакатнинг кучи фуқароларининг маънавий етуклиги, 
интеллектуал салоҳиятга эгалиги билан белгиланади. Фуқароларнинг 
маънавий етуклиги, интеллектуал салоҳияти эса таълим тизимининг 
мазмуни, шахснинг ҳар томонлама шаклланиши учун хизмат қилувчи 
моддий ва маънавий шарт-шароитларнинг мавжудлиги, жамиятда қарор 
топган ижтимоий соғлом муҳит даражаси, ижтимоий муносабатлар мазмуни, 
шунингдек, аҳолининг этнопсихологик хусусиятлари, ахлоқий қарашлари ва 
ҳаѐтий эътиқодлари асосида шакллантирилади.
«Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури»нинг яратилишида мазкур 
жиҳатлар тўла ўрганилди. Унда соҳанинг барча жиҳатлари акс эттирилди. 
Бундай ҳужжатларда, одатда, билим олиш, касбий компетенциялар, 
дарсларнинг мавзулари, услубиятлар ҳақида сўз кетади. Энди Миллий 
дастуримизнинг илк сўзларига эътибор беринг: ―Ўзбекистон Республикаси 
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишини, жамиятнинг маънавий 
янгиланишини, 
ижтимоий 
йўналтирилган 
бозор 
иқтисодиѐтини 
шакллантиришни, жаҳон ҳамжамиятига қўшилишни таъминлайдиган 
демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини қурмоқда. Инсон, 
унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс 
манфаатларини рўѐбга чиқаришнинг шароитларини ва таъсирчан 
механизмларини яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулқ-атворнинг 
андозаларини 
ўзгартириш 
республикада 
амалга 
оширилаѐтган 
ислоҳотларнинг асосий мақсади ва ҳаракатлантирувчи кучидир. Халқнинг 
бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятлар асосида, замонавий 
маданият, иқтисодиѐт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида 
кадрлар тайѐрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш Ўзбекистон 
тараққиѐтининг муҳим шартидир
9
.‖ Бу сўзларни ўқиган ҳар қандай инсон бу 
9
Ўзбекистон Республикасининг ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖-Т.:Ўзбекистон, 1997 йил 


11 
ҳужжат шунчаки услубият эмас, балки фақатгина таълим соҳаси билан 
чегараланмаган чуқур ўйланган дастур эканлигини тушуниб етади. Дастур 
мамлакат келажаги бўлган, турли муаммоларни олдиндан кўра билиб, уларни 
ҳал қила оладиган кадрлар тайѐрлаш ҳақидадир. 
Миллий дастур асосини Ўзбекистоннинг тараққиѐтини таъминлай 
оладиган, уни жаҳоннинг илғор мамлакатлари даражасига кўтарилишига 
ҳисса қўшувчи дадил, мустақил фикрловчи, билимли, малакали мутахассис, 
шунингдек, ижобий сифатларга эга бўлган кадрларни тайѐрлаб вояга этказиш 
жараѐни ташкил этади. Ушбу Дастур кадрлар тайѐрлаш миллий модели 
рўѐбга чиқарилиши, жамият интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш 
бўйича давлат сиѐсатини амалга ошириш, кадрлар тайѐрлаш ва таълим 
тизимини Республикада амалга оширилаѐтган демократик ва бозор 
ислоҳотларини инобатга олган ҳолда тубдан ислоҳ қилиш меъѐрий-ҳуқуқий, 
ташкилий ва мундарижа асосларини яратишнинг меъѐрий-ташкилий 
негизидир. 
Мазкур дастурнинг мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, 
уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос 
этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва 
ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайѐрлаш 
Миллий тизимини яратишдир. 
Ушбу мақсадни рўѐбга чиқариш қуйидаги вазифалар ҳал этилишини 
назарда тутади: 
 
Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги Қонунига 
мувофиқ таълим тизимини ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таълим 
муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайѐрлаш соҳасида рақобат муҳитини 
шакллантириш негизида таълим тизимини ягона ўқув-илмий-ишлаб чиқариш 
мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш; 
 
таълим ва кадрлар тайѐрлаш тизимини жамиятда амалга 
оширилаѐтган янгиланиш, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат 
қурилиши жараѐнларига мослаш; 


12 
 
кадрлар тайѐрлаш тизими муассасаларини юқори малакали 
мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва 
ижтимоий мақомини кўтариш; 
 
кадрлар тайѐрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий 
ва иқтисодий тараққиѐти истиқболларидан, жамият эҳтиѐжларидан, фан, 
маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан 
ҳолда қайта қуриш; 
 
таълим олувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг ва 
маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш 
ва жорий этиш; 
 
таълим ва кадрлар тайѐрлаш, таълим муассасаларини 
аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг 
холис тизимини жорий қилиш; 
 
янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда таълимнинг талаб 
қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайѐрлаш тизимининг амалда 
фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, 
устуворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини 
яратиш; 
 
таълим, фан ва ишлаб чиқариш самарали интеграциялашувини 
таъминлаш, тайѐрланаѐтган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан 
давлатнинг талабларини, шунингдек нодавлат тузилмалари, корхоналар ва 
ташкилотларнинг буюртмаларини шакллантиришнинг механизмларини 
ишлаб чиқиш; 
 
узлуксиз таълим ва кадрлар тайѐрлаш тизимига бюджетдан 
ташқари маблағлар, шу жумладан чет эл инвестициялари жалб этишнинг 
реал механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиѐтга жорий этиш; 
 
кадрлар тайѐрлаш соҳасида ўзаро манфаатли 
халқаро 
ҳамкорликни ривожлантириш
10

10
Ўзбекистон Республикасининг ―Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури‖-Т.:Ўзбекистон, 1997 йил 


13 
Ушбу мақсад ва вазифалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. 
Дастурга кўра таълим тизимини ислоҳ қилиш жараѐни қуйидаги уч босқичга 
бўлинди:
1-босқич – 1997-2001 йилларда мавжуд кадрлар тайѐрлаш тизимининг 
ижобий салоҳиятини сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва 
ривожлантириш учун ҳуқуқий, кадрлар жиҳатидан, илмий-услубий, 
молиявий-моддий шарт-шароитларни яратиш босқичи;
2-босқич – 2001-2005 йилларда Миллий дастурни тўлиқ рўѐбга 
чиқариш, меҳнат бозорининг ривожланиши ва реал ижтимоий-иқтисодий 
шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга аниқликлар киритиш босқичи;
3-босқич – 2005 йилдан кейин тўпланган тажрибани таҳлил этиш ва 
умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
истиқболларига мувофиқ кадрлар тайѐрлаш тизимини такомиллаштириш ва 
янада ривожлантириш босқичи. 
Кадрлар тайѐрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари 
қуйидагилардан иборатдир: 
Шахс — кадрлар тайѐрлаш тизимининг бош субъекти ва объекти
таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни амалга оширувчи.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling