ГАТлар муаммоли йўналтирилганлиги нуқтаи назаридан ечиладиган илмий ва амалий масалалар асосида тавсифланади. Бундай масалалар уларнинг мураккаблик даражалари ва моделлаштирилаётган объектлар ва жараёнларни бошқариш нуқтаи назаридан тартибланади. Улар сирасига қуйидагилар киради:
Объектларни ва уларнинг ресурсларини инвентаризация(паспортлаштириш, кадастр);
Таҳлил, баҳолаш,мониторинг, бошқарув ва режалаштириш4
Қарорлар қабул қилиш;
Функционал имкониятлари бўйича ГАТлар тавсифланганда уларнинг асосан умумий функциялари тушунилади. ГАТ лар умумлашган функцияларининг классик схемаси Канада ва жахон информатика фанининг дарғаларидан бўлмиш Р.Томлинсон тарафидан 1-расмда келтирилган.
1-расм. географик ахборот тизимининг функциялари
Ахборот тизимларининг масалаларнинг ташкиллаштирилганлиги белгиси бўйича классификацияси. Ахборот тизимининг самарадорлиги масалаларнинг формаллаштирилиш даражасига ёки субъектнинг мавжуд ахборот асосида қарор қабул қилиш жараёнига қатнашиш даражасига боғлиқ.Ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ёки классификация қилишда ечилаётган масалаларни математик ёки алгоритмик тавсифлашга боғлиқ муаммоларни ечишга тўғри келади. Математик моделнинг аниқлик даражаси қанча юқори бўлса, масаланини ечиш жараёнига инсоннинг аралашуви шунча кам бўлади. Масалалаларни формаллаштириш даражаси бўйича ахборот тизимлари қуйидагича бўлинади:
Структурлаштирилган(формаллашадиган) – барча элементлари ва улар орасидаги боғлиқликлар аниқ масалалар;
Структурлаштирилмайдиган(формалаштирилмайдиган) – элементлариини ажратиб бўлмайдиган ва улар орасидаги боғлиқликларни ўрнатиш мумкин бўлмаган масалалар;
Қисман структурлаштирилган – фақат айрим элементлари ва улар орасидаги боғликлар маълум бўлган масалалар.
Барча геоахборот тизимлари қисман структурлаштирилган синфга тегишли. Геоахборот тизимлари орқали олинадиган ахборот фойдаланувчи томонидан таҳлил қилинади ва ечимлар қабул қилишда муҳим рол ўйнайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |