Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet121/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

в) ижтимоий соҳада. Одамнинг ўз табиатига кўраижтимоий ҳодиса эканлиги тўғрисидаги фалсафийтаълимот мустақил Ўзбекистон давлати бутун ички ваташқи сиёсатининг назарий-услубий негизини ташкилэтади. Бу — одам фақат жамиятда шаклланади, ривожтопади, унинг барча муҳим хусусиятларини ўзида му жассамлаштиради, деган маънони билдиради.
Одамни ўзгартириш, уни камол топтириш учунжамиятни, ундаги иқтисодий, сиёсий ва маънавиймуносабатларни тегишли тарзда, яъни инсонийлик
негизида, ўзгартирмоқ зарур. Модомики, одам жа миятнинг маҳсули экан, демак, жамият шундай асос ларга қурилмоғи лозимки, унинг шароитида яшаётганҳар бир кишининг асл одам, чинакам инсон, етукшахс бўлиб шаклланиши ва камол топишидан ўзгаиложи қолмасин. Аммо, мазкур вазифани бирданига,яъни даб-дурустдан, тегишли, моддий, маънавий, сиё сий таг-заминсиз адо этиб бўлмайди. Жамият тарақ қиётининг муайян муаммолари, мавжуд имкониятлар дан келиб чиққан ҳолда, ҳал этила борилар экан,ушбу пировард мақсадни сира ҳам ёддан чиқармасликмуҳимдир.
Жамиятнинг пировард мақсади — заминимиздаяшаётган одамларнинг инсонга муносиб турмуш ке чиришларини истиқболда таъминлашга қаратилганбўлсада, айни пайтда, мамлакатимиз аҳолиси муайянқатламлари моддий аҳволининг ёмонлашувига йўлкўймаслик, уларни ижтимоий ҳимоялаш чоралариникўриш ҳам ўтиш даврида катта аҳамиятга эга.
Мана шулардан келиб чиқиб, мустақил Ўзбекистондавлати ўзининг аниқ мўлжалланган ижтимоий ҳимоясиёсатининг асосий йўналишларини белгилади. Уларқуйидагилардан иборат:
Биринчидан, ижтимоий ҳимоя, авваламбор, барчаучун имкониятлар тенглигини таъминлашдир. Токиҳар бир фуқаро иқтисодий фаолият, меҳнат қилиш,касб-корни эркин танлаш, ўз оиласини боқиш, маълу мот олиш, тиббий хизматдан фойдаланишда бошқаларбилан тенг ҳуқукларга эга бўлсин. Ижтимоий муҳофа за — хайр-эҳсон, ташқаридан бериладиган мадад эмас,балки, ҳар бир кишига самарали меҳнат қилиш, ўзҳаётий эҳтиёжларини ўзи қондира олиши имкониятла рини яратиш, бунинг учун зарур бўлган моддий вамаънавий рағбатлантириш ижтимоий кафолатларинингтаъсирчан тизимини вужудга келтириш демакдир. Шусабабдан, кучли ижтимоий сиёсат, биринчи галда, меҳ натнинг қадрини ошириш, уни шахс манфаатлариниқондириш, унинг ҳар томонлама уйғун камол топиши нинг, ўз ижодий қобилиятларини шакллантириш, ри вожлантириш ва намоён этишининг ҳал қилувчи воси тасига айлантиришга ҳамда бунинг учун зарур шартшароитларни яратишга қаратилган бўлмоғи керак.Мазкур чора, айни пайтда, жамият фаровонлигинитаъминлашнинг ҳам ягона йўли ва муқим, барқарорманбаидир.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling