Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
4. ИСЛОҲОТЛАРНИНГ ФАЛСАФИЙ АСОСЛАРИЎзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларқуйидаги фалсафий асосларга таянади: а) миллий маънавият ва ижодий тафаккур — жа мият ижтимоий янгиланишининг бош омиллари. Мустақил Ўзбекистоннинг ижтимоий ривожи эҳ тиёжлари жамиятда миллий маънавиятни, мамлакат нинг ҳар бир фуқаросида ижодий фикр қила олишқобилиятини шакллантириш вазифасини кун тартиби га қўйди. Маълумки, шўролар тузуми даврида жамиятҳаётининг муҳим тамойили, деб эътироф этилган,халқлар дўстлиги аталмиш, аслида сохта байналмилал чиликдан нарига ўтмаган ақида миллий маънавиятни,унинг ижобийлигини инкор этарди. Маънавиятга эса,қўпол моддиюнчилик фалсафаси нуқтаи назаридан ке либ чиқилиб, иккиламчи, яъни амалий жиҳатдан ик кинчи даражали ҳодиса, деб қаралди. Эндиликда бундай қусурларга барҳам берилмоқда.Чунончи, мустақил Ўзбекистоннинг иқтисодий, ижти моий, сиёсий ривожи маънавият, унинг миллийлигибилан узвий боғлиқликда тасаввур қилинмоқца. Шуниалоҳида қайд этиш лозимки, агар истибдодий тузумдаврида маънавият моддий, иқтисодий ривожланиш нинг ҳосиласи, натижаси, деб қаралган бўлса, бугунгакелиб, биз, маънавиятни иқтисодий равнақнинг нафа қат ҳосиласи, балки, унинг дастлабки шарти сифатидаҳйм идрок этмоқдамиз. Зеро, бирон-бир бинони қур моқчи бўлган киши, авваламбор, унинг лойиҳасини(коясгини) пишириб олади. Оддий кулба қуришга имконияти бор оқил киши, ҳеч қачон, кошона қураман,деб чиранмайди. Бундан ташқари, маънавий имкониятлар даражасиқанчалик юқори бўлса, амалга оширилажак ишлар нинг кўлами шунчалик кенг ва уларнинг самараси ҳамюксак бўлади. Маънавият «дарахти» қанчалик чуқур«илдиз» отган бўлса, мазкур дарахт шунчалик бақувватва, демакки, «серҳосил» бўлади. Ахир, ҳаётимиздагикўплаб ғам-ғуссалар, келишмовчиликлар, салбийиллатлар, риёкорлмклар, умуминсоний ахлоқ меъёрла рининг бузилиши ва ҳоказоларнинг тубида айни дунё қарашимиздаги қусурларнинг ҳам ётганлигини кўрмас лик мумкин эмас. Шу боисдан ҳам, мамлакатимиз йўлбошчиси, ис тиқлолга эришган дастлабки кунлардаёқ, кўзланаётганолийжаноб эзгу ниятларга эришишимизнинг асосийшарти — Ватанимиз фуқаролари дунёқарашини тубданўзгартиришда, уни мутелик, боқимандалик кайфиятла ри каби нуқсонлардан холи этишда эканлигини алоҳи да таъкидлади. Зеро, «Бозор муносабатларига ўтишнингўз йўлини танлаб олиш аҳолининг тафаккур ва миллий тарихий турмуш тарзини, халқ анъаналари ва урф-одат ларини ҳар томонлама эътиборга олишга хал қилувчидаражада боғлиқцир».1 Кўриниб турганидек, инсон ҳаё тини унга муносиб тарзда ташкил этиш ҳал қилувчидаражада маънавиятга, унинг салоҳиятига борлиқ.Юқорида келтирилган фикрлар маънавиятнинг инсон га сувдек, ҳаводек зарурлигини ҳамда маданиятнингмиллий ўзига хослигини тиклашга алоҳида эътибор бе рилиши лозим эканини кўрсатади. Маънавият, айнипайтда, турли халқлар ва мамлакатлар кишилариниқон-қардош қилади. Она диёримиз — мустақил Ўзбекистонда қад кўта раётган фуқаролик жамияти ва демократик ҳуқуқийдавлат муҳташам биносини барпо этишга қаратилгантақциршумул ислоҳотлар, жумладан, уларнинг муҳимомили — мамлакат фуқаролари онги, дунёқарашидагиўзгаришлар фалсафаси давлатимиз раҳбари И. А. Ка римовнинг асарлари, маърузалари, нутклари ва бошқа 1 Ислом Киримов. Асарлар тўплами. Ўзбскистон: миллий истиқлол, иқти сод. еиёсат, мафкура. 1-жилд, Т., «Ўзбекистон» 1996, 293-бст. чиқишларида1 изчил баён этилган. Уларнинг ҳам ибти доси, ҳам интиҳосини айни миллий маънавият, ижо дий тафаккур масалалари ташкил этган. Мазкур масалаларни биз учун ўта долзарб муаммо ларга айлантирган яна бир ҳолат бор. У ҳам бўлса —биз мустақилликка жамиятни маънавий инқироз қам раб олган, бой маданий меросимиз, урф-одатларимиз,азалий қадриятларимиз, жумладан, она тилимиз, топ талган, оёқ-ости қилинган бир пайтда эришганлиги миздир. Ушбу эҳтиёжни қондиришга даъват этилган маъна вият замонавийликнинг юксак руҳи билан чуқур суго рилган ва миллийлигимиз, тилимиз, динимиз, урфодат ларимиз, қадимий анъаналаримизга таянган бўлмоғизарур. Шундай маънавиятгина халқимиз, миллатимиз,мамлакатимизни илкор жаҳон ҳамжамиятидан муносибўрин олишига имкон яратади. Зотан, маънавият, тафаккур деганда, авваламбор,қуйидагиларни назарда тутамиз: — ҳар бир инсонни ўз шахсий иқтидори, истеъ доди, қобилияти, ижодий имкониятларини мум-кинқадар тўла ишга солиш, намоён қилиш, ривожлан тиришга ундовчи меҳнат, ишлаб чиқариш мадания тини; — бозор муносабатларининг, рақобатчиликка асос ланган, мураккаб шароитларида тўтри йўл тутишнингиқтисодий маданиятини; — моддий ва маънавий истеъмол юксак даражаси нинг муҳим кўрсаткичи — турмуш маданиятини; — меҳнат жамоалари, аҳоли истиқомат қиладиганжойларда, кишилар ўртасида таркиб топадиган, ўзароёрдам, ҳамкорлик, ҳамдардлик ҳамда инсонга ҳурматкаби, муҳим фазилатларни тақозо этувчи, инсоний му носабатлар маданиятини; — ҳамма соҳада эзгуликни қарор топтирувчи ахло қий маданиятни; — ҳар бир киши томонидан ўз ҳуқуқи ҳамда мажбу1 Ислом Каримов. Асарлар тўплами. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқти с(и, сиёсат, мафкура. 1-жидд; Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-жилд;Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. 3-жилд; Бунёдкорлик йўлидан, 4-жилд; Т.,«Ўзбскиотон», 1996; Янгича фикрлаш иа ишлаш — давр талаби. 5-жилд, Т.,«ЎзбеЙистон», 1997. риятларини пухта билишни, уларни ўзи ва бошқаларфаровонлиги йўлида амачда қўллай олишни удцасиданчиқишнинг жиддий омили — сиёсий маданият ва ҳоказоларни. Юқоридагилардан кўриниб турибдики, маънавият,тафаккур жамиятда ўз вазифаларини бажаришлариучун уларнинг ички имкониятлари етарли эмас. Улариқгисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳаларнинг тегишлийўналишлари билан омухта бўлиб кетгандагина кўз ланган мақсадларга эришишнинг беқиёс воситаларига айлана оладилар. Мустақил Ўзбекистонда амалга оширилаётган исло ҳотлар сиёсатининг моҳияти, унинг ҳаёт мантиғи аклирасолик мафкураси талабларини қар томонлама ҳисобгаолган теран фалсафага қай даражада таянганлиги биланбелгиланади. Айни шундай фалсафага таяниб, мамла катимизда юз бераётган туб ислоҳий ўзгаришларнингасосий тамойиллари ва устувор йўналишлари аниқлан ган ва аниқланмокда; Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling