Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Қорамол ўстирувчи шахсларга ва етиштирилган чорвачилик махсулотларини сотиш билан банд бўлган, ўсимликшунослик, балиқчилик маҳсулотлари


Download 97.88 Kb.
bet20/23
Sana26.10.2023
Hajmi97.88 Kb.
#1723983
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Шайҳонтохур пенсия ҳисобот 08,05

Қорамол ўстирувчи шахсларга ва етиштирилган чорвачилик махсулотларини сотиш билан банд бўлган, ўсимликшунослик, балиқчилик маҳсулотлари


Шахсий ёрдамчи хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган шахслар, улар томонидан шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида боқилган ёки ушбу хўжаликларда этиштирилган чорвачилик товар маҳсулоти пул ёки натурал шаклда даромад олиш мақсадида сотилган тақдирда иш билан банд ҳисобланадилар
Ушбу шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган миқдорда суғурта бадаллари тўланган тақдирда қорамол боқиш ва этиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлинган даврлар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилади.
Қорамол боқиш ва этиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органларидан олинган маълумотлар асосида туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими томонидан амалга оширилади.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган бадалларни ҳисобга олиш давлат солиқ органлари томонидан амалга оширилади.
Қорамол боқиш ва этиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган, ушбу банд бўлинган даврларнинг пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига ҳисобланишини хоҳловчи шахслар яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органларида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчилар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак.
Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол боқиш ва этиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган фуқаро бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда, ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия таъминотининг хоҳланган миқдоридан келиб чиққан ҳолда, лекин бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгилайди.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари, қоидага кўра, ҳисобот йилининг 1 октябрига қадар нақд пул билан ёки (Халқ банки ёки бошқа тижорат банкидаги ҳисоб рақамларидан) нақдинасиз ҳисоб-китоб қилиш йўли билан, бадаллар тўловчининг яшаш жойидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисоб рақамига тўланади.
Қуйидагиларга:

  • суғурта бадалларини бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўлиқ календар йил учун олдиндан тўлашга йўл қўйилади. Бу ҳолда ушбу календар йилида энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори ўзгарганда қўшимча тўлов амалга оширилмайди;

  • бадаллар тўланмаган олдинги даврлар учун бир йилда энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт ярим баробаридан кам бўлмаган суммада, тўлов кунидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда суғурта бадалларини тўлашга йўл қўйилади.

  • Бадаллар тўланмаган даврлар пенсия тайинлашда меҳнат стажига қўшилмайди.

  • Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўлашнинг шахсий ҳисоби бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси органлари томонидан, шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва этиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлган шахслар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар тўланганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органлари маълумотлари асосида амалга оширилади.



Download 97.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling