Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
б) Ижтимоий билишнинг таркиби, субъекти ваобъекти
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
б) Ижтимоий билишнинг таркиби, субъекти ваобъекти.Ижтимоий билишнинг таркиби жуда кўп элемент лардан ташкил топган. Бу элементларнинг энг муҳим лари — унинг субъекти ва объектидир. Ижтимоий би лиш жараёни айни шу субъект ва объектнинг ўзаротаъсири ва муносабатлари асосида юзага келади. Ижтимоий билишнинг субъекти кенг маънода ки шилар, шахслар, инсон ва инсоният, яъни бир бутунжамият аъзоларидир. Тор маънода эса жамиятнингмаълум бир конкрет босқичидаги яшовчи аниқ шахс,кишилар, социал гуруҳлар, синфлар, ижтимоий қат ламлар, партиялар, халқлар ва миллатлар, маълум жа моа ва шу кабилардир. Ижтимоий билишнинг объекти, кенг маънода, бирбутун жамият, ижтимоий борлиқ ва ижтимоий онг,унинг моддий ва маънавий ҳаёти, умумий тараққиётқонунлари ва асосий ҳаракатлантирувчи кучларидир.Тор маънода эса жамиятнинг маълум бир конкрет бос қичдаги ижтимоий тизим, базис ва устқурма, унга хосишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муноса батлари, уларнинг таркиби, ривожланиш ва ўзгаришқонунлари, ижтимоий, иқтисодий, мафкуравий вамаънавий муносабатлар, содир бўладиган конкрет во қеа ва ҳодисалар ижтимоий билишнинг объектиниташкил қилади. Жамият бир вақтнинг ўзида ижтимоий билишнингҳам субъекти, ҳам объекти сифатида намоён бўлишимумкин. Бунда жамиятнинг ўз-ўзини билиши содирбўлади. Ижтимоий билишнинг ривожланиши, аввало,билиш объекти ва субъекти бўлган жамиятнинг ривожланиш даражасига боғлиқ бўлади. Чунки ижтимоий би лиш текширилаётган ижтимоий объектнинг, реал жа раённинг ижтимоий онгдаги инъикосидан иборатдир. Шуни айтиш керакки, жамият ҳодисалари ва воқеа лари ўз-ўзидан ижтимоий билишнинг объекти бўлавер майди, балки улар кишиларнинг билиш фаолияти дои расига кирган чоғда ижтимоий билишнинг объектигаайланадилар. Буни субъект тўғрисида ҳам айтиш мум кин. Шахс, ижтимоий гурухлар, этник бирликлар,синфлар, ижтимоий қатламлар, хуллас, жамият ўз-ўзи ча ижтимоий билишнинг субъекти бўла олмайди. Бино барин маълум шахслар, гуруҳлар, синф ёки миллат ўзбилишини бирор ижтимоий воқеа ёки ҳодисага қарат ган пайтдагина, улар ижтимоий билишнинг субъектиниташкил қилади. Бундан шу нарса маълум бўладики,улар уртасидаги алоқадорлик ҳар доим конкрет тарихийшарт-шароитлар билан боғлиқ бўлади. Ижтимоий билишда субъект ва объект бирликда,бир нарсанинг икки томони сифатида намоён бўлади.Субъект ўз фаолиятини ўзи туғдирмайди, балки объектсубъект фаолиятини туғдиради. Бундаги субъект сифа тидаги кишилар гуруҳи ўз фаолиятларини ўзлариданолдин ўтган авлодлар фаолиятларининг давоми сифа тида яратадилар, ўтмиш авлодлар фаолиятлари буўринда кейинги авлодлар фаолиятлари учун йўналти рувчи омил бўлиб хизмат қилади. Ижтимоий билишнинг субъекти гарчи бир бутунжамият, катта ёки кичик ижтимоий гурух/шр ва жамоа лардан иборат бўлса ҳам, бунда одатдаги бшгаш жараё ни бевосита фақат реал фаолият кўрсатувчи ижтимоийшахслар, индивидлар томонидан амалга оширилади.Лекин бундан, алоҳида индивид ҳам ижтимоий билиш нинг субъекти бўлар экан, деган хулосага келмасликкерак. Сабаби, индивид ҳамма вақт фақат маълумобъектив ва субъектив ижтимоий шарт-шароитлардашаклланиб бориб, оқибатда, маълум ижтимоий шахссифатида ўз манфаати билан бир қаторда, доимо ўзимансуб бўлган ижтимоий гуруҳ, синф ёки маълум мил лат, хадқ манфаатларини ифодалайди. Ижтимоий билиш жараёнининг ўзига хос хусусият ларидан яна бири — унинг субъекти ва объекти диа лктикасидир. Ижтимоий билишнинг субъекти ваобъектининг ўзаро муносабатларида уларнинг ҳар ик каласи ҳам фаолдир: субъект объектга эга бўлиши би ланоқ ўз-ўзини яратади; объект эса тарихий жиҳатданмаълум даражада субъектнинг конкрет фаолият шак лини олдиндан белгилайди. Шуни айтиш керакки, иж тимоий билишнинг субъекти ва объекти алоқадорлиги,уларнинг бир-бирига боғлиқлиги ва ўзаро таъсири та биатни билишга нисбатан анча мураккабдир. Бунингсабаби шуки, ижтимоий билишнинг субъекти ваобъекти бўлган жамиятда доимо маълум мақсадга эгабўлган, муайян даражада билимли, онгли кишиларфаолият кўрсатади, уларнинг фаолиятисиз бунда ҳечнарса бўлмайди. Жамиятда содир бўлган ҳар бир иж тимоий ҳодиса ёки воқеа маълум ижтимоий гуруҳ ёкиижтимоий жамоанинг, уларни ташкил этган кишиларонгли фаолиятларининг натижалари сифатида майдон га чиқади. Бунда ўз тарихини яратувчи субъектнингфаолияти бизда ҳеч бир шубҳа туғдирмайди. Лекинобъектга келганда, бир қарашда, у ҳар қандай фаол ликдан маҳрумга ўхшаб туюлади. Бу нарса фақат юза ки қарашда шундайдир. Аслида, объект ҳам субъекткаби фаолдир. Умуман олганда, ижтимоий билиш жа раёнида субъект ва объект бир-бирига «бегона» эмас,бунда объект субъектга предмет фаолияти сифатидаберилган бўлади ва айни вақтда объект ўзида субъект нинг нимасинидир ифодалайди. Ижтимоий билишда субъект объектни ўз манфаат лари, мақсадлари нуқтаи назаридан келиб чиқиб, ўзигахос ҳолатда инъикос эттиради. Бунда субъектнинг мақ садлари ва манфаатлари, биринчи навбатда, ижтимоийборлиқнинг моддий, объектив шарт-шароитларисубъектнинг ижтимоий позицияси билан мос ҳолдаунинг онгида назарий жиҳатдан қайта ҳосил қилинганбўлади. Бунда ҳамма нарса шу ижтимоий билишниамалга оширадиган субъектга ва унинг эътибори қара тилган объектга боғлиқ бўлади. Ижтимоий билишдабилишнинг субъектини ташкил қилган ижтимоий куч лар, гуруҳлар, ўзларининг субъектив манфаатлариданкелиб чиқиб, объектни бузиб акс эттириши ҳам мум кин. Бундай ҳолат, одатда, объектнинг моҳияти ва қо нунларини тўғри инъикос эттириш бу гурухларнингтуб манфаатига зид келадиган пайтларда рўй беради. Ижтимоий билишда субъективлик билан объектив лик бир-бирига мос келиши лозим, зид келиши эса баъзан жамиятда жиддий хатоларга ва бузилишларгаолиб келиши мумкин. Ижтимоий билишдаги субъек тивлик айрим раҳбар шахсларнинг тафаккуридагишахсий чекланганликлар билан боғлиқ бўлиши ҳаммумкин. Бундай ҳолларда субъектга хос субъективликфақат субъектнинг шахсий субъектив томонларидан гина келиб чиқмасдан, балки субъект ҳаёти фаолия тининг объектив шарт-шароитларидан ҳам келибчиқиши мумкин. Чунки, субъект бу ўринда объект нинг айнан ўзи эмас, балки унинг бошқача нисбатда ги олинишидир. Ижтимоий билишнинг субъекти ваобъекти диалектикаси шундайки, бунда уларнинг ўза ро таъсири жараёнида объектнинг ўзгариши ва ри вожланиши субъектнинг ҳам ўзгариши ва ривожлани шига олиб келади. Ижтимоий билишда субъект ва объект категорияла рининг методологик роли шундаки, улар ёрдамидабизнинг тафаккуримиз ижтимоий ҳодисаларни бир биридан ажратади. Бу жиҳатларнинг бири фаол фао лият кўрсатувчи субъект бўлса, иккинчиси — субъекттомонидан билиниши зарур бўлган жамият, унингмоддий ёки маънавий ҳаётига оид ҳодиса ёки воқеаданиборат объектдир. Ижтимоий билишни, унинг объектидан келиб чиқ қан ҳолда сиёсий, иқтисодий билишларга бўлиш,унинг субъектидан келиб чиққан ҳолда эса маълум иж тимоий гуруҳ, синф, ижтимоий-этник бирликларнингсиёсий, иқтисодий, бадиий, фалсафий тафаккуригаажратиш мумкин. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling