Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН РИВОЖИНИНГИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
3. МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН РИВОЖИНИНГИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ1991 йилнинг 31 августидан эътиборан, она-Ватани миз кўҳна тарихи солномасида янги саҳифа — Ўзбекис тоннинг миллий давлат мустақиллиги даври бошланди.Диёримизда қарийб бир ярим аср давомида ҳукм сурганмустамлакачилик, мустабидчилик тузумлари барҳамтопди. Халқимизнинг азалий орзу-умидларига эриши ши, армонларини ушалишининг дебочаси бўлмиш уш бу такдириломон вазиятда жамиятимиз олдида қатормураккаб масалалар, муаммолар кўндаланг бўлди. Мус тақиллик нима ўзи, биз, эндиликда, қайси йўлдан вақаёққа қараб юрамиз, кечаги куннинг узоқ ҳамда яқинўтмишидан нималарни ўзимиз билан келажак учун ола миз ва уларнинг нималаридан воз кечамиз каби савол лар бутун ижтимоий онгимизни қамраб олди. Иқтисо диётдан сиёсатгача, моддийликдан маънавиятгача,ижтимоийликдан инсон шахсигача, давлатчиликданфуқароликкача, узоқ тарихимиздан ҳозирги кунимиз ваэртанги тақдиримизгача тааллукли бўлган барча жабҳа лар, воқеа, ҳодиса ҳамда нарсаларни акл-заковатнингхолис тарозисига қўйиш зарурати туғилди. •"'• Мазкур ҳолатни чуқур англаган мамлакатимиз йўл бошчиси — Ўзбекистон Президенти И. А. Каримов,истиқлолимизнинг илк босқичидаёқ, бутун жамият аҳ лига қарата: маънавиятсиз ҳеч қандай тараққиёт йўқ ваунинг бўлиши ҳам мумкин эмас! — деб хитоб қилди.Ушбу пурҳикмат хитоб ёш ўзбек миллий давлати рас мий сиёсатининг ўзига хос даракчиси сифатида на моён бўлди. Мустақиллик мустабид шўролар мамлакатининг,унинг танҳо ҳукмрон мафкураси томонидан чизибберилган «темир йўллари» бўйлаб ҳаракат қилувчи«поездидан» ўз «вагонимизни» ажратиб олишдангинаиборат жараён эмасди. У, авваламбор, мазкур «ва гон» ичида ўрнатилган ғайриинсоний тартиботларгабарҳам беришга ҳамда унга эркинлик негизидагиўзиюрарлик табиатини ато этишга қаратилган эди.Бунинг учун шўролар тузумидан мерос бўлиб ўтганмаънавий инқироздан халос бўлиш чораларини кўр моқ керак бўлди. Сиёсий жиҳатдан эълон қилинган мустақиллиги мизни ҳаётий воқеликка айлантиришнинг тубида ётганмуаммоларнинг жиддийлигига мамлакатимиз фуқаро ларининг диққат-эътиборини қаратиб, давлатимиз раҳ бари қуйидага фикрни алоҳида таъкидлади: «Марказ лаштирилган тартибда режалаштириш ва бошқарув нинг маъмурий-буйруқбозлик услубидан бозор иқтисо диётига ўтиш — бу мавжуд хўжалик юритиш усулиниянгилаш ёки такомиллаштириш эмас, балки тамоманянгича хўжалик юритиш тизимини жорий этишдир. Бубир сифат ҳолатидан иккинчисига ўтишдир. Бу одам лар учун мутлақо янш ҳаёт фалсафасидир».1 Мустақиллик, уни мустаҳкамлаш, юртимизда ижти моий адолатга асосланган инсоний жамият қуриш ва зифаси билан боглиқ тарзда олдимизда кўндаланг бўл ган муаммоларни таҳлил этар эканмиз, дастлабкидаврда, ҳаётимиздаги салбий иллатларнинг сабаблари ни, кўпроқ, иккинчи даражали, ҳосилавий тусдаги, ўт кинчи, жузъий ҳодисалардан ахтариш билан машғулбўлдик, қарийб чоракам бир аср давомида илдиз оттан 1 Ислом Каримов. Асарлар туплами. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқти сод, сиёсатмафкура. 1-жилд, Т., «Ўзбскистон», 1996. 315-бст. номаъқулчиликларни бир зумда ҳал этишни хоҳиш истак қилдик. Бундай хатти-ҳаракатлар замирида, бошқа сабабларбилан бир қаторда, жамиятимиздаги умумий фалсафиймаданият даражасининг пастлиги ҳам ётарди. Зеро,шўролар истибдодий тузуми фалсафани асосан ўз рас мий сиёсатининг «дастёрига», маддоҳига айлантирган,ундаги илмийлик, холислик, ижодий тафаккурнингтимсолилик хислатларини сиқиб чиқарган эди. Бирон-бир соғлом жамиятни соғлом маънавиятсиз,унинг муҳим, ўзагий тусдаги таркибий қисми — соғ лом фалсафасиз тасаввур этиш асло мумкин эмас.Чунки, инсон, жамият ҳаёти муаммолари ақл, тафак кур томонидан теран таҳлил қилинмас, пухта қамраболинмас экан, ижтимоий жараёнлар ҳали одамлар из мига бўйсунмаган бўлади, демакки, уларнинг кишиларманфаатларига хизмат қилаётганлигига ҳеч қандайжиддий кафолат йўқ. Хилма-хил, ранг-баранг оламнинг табиий-тарихийжараёнларидаги умумийликни, ўзаро алоқадорликни,қонуниятларни кашф этмай, бутун инсоният, жумла дан муайян жамият, халқ, миллат, шахс ҳаётига дахл дор масалаларни ҳал этиш мумкин эмас. Маълумки,фақат фалсафагина жамиятга, кишиларга якка-дукканарса, воқеа ва ҳодисалар тизими тубида ётган уму мийликни, тасодифийликлар ортидаги қонунийликникўра билиш, булар негизида уларга ўз турмушларинианглаш, уни ижтимоий-сиёсий бошқариш, йўналти риш имкониятини беради. Бошқача қилиб айтганда, фалсафа ҳаётнинг ичкимантиқидан келиб чиқиб, унинг ўзи яратган имко ниятларига таяниш орқали ушбу ҳаётнинг ўзини муай ян тарзда, яъни фалсафий тушунчалар, тасаввурлар,таълимотлар тимсолида ифода қилишдан иборатдир.Бу маънода, ҳар қандай фалсафа унинг ўзига жон атоқилган ҳаётий шароитлардан яхши ҳам, ёмон ҳам эмас.Фалсафанинг қандай бўлишлиги мазкур жамиятдагиунга бўлган таъсирчан эҳтиёжлар туси билан белгила нади. Фалсафа жамиятдаги етакчи, устивор эҳтиёжлар,манфаатлар, ниятларнинг қай тусдалиги, уларнингқайси ёки қандай мақсадлар томон йўналганлигининг ўзига хос кўзгусидир. Жамиятнинг соғлом фалсафаганисбатан теран англанган эҳтиёжи унинг чинакам ин соний мақсадларни кўзлаётганлигидан дарак берувчиҳолатдир ва аксинча. Мустақил Ўзбекистонда амалга оширилаётган ис лоҳотлар сиёсати, унинг замирида юз бераётган тубўзгаришларнинг муайян фалсафага асосланганлигибизда жамиятимиз кўзлаётган олийжаноб ниятларгамуносиб ва монанд теран фалсафага чуқур ижтимоийэҳтиёжнинг шаклланаётганидан бир нишонадир. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling