Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


IX б ў л и м. БИЛИШ ЖАРАЁНИ ВА УНИНГМОҲИЯТИ


Download 4.19 Mb.
bet95/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

IX б ў л и м.

БИЛИШ ЖАРАЁНИ ВА УНИНГМОҲИЯТИ

1. БИЛИШ ЖАРАЁНИНИ ТАҲЛИЛ ЭТИШНИНГФАЛСАФИЙ ЙЎЛЛАРИ


Инсоннинг ўзини қуршаган дунёга бўлган му носабатларидан бири — билишдир. Инсон ўз ҳаётидавомида фақат ташқи дунёни, яъни табиат ва жа миятнигина билиб қолмасдан, балки ўзини, ўзинингруҳий-маънавий дунёсини ҳам билиб боради.
Инсоннинг дунёни билишини фалсафа ҳам, бошқаҳамма аниқ фанлар ҳам ўрганади. Бунда аниқ фанлардунёнинг турли томонларини, уларнинг қонуниятлари ни ва хусусиятларини ўрганади ва очиб беради.
Фалсафа эса инсон билишининг энг умумий то монларини, қонуниятларини ва хусусиятларини ўрга нади ва очиб беради.
Фалсафа пайдо бўлган пайтдан бошлаб, инсон би лишининг табиати ва моҳиятини нима ташкил қилади?Унинг энг умумий қонуниятлари ва хусусиятлари нима лардан иборат? деган саволларга жавоб қидириб ва жа воб бериб келди. Шу сабабли, фалсафада инсон били шининг фалсафий муаммолари билан шуғулланмаганбирорта ҳам фалсафий оқим, бирорта ҳпм файласуфйўқ. Аксинча, ҳамма фалсафий оқимлар ва фалсафиййўналишлар бу соҳага оид ўз қарашларининг маълумтизимини ишлаб чиққанлар. Натижада, фалсафада ин сон билишининг табиати ва моҳияти ҳақида турли хилтаълимотлар, турли хил қарашлар келиб чикди.
Бир гуруҳ файласуфлар инсондан, унинг онгвданташқари дунё мавжуд эмас, дунё фақат бизнинг он гимизда, бизнинг сезги ва идрокларимиз йиғиндиси(комплекси ёки комбинациялари)дан иборат холос,бинобарин биз ўз сезги ва идрокларимизнигина билаоламиз, деган фикрларни билдиришганлари маълум.
Бошқа бир гуруҳ файласуфлар эса инсоннинг дунё ни ва ўзини билишга шубҳа билан қарайдилар, инсонЯунёни тўлиқ билолмайди, дейишиб, инсон билишиничеклайдилар ёки дунёни билишни бутунлай инкор қи ладйлар. Скептицизм1 таълимоти вакиллари инсон би' Скептицизм — юнонча: спсктоман — шубҳаланаман, дегани.
лишининг нисбийлиги, унинг турли шароитлар ва ва зиятлар билан боғлиқ эканлигини айтишиб, ҳаммаэътироф қилувчи, исбот талаб қилинмайдиган инсонбилимларининг бўлиши мумкинлигига шубҳаланади лар.
Дунёни билишни қисман ёки бутунлай инкор қи лувчи фалсафий таълимот бўлган агностицизм вакилла ри инсон дунёни билишга қодир эмас, деган ғояниилгари суради. Масалан, инглиз файласуфи Д. Юмтаълимотига кўра, билиш объекти, билимларимизнингманбайи объектив борлиқ эмас, балки субъектив сезгива идрокларимиздир, биз ўз сезги ва идрокларимизчегарасидан ташқарида нима борлигини била ол маймиз.
Немис файласуфи И. Кант эса инсондан ва унингонгидан ташқарида объектив борлиқнинг мавжудлиги ни эътироф қилган ҳолда, ундаги предмет ва ҳодиса ларни «нарсалар биз учун» ва «нарсалар ўзида»га бўла ди. Унинг қарашича, «нарсалар биз учун»ни инсон би ла олади, «нарсалар ўзида»ни эса инсон била олмайди.Кантнинг «нарсалар биз учун»и — бу инсонни қуршабтурган предметлар ва ҳодисалар, шу жумладан, табиатҳам. «Нарсалар ўзида» эса: эркинлик, ўлмаслик, худова шу кабилардир. Уларни инсон ҳеч қачон тўлиқ билаолмайди. Кант ўз билиш назариясида эътиқодга ўринқолдириш, уни мустаҳкамлаш учун аклни танқид қи лади ва чеклайди. У инсон ақлини назарий ва амалийақлларга бўлади, амалий ақл, унингча, чекланган.Унинг қарашича, инсон тажриба ва амалиёт билан ҳарқандай билишга ҳам эга бўлавермайди. Инсон били шида инсоннинг тажрибасигача унда априор (лот. арп оп — сўзидан олинган бўлиб, тажрибадан олдин дега ни) билимлар бўлади. Бу априор билимлар туғма би лимлардир. Инсон ақли бу билимларга тажрибагачаэга бўлган бўлади.
Кантнинг фикрича, фалсафий билимлар айни шун дай априор билимлардан иборатдир. Кант, илмийбилимнинг ишончлилиги ва ҳақиқатлиги унинг энгумумийлиги ва зарурийлиги билан белгиланади, дейди.Хуллас, Кант ўз фалсафасида билиш назариясини би ринчи бўлиб фалсафий муаммо сифатида атрофлича,ҳар томонлама қараб чиққан файласуфдир.
Илм ва фан ютукларига асосланган файласуфларэса инсоннинг дунёни ва ўзини билишини доимоэътироф этиб келганлар. Қадимги юнон файласуфлари
инсон дунёни ва ўзини билиши, ҳақиқатга эришишимумкин, дейишган. Улар ҳиссий ва ақлий билишнингроли ҳақида ҳам қимматли фикрлар айтишган.
Ўрта Осиё мутафаккирлари Форобий, Беруний,Ибн Сино, Улуғбек, Навоийлар ҳам инсонниш дунёнива ўзини билиш масаласи ҳақида тўхтачиб, инсон та биат ва жамиятни ҳамда ўзини билишга қодир, инсонбилиши сезги ва идроклардан бошланиб, тафаккургатомон ривожланиб боради, инсон акли — фаол, у би лишнинг асосий қуролидир, дейишади. Улар инсонбилиши маълум нарсалардан номаълум нарсалар то мон ривожланиб боради, деб кўрсатишган.
Тасаввуф фалсафаси вакиллари эса ўз қарашларидаинсоннинг ҳиссий билиши ташқи билишни, аклий би лиш эса ички билишни ташкил қилишини айтишиб,уларнинг ўзаро боғликлигини ҳам уқтирганлар. Шубилан бирга, улар инсон дунёни ва ўзини билиши учунмаънавий камолотга эришмоки лозим, лекин бу камо лотга эришиш қуруқ интилиш билан эмас, балкиўқиш, ўрганиш, билимларни ва ҳунарларни эгаллаш,жамиятда бошқа кишилар билан ўзаро мулоқотда вамуносабатда бўлиш орқали юзага келади, дейишади.
XVII—XVIII аср Оврўпо файласуфлари ҳам инсон нинг дунёни ва ўзини билиши ҳақида қимматли фикр ларни билдиришади. Масалан, инглиз файласуфи Ф.Бэкон, инсон билиши сезгилардан бошланади, билиш нинг манбаи тажрибадир, сезгилар орқали олинган да лилларни инсон тафаккур ёрдамида қайта ишлаб чиқа ди, дейди. У инсон билиш жараёни фан ва амалиётбилан боғлиқ эканлигини, уларга хизмат қилиши ло зимлигини айтади. Француз файласуфи Декарт эса ин соннинг дунёни ва ўзини билиши масапаси ҳақидатўхталиб, бирдан-бир тўкри билиш — тафаккурдир,дейди. У инсон билиш жараёни фан ва амалиёт биланбоғлиқ эканлигини, уларга хизмат қилиши лозимлиги ни ҳам айтади.
Дидро, Гольбах, Гельвеций, Вольтер ва Ламмет рийлар эса инсоннинг билиши масаласида фикр юри тишиб, сезгилар тафаккурнинг асоси эканлигини, уларинсон билишининг қуйи бошланғич босқичи, тафак кур эса энг юқори, мураккаб босқичи эканлигиниаМишади.
Немис классик фалсафасининг вакили Ҳегель эсаинсон билишини мутлоқ руҳнинг инсон қиёфасида ўз ўзини англашидир, дейди. Немис классик фалсафасининг сўнгги вакили Л. Фейербах эса инсоннинг дунёнибилишини эътироф этиб, дунё инсондан ва унинг онги дан ташқарида мавжуд, инсон билиши табиатнинг,унинг сезгилари ва тафаккуридаги тўғри инъикосиэканлигини айтади. Инсонда, дейди у, дунёни билишучун қанча сезги аъзоси керак бўлса, шунча сезги аъзо лар бор. Унингча, сезгилар билиш жараёнининг бош ланғич босқичи бўлиб, сезги аъзолари инсонни ташқидунё билан боғлайди. Фейербах фикрича, сезги аъзола ри инсонни табиат билан таништиради, лекин уни (та биатни!) тушунтирмайди. Инсон билишининг юқорибосқичи тафаккурдир. Тафаккурнинг асосий вазифасиэса сезги аъзолари орқали йиғилган маълумотларнитўплаш, солиштириш, таҳлил қилиш, изохлаш, умум лаштириш, шулар асосида уларнинг ички мазмуниниочиш ва улардан хулосалар чиқаришдир. Тафаккурташқи дунёни бевосита, чуқурроқ акс эттиради.
Булардан ташқари, XVII—XIX асрларда интуитив1билиш ҳақидаги таълимотлар ҳам келиб чиқди.
Хуллас, XIX асрнинг ўртаааригача бўлган файла суфлар инсоннинг дунёни ва ўзини билишини турличатушуниб ва тушунтириб келдилар. Уларнинг деярликўпчилиги «инсон билиши нима?» деган саволга аниқжавоб бера олмай, инсон билиш жараёнини бир то монлама тушунтирдилар. Улар билишни дунёдагипредмет ва ҳодисаларнинг инсон миясидаги оддийунъикоси, деб қараб, билиш жараёнига хос ҳиссий ваақлий босқичларни бир-биридан алоҳида бўлган би лиш шакллари, дейишиб, билиш субъектининг фаол лигини, билиш жараёнининг диалектикасини тушунибетмаган эдилар.
XIX асрнинг ўрталарида фан ва амалиёт тараққиётиасосида билиш жараёнини илмий таҳлил этишнинг ял пи имкониятлари юзага келди. Бу даврларда юзагакелган фалсафнй таълимотларнинг ай|н 1ларга кўра,ижтимоий амалиёт билишнинг асоси, мақСади, ҳара катлантирувчи кучи ва ҳақиқатнинг мезонидмр, дебқаралади.
Билишнинг ялпи фалсафий назарияларига кўра,инсоннинг дунёни ва ўзини билиш имконияти ва да ражаси, аввало, ижтимоий шароитга, ишлаб чиқарувчи
1 Ин/пуицин (лот. ш1шп — сўзидан олинган бўлиб, бевосита билиш. бсно сита пайқаш, дегани) — мантиқий муҳокама қилмасдан, тўсатдан содирбўлувчи (-айри акчий билйшни ифодаловчи тушунча.
кучлар ва уларнинг эҳтиёжларига, ишлаб чиқариш му носабатларининг даражасига богликдир. Турли ижтимоий-иқтисодий даврлардаги кишиларнинг билиш да ражаси фан тараққиёти, техника ривожининг даражасива кўлами, жамият ишлаб чиқариш усули қўйган вази фалари билан белгиланади. Инсон дунёни ва ўзинибилиши билан чекланмайди, балки бу билиш натижа сида ҳосил қилган билимлари орқали у табиат ва жа миятни, даставвал, ўзини, ўз онгини, ўз маънавийдунёсини ўзлаштиради ва ўзгартиради.
Инсоннинг билиш қобилияти, билиш имкониятла ри, умуман олганда, чекланмаган. Унинг билиш имко ниятлари фанларнинг ва амалиётнинг ривожланишибилан янада ортиб боради. Инсоннинг билиши фақатконкрет авлод ҳаёти учушина чекланган, холос. Лекинбу билиш бутун инсоният ҳаёти учун чексиздир, инсончексиз дунёни чексиз била боради. Дунёда инсон би либ олган ва ҳали билиб улгурмаган нарсалар ва ҳоди саларнинг томонлари, хусусиятлари бор, холос. Лекинбу — инсон уларни билиши мумкин эмас, деганмаънони билдирмайди, балки маълум давр, маълумвақтда инсон — ҳозир билмаган бу томонлар ва хусу сиятларни билиб олиши мумкин.
Билиш назарияси инъикос назариясидан ҳам ибо ратдир. Сабаби: фалсафа инсон билишининг табиати ни тушунтирар экан, уни борлиққа хос инъикос биланбоғлаб тушунтиради.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling