Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
в) Ижтимоий билишда билиш ва баҳолашнинг нис бати
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
в) Ижтимоий билишда билиш ва баҳолашнинг нис бати.Ижтимоий билишнинг муҳим хусусиятларидан янабири — унинг кишилар ижтимоий-тарихий, амалийфаолиятлари билан боғлиқлигидир. Шу сабабли ижти моий билишни тарихий амалиёт билан боғлаб ўрганишижтимоий ҳодисалар моҳиятини илмий тушунишнингмуҳим шарти ҳисобланади. Жамият борлиғининг моҳияти шундаки, у кишилармоддий ва маънавий фаолиятларининг, улар ижтимоийамалиётларининг ўзаро бирлигидан, уларнинг моддийва маънавий ижтимоий муносабатларнинг мавжудликшаклларидан иборатдир. Бир бутун жамиятнииг ҳаётифаолияти ундаги кишиларнинг ўз-ўзини такрор ишлаб чиқариши асосида юзага келади. Бунда кишиларнингжамиятдаги моддий ва маънавий ижтимоий ишлаб чи қариш фаолиятлари муҳим роль ўйнайди. Ижтимоий-тарихий амалиёт ижтимоий билишнингасосини ташкил қилиб, унинг манбаи, мақсади ва ҳа ракатлантирувчи кучи бўлиб хизмат қилади. Ижтимоий билишда ҳар қандай ижтимоий ҳодисаёки воқеа кишилар томонидан фақат билиб олинмайди,балки улар шу билан бирга, ўзига хос ижобий ёкисалбий, яхши ёки ёмон, маъқул ёки номаъқул, адолатлиёки адолатсиз, ақлга мувофиқ ёки ақлга номувофиқ,деб баҳоланади. Бу ижтимоий билишнинг қадриятларбилан боглиқ томонидир. Одатда, ижтимоий ҳодиса ларни ва улар ҳақидаги билимларни бундай баҳолашдоимо маълум ижтимоий шарт-шароитлар билан, маъ лум объектив ва субъектив омиллар билан боғланган вашартланган бўлади. Бунда баҳоловчи субъектнинг ман фаати, эҳтиёжи, талаби, мақсадлари ва ниҳоят, ғоявиййўли ҳам муҳим роль ўйнайди. Масалан, тарихда рўйберган айни бир ижтимоий ҳодиса шахслар томонидан,уларнинг ғоявий йўлидан келиб чиқиб, турлича баҳо ланганлиги, изоҳланганлиги маълум. Умуман олганда, ақлга мувофиқ ва акдга номуво фиқлик ўзаро бир-бирлари билан қарама-қарши ваайни вақтда бутун баҳолаш жараёнининг ажралмас ик ки томонини ташкил қилади. Баҳолаш жараёнига хосбу ақлга мувофиқлик ва ақлга номувофиқликни бир биридан ажратиб, уларни бир-бирига бутунлай қарама қарши қўйиш хатодир. Чунки жамиятдаги нарса ваҳодисалар табиатига, моҳият эътибори билан бу хусу сиятлар хос эмасдир. Бундай хусусиятларни уларга ин сон ўз эҳтиёжлари, талаб ва манфаатларидан келибчиқиб беради. Шундай бўладики, кишиларнинг анутга мувофиқ,деб а.малга оширган ижтимоий амалиётларининг уларҳали билмаган, кутмаган ақлга номувофиқ томонлариҳам пайдо бўлиши мумкин. Масапан, кишилар дарё ларни боғлаб, гидроэлектростанииялар қурадилар ваарзон электр энергияси олишга эришади. Бу — ақлгамувофиқдир. Лекин, шу билан бирга, бу жойда сувомбори ҳосил бўлиб, у ердаги кўп экинзор ерлар сувостида қолади, атрофида эса ботқоқликлар пайдо бў лади, ер ости сувларининг кўтарилиши рўй беради. I Иморатлар захлаб кета бошлайди. Атроф-муҳитнингиқлими, табиий шароити ўзгаради ва ҳ. к. Булар —акутга номувофиқдир. Акга мувофиқлик ва ақлга номувофиқлик инсон нинг ижтимоий билимлари соҳасига ҳам хосдир. Акутгамувофиқ билимлар ижтимоий ҳаётда муҳим рольўйнаб, жамият тараққиётини тезлаштириши, кишиларҳаётининг фаровон бўлишига олиб келиши мумкин.Ақпга номувофиқ билимлар жамият тараққиётига тўс қинлик қилиб, уни турғунликка, таназзулга олиб кели ши мумкин. Бунга биз мисолларни собиқ Иттифоқдаврида ижтимоий фанлар соҳаларидан кўплаб келти ришимиз мумкин. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling