Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳаёт ҳақиқати
Тарихий ҳақиқат — бу тарихда юз берган бирорҳодиса ёки воқеаларнинг қачон ва қандай объектив васубъектив шарт-шароитлар асосида юз берганини ил мий манбалар аниқ ва ҳаққоний акс эттирган, асос ланган билимлардир. Тарихий ҳақиқатнинг бузилишитарих саҳифаларида «оқ доғлар» ва «қора доғлар»нингпайдо бўлишига олиб келади. Бу эса тарихнинг нотўғ ри ёзилишига сабаб бўлиб, ўтмиш тарихий воқеа ваҳодисаларни билишда нотўғри ёки бир томонлама қа рашларнинг қарор топишига сабаб бўлади. Бунга со биқ Иттифоқ даврида ёзилган тарих фанлари асарла ридан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Ижтимоий билишда ҳаёт ҳақиқати ҳам мавжуд. Ҳаёт ҳақиқати — бу ижтимоий тараққиётнинг маъ лум тарихий босқичида ҳаётда содир бўлган ёки бў лаётган, жамият томонидан англанган ва эътирофэтилган воқеа ва ҳодисалар ҳақидаги уларга мос келув чи ижтимоий билимлардир. Биз ҳаёт ҳақиқати дегани мизда, ижтимоий ҳаётда юз бераётган воқеа, ҳодиса важараёнларнинг, улар асли қандай ҳолда юз бераётганбўлса, уларнинг бизнинг билишимиз жараёнида ва би лимларимизда худди шундай ўз ифодасини топишинитушунамиз. Ҳаёт ҳақиқати, одатда бизнинг ижтимоийбилимларимиздан ташқари, санъат ва маданият асар ларида, моддий ва маънавий қадриятларда, ҳуқуқий ваахлоқий нормаларда, таълим ва тарбия соҳаларида ўзифодасини топади. Шу жиҳатдан ҳаёт ҳақиқати бадиийҳақиқат билан чамбарчас боғлиқдир. Хўш, бадиий ҳа қиқат нима? Ҳаёт ҳақиқатнинг санъат ва маданият асарларидасанъат қонуниятлар ва мантиқи асосида акс эттирили ши натижасида ифодаланган қарашлар, ғоялар бадиийҳақиқат дейилади. Бунда ҳаёт ҳақиқати бадиий ҳақи қатни белгилайди. Ҳаёт ҳақиқати ўз моҳиятига кўра ижтимоий ҳаетнинг ўзига хос хусусиятлари ва ижти моий инъикос принциплари билан боғлиқ юзага келса,бадиий ҳақиқат ижтимоий ҳаётнинг санъат ва мада ният асарларида эстетик акс эттириш хусусиятлари васанъатнинг воқеликни эстетик инъикос эттиришпринциплари билан боғлиқ ҳолда ўз ифодасини топа ди. Шу сабабли санъат асарининг қиймати унда ҳаётҳақиқатининг бадиий ҳақиқатда қанчалик реал, ҳаққо ний, тўғри бадиий ифодаланиши билан. белгиланади.Хуллас, тарихий ҳақиқат, ҳаёт ҳақиқати ва бадиий ҳа қиқатлар ижтимоий ҳақиқатнинг турли томонлари,турли қирралари бўлиб, улар ўзаро боғлиқ ва бир-би рини тўлдиради. Ижтимоий ҳақиқат, шу билан бирга,ўз ичига ақл ва адолат талабларига мос келувчи би лимларни ҳам олади. Бу жиҳатдан ижтимоий ҳақиқатбилимларнинг, назарий қарашларнинг ижтимоий ҳоди салар ва воқеаларга оддий мос келиши бўлмай, балки«аклга мувофиқ» мос келишидир. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling