Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet122/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

Иккинчидан, мамлакат ҳар бир фуқаросининг мулксоҳиби бўлишини таъминлаш юқоридаги мақсадгаэришиш имкониятини беради. Мулк эгасигина сер маҳсул, фидокорона меҳнат қила олиши мумкин.
Учинчидан, мустабид жамият кишиларни мулккаэгалик қилишнинг ҳам хусусий, ҳам жамоавий шаклла ридан маҳрум қилиши натижасида авомга, оломонгаайланган аҳолини фақат мулкдорлар синфини вужудгакелтириш орқалигина халқ сифатида қайта шакллани шига эришиш мумкин. Иқтисодий манфаатлар негизи да таркиб топган мулкдорларгина фуқаролик жамияти нинг тайинли ижтимоий негизини, демократик ҳуқуқийдавлатнинг «умуртқа суягини», унинг мустаҳкам таян чини ташкил эта олади.
Фақат туб, биринчи галда иқтисодий, манфаатдор лик асосида шаклланган ижтимоий гурухлар, табақа лар, ташкилотлар, муассасалар ва уларнинг фаол иш тирокларида тузилган давлат ҳокимияти идоралари,қолаверса, бутун сиёсий тизим фуқаролар учун ўзигахос таянч бўлиб хизмат қиладиган ёки шундай бўлиш га даъват этилган бўлади. Ваҳоланки, киши жамиятдаяшар экан, у муайян таянчга эҳтиёж ҳис этади. Ҳаммагап ушбу таянчнинг қандай эканлигида. Мабодо, жа миятда киши соғлом негизларда қурилган таянчни то па олмас экан, унинг носоғлом таянчларга кўз тики ши, уларнинг «хизматидан» фойдаланишдан бошқаиложи қолмайди. Демакки, жамият, кишилар бунианглашлари ва ўзлари учун соғлом таянч тизимларинишакллантиришни уддасидан чиқишнинг барча зарурчораларини кўрмоклари лозим. Мустақил Узбекистон да шундай муҳитни қарор топтириш мақсадида амалгаоширилаётган саъйи ҳаракатлар давлат ижтимоий ка фолатлар сиёсатининг муҳим қирраси, ҳатто, унингбош мазмунини ташкил этмокда.
Тўртинчидан, шундан келиб чиқиб, аҳолининг муҳ тож қисмлари — кўп болали оилалар, ёшлар, ногирон лар, нафақахўрлар, меҳнат ва уруш фахрийлари, вақтинча ишсиз қолганлар ва бошқа эҳтиёжмандларниқўллаб-қувватлаш давлатимиз ижтимоий сиёсатинингмуҳим йўналиши бўлиб қолаверади.
Бешинчидан, соғлиқни саклаш, таълим, маданият,санъат, илм-фаннинг бозор муносабатларига ўтишдаврида тушиб қоладиган мушкул аҳволини яхшилашҳам мазкур йўналишдаги сиёсатнинг узвий таркибийқисмидир.
Айни кучли ижтимоий ҳимоя давлат сиёсатиниизчил амалга ошириш, пировард натижада, кишилар даги боқимандалик кайфиятларининг пайини қирқа ди, фуқароларни сермаҳсул меҳнат қилишга ундайди,уларнинг ижтимоий фаоллигини оширади, давлатқудратини, унинг мустақиллигини мустаҳкамлайди,жамият аъзолари турмушининг фаровонлигини таъ минлайди;

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling