ҲИСОБЛАШ
Титриметрик анализ методларида натижаларни ҳисоблаш эквивалентлар қонунига асосланган. Берилган реакцияда модданинг 1 грамм-атом водород ёки истаган бир валентли элементнинг 1 грамм-атомига тўғри келадиган қисмига модданинг эквиваленти дейилади. Эквивалент миқдорга тўғри келадиган граммлар сонига модданинг грамм-эквиваленти дейилади.
1 л эритмада эриган модданинг эквивалентлар сонига эритманинг нормаллиги дейилади. Масалан, 1 л эритмада 1 г-экв модда эриган бўлса 1 н эритма, 2 г-экв модда эриган бўлса 2 н ва ҳ.
Бир модданинг грамм-эквиваленти иккинчи модданинг грамм-эквиваленти билан тўла реакцияга киришади.
Модданинг грамм-эквиваленти, унинг молекуляр массасидан фарқли ўлароқ, турғун сон бўлмасдан, реакциянинг боришига қараб ўзгариб туради. Уни топиш учун, реакция тенгламасини ёзиб, модданинг қанча миқдори 1 г-ион водородга тўғри келишини топиб олиш керак. Масалан:
H2SО4+NаОH=NаHSО4+H2О
H2SО4+2NаОH=Nа2SО4+2H2О
H3PО4+КОH=КH2PО4+H2О
Do'stlaringiz bilan baham: |