Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети
Якка тартибдаги тадбиркорларга ва оилавий тадбиркорлик субектларга
Download 97.88 Kb.
|
Шайҳонтохур пенсия ҳисобот 08,05
Якка тартибдаги тадбиркорларга ва оилавий тадбиркорлик субектларгаТадбиркор давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир пайтда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадал тўловчи сифатида давлат ижтимоий суғурталанадиган шахсга айланади. Тадбиркорнинг пенсия олишга бўлган ҳуқуқи у пенсия ёшига тўлганда ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бошланади. Тадбиркор ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланиш ва ижтимоий суғурта бўйича нафақанинг ўзи истайдиган миқдоридан келиб чиқиб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилайди. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадалларининг энг кам миқдори ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорни, ёшига оид пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек И ва ИИ гуруҳ ногиронлари бўлган тадбиркорлар учун эса энг кам ойлик иш ҳақининг камида 50 фоизини ташкил этиши керак. Тадбиркор белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб турган пайтида суғуртабадаллари тўланмайди, ва бу давр стажга қўшилмайди. Суғурта бадаллари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар даромадидан солиқ тўлаш учун белгиланган муддатларда тўланади. Тадбиркорлар солиқ ҳақидаги қонунларга мувофиқ суғурта бадаллари ўз вақтида тўланиши учун жавоб берадилар. Тадбиркорнинг меҳнат стажига у бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган даврлар киритилади. Пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш учун меҳнат стажини ҳисоблаб чиқишда, агар тўланган бадаллар суммаси ушбу йилнинг барча ойлари учун белгиланган энг кам бадалдан кам бўлмаса (тўланган пеняларни ҳисобга олмаган ҳолда), стажга календар йил қўшилади. Тадбиркорнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланишидан қатъи назар пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш учун меҳнат стажига қўшилади. Тўлиқ календар йил мобайнида тадбиркорнинг асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари этиштириш ва қайта ишлаш бўлган ҳолларда, агар мазкур йилда бадаллар камида 9 ой мобайнида тўланган бўлса стажга календар йил қўшилади. Тадбиркор сифатидаги иш фаолияти ва унинг давомийлиги гувоҳлик кўрсатмалари билан тасдиқланмайди. Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган аниқ бир ой учун тадбиркорнинг даромади тўланган ойлик суғурта бадали суммасини иш берувчилар ва ходимлар учун суғурта бадаллари ажратишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган жами фоизига бўлинади ва олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан аниқланади. Пенсия яшаш жойида, ижтимоий суғурта бўйича нафақа эса тадбиркор Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан рўйхатдан ўтказилган жойда амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тайинланади. Ижтимоий суғурта бўйича нафақа, агар ушбу нафақани олиш ҳуқуқи тадбиркор томонидан суғурта бадаллари тўлаш даврида бошланган бўлса берилади. Download 97.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling