Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
б) иқгисодий соҳада. Ўз мустақиллигининг дастлаб ки кунлариданоқ бозор муносабатларига ўтишни иқти содий соҳани демократиялаштиришнинг бирдан-биримконий йўли, деб ҳисоблаган Ўзбекистон давлати со биқ иттифоқдан қабул қилиб олган меросни чуқур таҳ лил қилди. У ҳам бўлса — хом ашё ишлаб чиқаришга мослаштирилган, марказдан туриб, маъмурий-буйруқ бозлик усуллари асосида бошқариладиган, ўша кун ларга келиб асосан бузилган хўжалик тизимини тубданянгилаш эди.
Мазкур ҳол жиддий, пухта ўйланган сиёсий йўлниишлаб чиқишни тақозо этди. Бозор иқтисодиётигаўтишнинг ҳуқуқий негизларини яратиш ушбу сиёсиййўлнинг дастлабки босқичи бўлди. Аҳолини, хусусанунинг ночор қатламларини, ижтимоий муҳофаза қи лишнинг таъсирчан чоралари кўрилди. Мулкий муносабатларни ислоҳ қилишга, яъни унидавлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштириш, иш билармонлик, тадбиркорликни йўлга қўйишга қара тилган қонунлар мажмуаси қабул қилинди. Собиқ шў ролар тузумини инқирозга олиб келган асосий омил лардан бирини — мулкчиликнинг социалистик атал миш, аслида, мулкни одамлардан бегоналаштирганамалиёти ташкил этган эди. У, дарҳақиқат, ҳеч кимни ки, яъни хўжасиз мулк эди. Мулкчилиқцаги айни шуҳолат кишиларнинг меҳнатга муносабатини совутди,одамларни боқимандалик кайфиятига мубтало қилди,ижтимоий-сиёсий ҳаётга нисбатан лоқайд қилибқўйди. Чунки, нимани, қанча ишлаб чиқариш, уникимга ва қандай нархга сотиш, кишиларни амалда му лкка эгалик ҳуқуқидан махрум этилганликлари сабаб ли, уларнинг ихтиёрида эмасди. Мулкий муносабатлардаги бундай амалиёт одамларўртасидаги бетайинликни келтириб чиқарди. Мулкийбегоналашув инсоний муносабатлардаги бегоналашув га олиб келди, халқ авомга, оломонга айланди. СобиқИттифоқ сиёсий тизими манзили номаълум, бетайиноломоннинг охлократик хилдаги давлат ҳокимиятиэди. У барчани «бахтиёр» қилишни ўз зиммасига «ол ганди». Авомга, оломонга айланган мамлакат аҳолисиэса ўзининг бутун хоҳиш-иродасини унинг мутлақ их тиёрига буткул топшириб қўйганди. Ундан фақат бирнарса — «чурқ этмаслик» талаб қилинарди. Авом эса,«чурқ этишнинг» қанчалик қимматга тушишини яхшитасаввур қиларди. Мустақил Ўзбекистон давлати иқтисодиётни маъ мурий-буйруқбозлик асосида бошқариш усули негизида қурилган тизимга барҳам бермоқда. Назорат-таф тиш идоралари кескин камайтирилмоқда. Уларнингўрнида бозор муносабатлари моҳиятига мос тузилма лар — ҳиссадорлик компаниялари, уюшмалар, конце рнлар ва ҳоказолар ташкил этилмоқда. Бозор инфрату зилмасининг бошқа муассасалари ҳам қарор топди.Маълум муддатга қадар, махсус маблак ажратиш йўлибилан, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархини чек лаб туриш мақсадида, давлат корхоналарига молиявийёрдам кўрсатилди. Шулар билан бир вақтнинг ўзида мулкий муно сабатларни чуқур ислоҳ қилиш ишлари амалга оши рилди. Унинг тегишли соҳалар бўйича устувор йўна лишлари белгиланди. 1994 йилнинг 1 августиданмиллий валюта — сўм жорий этилди ва у муомалагакиритилди. Ташқи иқтисодий фаолиятни йўлга қўйиш бўйичажидций тадбирлар кўрилди, четдан мол келтириш, униўзимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали, ка майтирилди. Четга маҳсулот чиқариш имкониятиниишга солган корхоналарни рағбатлантириш чоралариамалга оширилди. Иқтисодий соҳада эришилган ютуклар МустақилДавлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ичида Ўзбекис тоннинг алоҳида нуфузини вужудга келтирди. Юрти миз ижтимоий барқарорлик, мустаҳкам тинчлик вамафтункор осойишталик диёрига айланди. 1994 йилнинг ижобий якунлари макроиқтисодийбарқарорликка эришиш сиёсатини амалга ошириш иш ларини дадил бошлаб юбориш имкониятини берди. 1996йилдаёқ мазкур сиёсат ўз мевасини берди. Мустақилмамлакатимиз макроиқтисодий барқарорликдан юкса лиш томон бурилиш ясади. Нефть ва дон мустақиллигиқўлга киритилмоқда, бошқа кўплаб эҳтиёж моллариничетдан олиб келиш кескин камайтирилди. Хорижий сар мояларни мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этиш учункенг имконият ва шарт-шароитлар яратилди. Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида бу тун моддий ишлаб чиқариш, хусусан қишлоқ хўжалигитизимида мулкчиликнинг янги шаклларини чинаками га қарор топтиришнинг таъсирчан тадбирлари кўрилмоқда. Мазкур жараённинг қонуний негизларини та комиллаштириш зарурати ўта долзарб вазифа сифатидаўзини тобора яққол намоён қилмоқда. Маълумки, Ўзбекистон — қишлоқ хўжалиги мам лакати. Аҳолининг аксарият қисми қишлоқда исти қомат қилади. Қишлоқда чуқур таркибий ўзгариш ларни амалга оширмасдан, бу ерда банд бўлмаганишчи кучини жиддий камайтирмасдан, маҳсулотлар ни қайта ишлаш, уларни тайёр ҳолга келтирадигансаноат корхоналарини бу ерга яқинлаштирмасдан,ернинг эгасини топиб, унга топширмасдан мамлакатхалқ хўжалигининг ушбу етакчи тармоғида тўпланибқолган ўткир иқтисодий, ижтимоий, маънавий-сиё сий аҳамиятга молик муаммоларни жойидан силжи тиш асло мумкин эмас. Мустақил Ўзбекистон — катта имкониятлар, улкансалоҳият мамлакати. Аждодларимизнинг бой маданиймероси, ҳозирги замон цивилизацияси ютуқлариниўзида мужассамлаштирган ақл-заковат салоҳияти бу ларнинг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Пахтаетиштириш бўйича жаҳонда тўртинчи, унинг толасиниэкстюрт қилиш бўйича эса иккинчи ўриндамиз. Олтинзахиралар бўйича дунёда бешинчи, уни қазиб чиқаришбўйича эса еттинчи ўриндамиз. Яна бошқа кўплаб ст ратегик материаллар, жумладан мис, уран ва бошқанодир металлар тўғрисида ҳам шундай манзарани яқ қол тасаввур этиш мумкин. Эндиликда, ҳамма гап ушбу имкониятлардан сама рали фойддлана билишдадир. Мустақиллик шарофатибилан амалга оширилаётган ҳамда бундан мамлакат нинг ҳар бир фуқаросини шахсан манфаатдор қилишгадаъват этилган ислоҳотлар аллақачон пишиб етилганимкониятларимизни зудлик билан ишга солиниши нинг жиддий гарови, кафолатидирлар. Шунга қарамай, мустақил Ўзбекистон, мамлакатПрезиденти И. А. Каримов уқтирганидек, истиқлолйиллари давомида шу даражада юксалдики, эндиунинг жаҳон бозорига интеграциялашуви (уйғунлашу ви) тўғрисида бемалол гапириш мумкин.1 Шубҳасиз, ўзини мустақил ҳисоблаган, жаҳон хў жалик тизимида ўзига муносиб ўринни эгаллашга ҳа ракат қилаётган ҳар қандай мамлакатнинг қуйидагисаволларга амалий жавоб топа биладиган бўлиши та биийдир: — мамлакат иқтисодиёти ривожини таъминлай ола диган устувор соҳа ва тармоқлар нималардан иборат? — жаҳон бозорида харидоргир маҳсулотларни қан дай қилиб ва нима ҳисобидан ишлаб чиқаришни йўлгақўйиш мумкин? Бу саволларга жавоб топмасдан, жаҳон иқтисодийҳамжамиятида нуфузли ўринни эгалламасдан мамла кат ривожини, халқ фаровонлигини таъминлаб бўл майди. Дунёда биз танҳо юрт, яккаю-ягона халқэмасмиз. Иқтисодий мустақилликни қанчалик қўлгакиритмайлик, ўзимиз учун зарур барча нарсаларнифақат ўзимиз ишлаб чиқара олишимиз мумкин эмас.Бошқа мамлакатлар ҳам шундай шароитда яшашади.Шунинг учун ҳам жаҳон бозори, халқаро меҳнаттақсимоти бор. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатла ри билан «тенг тилда» гапира олишни йўлга қўйишулар билан худди шундай тенг даражада ривожлан ган бўлишликни тақозо этади. Акс ҳолда, мамлакатмустақиллиги асосланмаган, мустаҳкамланмаган, де макки, истиқболсиз бўлади ёки, бошқача айтганда,у, расман мустақил бўлган ҳолда, бошқа ривожлан ган мамлакатларга иқтисодий, демакки, сиёсий жи ҳатдан ҳам, қарамлигича қолаверади. Биз, ўтмиши миз сабоқлари, мавжуд ноёб имкониятларимиз ванурли истиқболимиз манфаатларидан келиб чиқиб,бунга асло йўл қўя олмаймиз; Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling