X б ў л и м. МУСТАҚИЛЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ,ФАЛСАФИЙ МУАММОЛАРИ 1. МУСТАҚИЛЛИК - ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГМУҲИМ ОМИЛИ
Мустақиллик ижтимоий, сиёсий, фалсафий, ҳуқу қий, иқтисодий соҳалар учун умумий тушунча бўлиб,давлатнинг, халқнинг бошқаларга қарам бўлмаган ҳол да ўз ички ва ташқи муаммолари ва муносабатлариниҳал қила олиш ҳуқуқи ва имкониятига эга бўлишинибилдиради. Миллий мустақиллик ва давлат мустақил лиги тушунчалари бир-бири билан узвий боғлиқ бўла ди. Лекин, давлат мустақиллиги тушунчаси мазмун вамоҳияти жиҳатидан кенгроқдир. Биз бу ўринда муам монинг миллий мустақиллик билан боғли томонлари ни қараб чиқамиз.
Мустақил давлат ўз тақцирини ўзи белгилаш ҳуқу қига эга. У бошқа давлатлар ҳуқуқларини, халқароижтимоий, иқтисодий, сиёсий манфаатлар нуқтаи на заридан қабул қилинган нормаларни бузмаган ҳолдаиш кўради.
Мустақил миллий давлатлар ўртасидаги муносабат лар тенг ҳуқуқлилик, бир-бирларининг ички ишларигааралашмаслик, бошқа давлатларга ҳужум қилмаслик,уларнинг ҳудудий дахлсизлигини ҳурмат қилиш, сиё сий, иқтисодий ва миллий манфаатларига путур етказ маслик билан боғлиқдир. Мустақилликнинг асосиймезонлари мавжуд бўлиб, улар ҳар бир давлат ўз конс титуциясига эга бўлиши, ҳудуди барқарорлигини, дахл сизлигини, ҳудудий-маъмурий тизимини белгилай оли ши, фуқароларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлиши, ўзтараққиёт йўлини танлай олиши, ҳокимият ва бошқа риш органларини белгилаши, қонун чиқарувчи ва ижроэтувчи органлари мавжудлиги, давлат тили ва ўз ҳарбийтузилмаларига эгалиги, миллий, хавфсизлигининг таш кил бўлганлиги, хорижий давлатлар билан тенг ҳуқуқлиалоқалар ўрнатиши, ўз бюджетига эгалиги, герби,байроғи, мадҳияси, пойтахти борлиги, мустақил қонун лар ва фармон чиқара олиши ва шу кабилар билан
белгиланади. Мустақил давлат халқ, мамлакат барқарорривожланиши, ўз имкониятларидан тўла фойдалани шининг асосий омилидир.
Миллий мустақилликка эришиш ҳар қандай давр ларда ҳам оғир, зиддиятли шароитларда амалга ошган.Бу мураккаб вазиятларда мустақилликка эришган дав лат мустамлакачилик давридан қолган оғир мероснитезда бартараф этиши, улкан истиқбол режагшрини ўзолдига қўйиши, оммани аста-секин тарбиялаб, ижти моий, сиёсий фаоллиги ва миллий онгини ошириб бо риши, янги улкан режаларни бажаришга сафарбарэтиши керак. Миллий мустақиллик улкан сиёсий, иқ тисодий, маънавий ўзгаришларни амалга оширишнингасосий шартларидан бири бўлган миллий уйғонишниҳам ўз ичига олади.
Мустақил давлат ўз тараққиёти йўлини белгилашиуч муҳим омилни ҳисобга олиш билан боғлиқцир. Бу лар қуйидагилар:
1. Мамлакатнинг мустақил тараққиётига асос бўла диган, унга шароит яратиб берадиган сиёсий, иқтисо дий имкониятлар, табиий бойликларнинг мавжудлиги,ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш муноса батларининг ривожланиши.
2. Халқнинг миллий онги, бирдамлиги, ҳамжиҳат лиги, миллий ғурури, ватанпарварлик туйғулари кучлибўлиши, ўз тарихи, анъаналари қадриятларини чуқурбилиши, давлатнинг, мамлакатдаги ижтимоий, сиёсийкучларнинг асосланган, узоққа мўлжалланган, муста қил тараққиёт манфаатлари билан белгиланган режа ларнинг бўлиши.
3. Халқаро вазият мўътадиллиги, қўшни давлатлар,улардаги ижтимоий, сиёсий кучларнинг мустақил та раққиёт йўлига ўтаётган давлатга нисбатан бўлган адо латли муносабати.
Мустақил тараққиёт йўлининг бу омиллари бир-бирибилан узвий боғлиқцир. Мустақилликка эришган дав латнинг етарли ижтимоий, маънавий, иқтисодий имко ниятлари бўлмаса, унинг ривожланиш заминлари ҳаммустаҳкам ва барқарор бўлмайди. Халқоммаси, мамла катдаги турли сиёсий кучлар мустақилликка эришгандацлат олдида турган вазифаларни тўғри, тўла тушунмасалар, уларни амалга оширишга онгли равишда интил масалар мустақилликни мустаҳкамлаш қийин кечади.Ижтимоий-сиёсий фаоллиги етарли бўлмаган, миллийонги ўсмаган, миллий ғурури паст бўлган халқни муста қиллик йўлига қўлидан етаклаб, зўрлик билан олибкириб бўлмайди. Ҳар қандай катта иқтисодий, сиёсийислоҳотлар кенгтарбиявий, маърифий-мафкуравий иш лар билан боғлаб олиб борилган тақдирдагина самараберади.
Миллий мустақиллик инсоният тарихининг ҳаммадаврларида ҳам жамият тараққиётини тезлатишнингмуҳим омилларидан бири бўлиб келган.
Миллий мустақиллик прогрессив тарихий жараёни нинг зарурий таркибий қисми бўлганлиги сабабли ҳаммуҳим илмий, назарий, амалий муаммо сифатида тур ли фанлар томонидан ўрганилади. Тарих фани халқоммасининг ўз озодлиги йўлида олиб борган курашла рини, мустақилликка эришган мамлакатларда амалгаоширилган тадбирлар тажрибасини, бу курашда ишти рок этган, этаётган ижтимоий, сиёсий кучларнингшаклланиши сингари муаммоларни ўрганади. Ҳуқуқ шунослик фани эса мустақил миллий давлат ташкилтопганидан кейин уни мустаҳкамлаш, ривожлантиришучун зарур бўлган қонунлар, хуқуқий нормалар тизи мини шакллантириш, ривожлантириш масалалариниўрганади. Сиёсатшунослик фани ҳам мустақилликучун кураш ва мустақил миллий давлатлар ташкил то пиши билан боғлиқ бўлган ижтимоий, сиёсий жараён ларни ўрганади. Мустақил давлатларда қарор топган ватопиши лозим бўлган сиёсий тактика ва стратегия,ижтимоий-сиёсий кучларнинг ўзаро муносабатларимасаласини ўрганиш ҳам айни шу соҳага тегишлидир.Мустақиллик қўлга киритилганидан кейин мамлакатдаамалга оширилган ва оширилиши лозим бўлган иқти содий ислоҳотлар масаласи иқтисод фани томонидантадқиқ қилинади.
Лекин, бу алоҳида фанлар мустақиллик муаммоси ни яхлит жараён сифатида ўрганиш, унинг тарихийтажрибасини умумлаштириш ва назариясини яратишимконига эга эмас. Мустақил тараққиёт йўлидан му ваффақиятли бориш учун бу жараёнларнинг умумий
қонуниятларини очиш, истиқлол учун кураш йўлидақўлланма бўла оладиган назарий хулосалар чиқаришҳам ниҳоятда катта аҳамиятга эгадир. Бу вазифани ин сон тафаккурининг умумлаштирувчи хусусиятини ўзи да кенгроқ ва тўлароқ ифода этувчи фалсафа фанигинабажара олиши мумкин. Фалсафий тафаккур асосида гина бу муаммолар билан боғлиқ бўлган тарихий, иж тимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий, мафкуравиймасалаларни чуқур илмий умумлаштириш, асосий қо нунлари ва қонуниятларини очиб бериш мумкин. Буборадаги фалсафий умумлашмалар ўтмиш тараққиёти нинг илмий якуни ҳамда истиклолни тўғри англашучун зарур бўлган муҳим дастур ҳамдир.
Мустақиллик назариясини ўрганиш билан боғлиқбўлган фалсафий муаммолар қуйидаги масалаларни ўзичига олади:
1) мустақиллик прогрессив йўлдан бораётган жа мият тараққиётининг муайян шакли эканини кўрсатиш,унинг ички қонуни ва қонуниятларини очиб бериш;
2) мустақиллик учун курашга сабаб бўлган барчасиёсий, иқтисодий, маънавий заминларни жамият ҳаё тининг бошқа соҳаларида мавжуд бўлган имкониятлар,шарт-шароитлар билан боғлаш;
3) мустақилликка эришиш жамият ҳаётидаги кес кинлашган зиддиятларни ҳал этишнинг муайян бирйўли эканини кўрсатиш;
4) мустақилликка эришиш учун олиб борилган ку рашлар даврида ҳал этилиши кун тартибида тургансиёсий, ижтимоий зиддиятлар ичида миллий муноса батлар билан боғлиқ зиддиятлар ҳал этувчи аҳамияткасб этганини исботлаш, мустақиллик шароитида мил лий манфаатлар муштараклашишини ўрганиш;
5) мустақил тараққиёт йўлидан боришнинг турликонкрет шароитлардаги ўзига хос хусусиятлари, йўлла ри ва умумий қонуниятлари ўртасидаги боғланишлар ни тадқиқ этиш.
Бу масалаларни бир-бири билан боглиқ ҳолда ўрга ниш мустақилликнинг фачсафий муаммоларини ёри тишда катта аҳамиятга эгадир.
Маълумки, мустақиллик учун кураш мустамлакачи • лик тузуми яратган қарама-қарши манфаатлар ва уларнинг заминида ётган зиддиятлар кескинлашиши асо сида юзага келади. Ҳукмрон ва тобе мамлакатлар,хатқпар ўртасидаги курашнинг бошланиши ва кескин лашувига олиб келувчи омиллар бир-бирига зид бўлгансиёсий, иқтисодий-ижтимоий манфаатлардир. Ман фаатлар борасидаги муносабатлар зиддиятларга айла ниши ва уларнинг кескинлашуви миллий озодлик учункурашиш масаласини асосий мақсад қилиб қўйганкучларнинг шаклланишига олиб келади.
Мустақилликнинг фалсафий муаммолари жумласигамиллий муносабатлар борасидаги зиддиятлар масаласиҳам киради. Шунинг учун ҳам ҳар доим мустақилликучун кураш миллий озодлик ҳаракати, деб талқин эти либ келинган. Миллий озодлик кураши миллий зулм ватенгсизлик бор жойда содир бўлади. Бу ерда курашасосан икки сиёсий гуруҳ ёки бир мамлакат фуқаролариўртасида эмас, балки, ўз эркинлиги, ҳақ-ҳуқуқини ҳи моя қилаётган миллат томонидан олиб борилади. Бино барин, мустақиллик учун кураш заминида ҳар доим ҳамэзилган, таҳқир ва таъқиб этилган миллатнинг ман фаатлари учун курашиш вазифаси ётади.
Турли шароитларда қўлга киритиладиган мустақил ликнинг бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган уч му ҳим жиҳати бор. Булар — иқтисодий, сиёсий, маъна вий мустақилликка эришишдир. Агар шу жиҳатларданбири бўлмаса тўла, барқарор мустақиллик тўғрисидасўз ҳам бўгшши мумкин эмас. Бу борадаги илмий, на зарий муаммолар ҳам фалсафа фани томонидан яхлитҳолатда ўрганилади.
Мустақил иқтисодий ривожланиш имкониятларисиёсий мустақиллик қарор топганидан кейингинаюзага келади ва ўз навбатида сиёсий мустақиллик нинг барқарор бўлишига хизмат қилади. Агар сиёсиймустақилликни қўлга киритган мамлакат иқтисодиймуносабатларни тезда, самарали изга сололмаса. буборадаги барча ютуклар, халқнинг орзу-умидлари бар бод бўлиши муқаррардир. Мустақил давлат иқтисодийривожланишнинг асосий йўлларини, пировард мақ садларини белгилаб беради, Лекин, мураккаб шароит ларда амалга ошаётган иқтисодий ривожланиш фақатолдиндан белгилаб қўйилган мезонлар, қоидалар доирасидагина қолиб кетиши мумкин эмас. Иқтисодийривожланиш йўлларига конкрет шароитдаги эҳтиёж,тааб ва имкониятлар, бозор муносабатларининг ҳо лати, халқаро муносабатлардаги ўзгаришлар, фан ватехника тараққиёти, ишлаб чиқаришни оқилона таш кил этиш борасидаги янги қадамлар ҳам бевоситатаъсир этади. Шу сабабли иқтисодий ислоҳотлар бо расидаги давлат сиёсати ҳам жамият тараққиётнингянги шароитлари ва имкониялари таъсирида такомил лашиб туриши зарур.
Сиёсий ва иқтисодий тараққиёт борасидаги ўзаробоғликлик жамият ривожланишининг объектив қонуни дир. Ривожланишнинг барча даврларида иқтисоднингсиёсатга таъсири кучли бўлади. Сиёсат — бу ақидабоз лик эмас, балки, муайян шароитлар таъсири остидаўзгариб борувчи жараёндир.
Мафкуравий мустақилликка эришиш ҳам тарақ қиётнинг муҳим омилларидандир.
Мустамлакачилик даврларида давлат сиёсати эзил ган халкдарни маънавий қарамлик ҳолатида сақлаб қо лишга қаратилган бўлади. Масалан, 130 йилдан ортиқдавр давомида Чор Россияси ва собиқ Иттифоқ томо нидан мазлум халқларнинг миллий онги, миллий иф тихор туйкуси кучайишига йўл бермаслик учун қилин ган ҳаракатлар ҳам шу мақсадлар билан боғланган эди.Мустамлака ва қарам мамлакатлар халқдари ўртасидаҳукмрон миллат тили ва маданиятини кенг тарғибэтиш ҳам маънавий қарамлик хрлатини кучайтиришгақаратилган бўлади.
Мустақиллик мафкураси, миллий уйғониш миллат нинг ўз тарихи ва тақдирини чуқур тушуниши, миллийонги ўсиши, миллий қадр-қимматини асраши, миллийғурур, ватанпарварлик туйғуси кучайиши билан боғ ликдир. Юксак миллий онг бўлмаган жойда тўлақонлимиллий мустақиллик ҳам, миллий мафкура ҳам бўл майди.
Миллий истиқлол мафкураси мустақиллик қўлга ки ритилганидан кейин эмас, балки, унгача бўлган узоқурашлар жараёнида шаклланади. Бу мафкура ўз озод лиги, ҳақ-ҳуқуқи, қадр-қиммати учун курашаётганхалфтарнинг орзу-умидлари билан боғлиқдир. Мустақиллик қўлга киритилгач, бу курашда иштирок эттанкучлар олдинга сурган илғор ғоялар яхлитланиб, мил лий мафкура ҳолатига келади. Миллий истиклол маф кураси мустақилликка эришган давлат, хақ танлаб ол ган иқтисодий, сиёсий тараққиёт, маънавий камолотйўли, халқнинг орзу-истакларининг илмий умумлаш ган, муайян мақсадларни амалга оширишга қаратилганназарий ифодасидир. Бу мафкуранинг бош мақсадихалқни умуммиллий манфаатларини амалга оширишйўлида бирлаштириш, унинг кучи ва имкониятини бел гиланган, тобора аниклашиб бораётган вазифаларинибажаришга сафарбар этишдир. Истиқлол мафкураси нинг мамлакат ижтимоий тараққиётидаги кучи ва им конияти ҳам у омманинг онгига қанчалик чуқур синги ши, фаолиятига асос бўлиши билан белгиланади. Халқ дан ажралган, унинг манфаатларига мос келмайдиганмафкура зўравонлик йўли билан оммалаштирилганидаҳам узоқ самара бермайди. Агар жамият аъзолари сиё сий қатағонлик ва таъзйиқдан қўрқиб бирор мафкурани«қабул қилишга» мажбур бўлсалар, лекин, улар диламри, эътиқод билан иш қилмасалар, натижада мафку равий бўшлиқ ҳолати юзага келади. Мафкуравий бўш лиқ муайян мафкура халқнинг қалбидан чуқур ўринолмаганлигининг ифодасидир. Янги мафкура омманингонгига чуқур сингиши, керакли даражада ижтимоийаҳамият касб этиши учун халқ манфаатларини ифода лаши лозим. Шу билан бирга, халқ ҳам, ўз навбатида,маълум маънавий камолот даражасига кўтарилган бўли ши зарур. Мафкуравий баркамоллик маънавий етукликбор жойдагина мавжуд бўлади. Маънавий камолоти юк салиб бораётган халқ ва миллатгина ўз мафкурасинияратиш, унга асосланиб фаолият кўрсатиш имконигаэга. Хуллас, сиёсий, иқтисодий ва маънавий мустақил ликнинг заминларини биргаликда мустаҳкамлаш ва ри вожлантириш мустақил давлат тараққиётининг асосийшартларидандир.
Мустақиллик учун кураш турли шаклларида бўли ши мумкин. Булар қуйидагилардан иборат:
а) кўплаб мамлакатлар ва халқларнинг ўз озодлигиучун халқаро империализм ва коммунизм ҳукмронли гига қарши биргаликда кураши;
б) ҳар бир мамлакат, миллат ўзининг мустақиллигиучун кураши.
Халқаро империализм, совет тоталитар тузуминингжаҳондаги кўплаб мамлакатларда ўрнатган зулми мил лий озодлик ҳаракатларининг, бир-бири билан боғлан ган жараён сифатида, кучайишига сабаб бўлди. Бундайкурашлар дунёнингтурли жойларида, турли шароитлар да, турли даврларда бўлган бўлса ҳам улар мустамлакаларбилан метрополиялар ўртасидаги зиддиятлар кескинла шишининг оқибати эди. Бу кураш натижасида халқароимпериализм ва совет тоталитар тузумининг томирлари га болта урилди, кўплаб мамлакатлар, халклар ўз муста қиллигини қўлга киритиши учун имконият яратилди.
Миллий мустақиллик учун кураш бир мамлакатнингмақсад ва манфаатлари билан боғлиқ равишда амалгаошади. Миллий мустақиллик айрим бир мамлакатнибошқа давлат асоратидан қутқазиш, ўз тараққиёти йўл ларини мустақил ҳал этаолишига имкон яратишдир. Буўринда мустақилликка интилаётган давлатнинг, ундаяшаётган барча аҳолининг манфаатлари биринчи ўрин да туради ва шу мақсадлар асосида кураш олиб борилмо ғи лозим.
Кўп миллатли мамлакатларда давлат мустақиллиги ни бир миллат мустақиллиги билангина тенглаштиришназарий хатоликларга, амалий чалкашликларга, ихти лофларга олиб келиши мумкин. Мустақил давлат асо сий ерли миллатнигина эмас, балки, шу мамлакатдаяшаётган бошқа миллатларнинг манфаатларини ҳамҳимоя этмоғи зарур.
Гуржистон республикаси мустақил бўлиши натижа сида мамлакатдаги асосий миллатнинг манфаатларинибиринчи ўринга қўйиш ҳоллари кучайди. Миллий шо винизм кучайиб, Жанубий Осетия автоном областинитугатиш, абхазларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши ни чеклаш учун уринишлар авж олиб кетди. Бу, Гур жистонда бошқа миллатлар ҳам мавжудлигини, улар нинг ўзига хос манфаатлари борлигини унутиш эди.Натижада, мустақилликка эришган бир мамлакат доира сида миллий озодлик курашлари кучайиб кетди. Сўнггибир неча йил давомида бу мамлакатда минглаб кишиларҳалок бўлди, кўплаб шаҳар ва қишлоклар вайрон қилинди. Бу сабоқ шуни кўрсатдики, миллий мустақил лик ҳар қандай шароитда ҳам инсон ҳуқукларини, бар ча миллатларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш биланбоғлиқ бўлгандагина яхши самара беради. Миллий мус тақилликни янги мустамлакачилик, шовинистик, бош қа миллатларни менсимай қўйиш кайфиятлари биланбоғланиб кетиши эса тараққиётга салбий таъсир кўрса тади.
Умуман олганда, миллий мустақилликнинг жамияттараққиёти тезлашишига кўрсатадиган ижобий таъсириқуйидагилардир:
1) мустақиллик туфайли ҳар бир мамлакат ва мил лат ўз иқтисодий имкониятларидан, ишлаб чиқарувчикучларидан уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва эколо гик оқибатларини тўла ҳисобга олган ҳолда, оқилонафойдалана олади;
2) фан техника тараққиёти борасидаги ютуқлар ай рим давлатларнинг монополияси бўлиб қолмай, барчамамлакатларда уларнинг кенг қўлланишига имкон яра тилади;
3) барча мустақил мамлакатлар ўртасида тенглик,тенгҳуқуклилик ва ҳамкорликка асосланган янги иқтисо дий, сиёсий муносабатлар ўрнатилиши мумкин бўлади;
4) жаҳоннинг табиий ресурсларидан бутун инсо ният ва келажак авлодлар манфаатларини кўзлаб, оқи лона фойдаланиш йўлига ўтиш мумкин бўлади;
5) миллий ва ирқий муносабатлардаги барча адо латсизликларга, тенгсизликларга чек қўйилиб, ҳарбир халқ маънавияти, миллий хусусиятлари, қад риятларини эркин ривожлантира олишига шароитяратилади, миллий, умуминсоний қадриятлар бирга ликда, узвий боғлиқ равишда ривожланишига имко ният юзага келади;
6) жаҳондаги халқлар, мамлакатларнинг иқтисодийва маънавий тараққиётини мувофиқпаштирувчи халқа ро ташкилотлар фаолиятини ҳар томонлама ривожлан тиришга шароит туғилади.
Инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида бутадбирларни бир-бири билан боғлиқ равишда амалгаошириш жамият ривожланишини тезлаштиришнингмуҳим шартидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |