Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбeк номидаги
-расм. Барқарор ривожланиш таркибий қисмларининг ўзаро
Download 1.11 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўзбекистонда экология соҳасига кадрлар тайѐрлаш тизимини
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.2.2-расм. Барқарор тараққиѐтга эришишда таълим ва фаннинг аҳамияти 20
1.2.1-расм. Барқарор ривожланиш таркибий қисмларининг ўзаро
боғлиқлиги 19 Юқоридаги расмдан тушунишимиз мумкинки, ташқи айлана экомуҳит, яъни биз барча фаолиятимизни амалга оширадиган табиий муҳитдир. Унинг ичида жамият жойлашган, унда асосий эътибор турмуш тарзини яхшилашга қаратилади. Ниҳоят, иқтисодиѐт ривожланиши биосферанинг чегаралари доирасида бўлиши лозим. Яъни, инсон ва табиат иқтисодиѐтга эмас, балки иқтисодиѐт инсон эҳтиѐжларини таъминлашга хизмат қилиши зарур. Ҳозирги пайтда инсоният фаолиятининг кенгайиши, иқтисодиѐтни экстенсив равишда ривожлантиришнинг салбий оқибатлари яққол кўзга ташланиб қолди. Барқарор ривожланишга эришиш учун зарур ўзгаришларни амалга оширишда эса таълим асосий воситага айланади. Жамиятнинг барча аъзолари фуқароларнинг узлуксиз таълим олишисиз, уларнинг доимо янги билим ва малакага эга бўлишларисиз мамлакатнинг барқарор ривожланиши содир бўлмаслигини англашлари муҳимдир. Таълим ҳар доим фикрлаш ва хулқ-атворни ўзгартиришнинг ҳамда жамият, иқтисодиѐт ва давлат ривожланишининг асосий вазифаси бўлиб келган. Фан ва таълим – жамиятнинг барқарор тараққиѐти қурилаѐтган ва қурилишда давом этадиган асосдир. 19 Вебстер К., Желвакова М.А.,Кирилов П.Н., Корякина Н.И. От экологического образования к образованию для учтойчивого развития. – СПб.: САГА, Наука, 2005 - 136 с. Табиат Жамият Иқтисодиѐт 20 1.2.2-расм. Барқарор тараққиѐтга эришишда таълим ва фаннинг аҳамияти 20 Барқарор ривожланиш масалалари ва муаммоларини кўриб чиқишдаги энг оқилона ва истиқболли ѐндашув бутун таълим жараѐнини барқарор ривожланиш мақсадлари томон йўналтириш ҳисобланади. Барқарор тараққиѐт таълими – динамик концепция бўлиб, у ҳар қандай ѐшдаги ва ҳар қандай ижтимоий табақадаги инсонларнинг билим олиши ва кўникмаларни эгаллаши орқали барқарор тараққиѐтнинг ўзаро боғлиқлигини тушунишни таъминлаш ва кенгайтириш мақсадларида таълим тизими, кадрлар тайѐрлаш, жамиятни ахборотлар билан таъминлашнинг барча жиҳатларини қамраб олади. Барқарор тараққиѐт таълими жамиятни ҳар томонлама баркамол яшашга ўргатадиган жараѐндир. БМТ Атроф муҳит Дастури (ЮНЕП) барқарор тараққиѐт таълимининг қуйидаги стратегик мақсадларини белгилади: иқтисодиѐтда – иқтисодиѐтнинг барча асосий соҳаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш; 20 А.А.Азизов, Н.Г.Акиншина, Б.Э.Нишонов – Барқарор тараққиѐт таълими. Ўқув-услубий қўлланма.- Тошкент-2007, 8-бет. Барқарор тараққиѐт Иқтисодий фаровонлик, ижтимоий адолат, экологик хавфсизлик Қабул қилинаѐтган қарорларнинг илмий асосланганлиги Малакали кадрларни тайѐрлаш Фан ва таълим 21 ижтимоий соҳада – соғлом ва мазмунли ҳаѐт кечириш учун барчанинг таълим олиш имкониятини таъминлаш; атроф муҳит соҳасида – атроф муҳит муҳофазаси масалаларини таълим дастурларига ва аҳолини ахборот билан таъминлаш дастурларига интеграциялаш 21 . Барқарор тараққиѐт таълими маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда ҳамда ижтимоий, иқтисодий ва маданий мазмун билан бойитган ҳолда анъанавий экологик таълим ва табиий фанлар соҳасидаги таълимнинг барча ижобий ютуқларидан фойдаланиши зарур. Ҳар бир мамлакат экологик, ижтимоий, иқтисодий ва маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб ўзининг устувор йўналишлари ва ҳаракат дастурларини аниқлаши, ўз мақсадлари ва вазифаларини белгилаб олиши ҳамда муаммоларнинг энг оқилона ечимларини танлаб олиши зарур. Шу муносабат билан «Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш тизимини такомиллаштириш истиқболлари тўғрисида»ги уч томонлама Қарори (2005 й.), Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А.Каримовнинг 2010 йил 20 сентябрь БМТ Бош Ассамблеясининг «Минг йиллик ривожланиш мақсадлари» бўйича олий даражадаги ялпи мажлисдаги ҳамда 2010 йил 12 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида «Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» тўғрисидаги маърузаларида мужассамлашган стратегик ва дастурий ҳужжатларда, шунингдек, 2008-2012 йилларда Атроф- муҳитни муҳофаза қилиш Дастури, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2011 йил 26 мартдаги №181-II-сон Қарорида кўрсатилган вазифаларни бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари 21 Доронина О.Д., О.Л.Кузнецов, Рахманин Ю.А. Стратегия ООН для устойчивого развития в условиях глобализации. Российская Академия Естественных Наук, Российская Академия Медицинских Наук. Москва, 1980. 302 с. 22 2011 йил 19 июлда «Ўзбекистон Республикасининг Барқарор тараққиѐт мақсадлари учун таълим концепцияси тўғрисида»ги № 2/20/305-сон Қўшма Қарорини қабул қилдилар. Шундан буѐн Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда республикамиз аҳолиси, айниқса келажагимиз бўлмиш ѐшлар орасида экологик таълим-тарбияни кенг тарғиб этиш борасида аниқ, тизимли равишда узлуксиз ишлар олиб борилмоқда. 2011 йилнинг декабр ойидан бошлаб то бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикасининг Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълими вазирликлари ҳамда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайѐрлаш Миллий дастури доирасида ишлаб чиқилган Ҳаракат дастурини мустақил ўқув фанларига интеграциялаштириш ҳам тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда. Барқарор тараққиѐт мақсадлари учун таълим (БТТ) фанлараро билим соҳаси бўлиб, мустақил ва танқидий фикрловчи, маънавий етук, ижтимоий фаол, ўз фаолиятида ўзбек халқлари анъаналарига мос экологик ва маънавий ахлоқ тамойилларига амал қилувчи, атроф муҳит ҳақида билимлар олишга интилувчи, унинг ҳолатини яхшилашга ҳамда янги ижтимоий, иқтисодий, экологик муаммоларни олдини олишга ҳаракат қилувчи фуқароларни тарбиялашга кўмаклашувчи таълим ва тарбия жараѐнларини ўз ичига олади. БТТ минтақавий ва глобал муаммоларни ечишда жамият барча аъзоларининг иштирок этиши учун зарур бўлган малака ва ѐндашувларни ривожлантиришда катта аҳамиятга эга. Экологик таълим, асосан, экология мавзуларига йўналтирилган бўлса, БТТ сиѐсат, иқтисодиѐт, жамият ва атроф муҳит муҳофазаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик масалаларига эътибор қаратади. Download 1.11 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling