Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


БИЛИШНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ. ҲИССИЙ ВАМАНТИҚИЙ БИЛИШНИНГ БИРЛИГИ


Download 4.19 Mb.
bet97/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

3. БИЛИШНИНГ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ. ҲИССИЙ ВАМАНТИҚИЙ БИЛИШНИНГ БИРЛИГИ


Моддий ва маънавий борлиқ ўз табиатига кўра бир бири билан узвий боғлиқ диалектик жараён бўлганли гидан, уларнинг инъикоси бўлган инсон билишиниҳам диалектик жараён, деб тушуниш лозим. Яъни, ин сон билиши билмасликдан билишга, аниқ бўлмаганбилишлардан аниқроқ билишларга, тўлиқ бўлмаган,қисман билишлардан тўлиқроқ билишларга, оддий би лишлардан мураккаб илмий билишларга томон бориш дан иборатдир. Шу билан бирга, инсоннинг билишжараёни айримлик (алоҳидалик) дан хусусийликка, ху сусийлиқцан эса умумийликка ва ниҳоят, умумийлик дан энг умумийлик томон, ҳодисалардан моҳиятларгатомон боради. Инсон билиш жараёни ҳиссий билиш дан ақлий билишга, жонли мушоҳадалардан абстракттафаккурга томон ва, аксинча, боришлардан иборатдиалектик жараёндир. Борлиқнинг инсон миясидаинъикос этиши одатдаги предметнинг ойнадаги ёкибуюмнинг расмдаги акс этиши каби «ўлик», «ҳаракат сиз», «мавҳум» зиддиятларсиз ҳолда бўлмай, балки«жонли», конкрет, ҳаракат, ўзгариш ва ривожланишда,зиддиятларнинг келиб чиқиши, уларнинг ҳал бўлиши,бир қуйи босқичнинг ўрнини, унга нисбатан юқори роқ янги босқичнинг ўрин олишидан иборатдир. Хул лас, инсоннинг борлиқни билиши ҳиссий билишданақлий билишга томон ва аксинча, интуитив билишданмантиқий билиш томон диалектик йўл билан содирбўлади. Бундаги ҳиссий билиш ва аклий билиш бирбутун инсон билишининг бир-бирлари билан чамбар час боғлиқ икки: «қуйи» ва «юқори» босқичларидир.
Ҳиссий билиш — инсон билишининг дастлабкибиринчи босқичи бўлиб, инсон билиш жараёни айнишу бшшшдан бошланади. Натижада, мияда предмет ваҳодисаларнинг белгилари, сигналлари ва ҳиссий образ лари ҳосил бўлади.
Ҳиссий билиш босқичи: ҳис қилиш, сезги, идроква тасаввур каби шаклларда содир бўлади. Ҳис қи лиш — инсон билишининг шундай шаклики, ундакиши ўз-ўзига, атрофдаги нарса-ҳодисаларга, кишиёки кишиларга бўлган муносабатида ўзининг муайянҳолатга кириши, муайян ҳолда бўлишидир.
Сезги ҳиссий билишнинг дастлабки шакллариданбўлиб, у инсоннинг борлиқни билишининг ўзига хос
кўринишидир. Сезги ва сезгилар инсоннинг сезгиаъзоларига борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг бе восита ёки билвосита таъсири натижасида юзага кела диган ҳиссий образлардир. Сезгиларни ҳосил қилувчибундай сезги аъзолари инсонда ташқи ва ички ҳолат ларда жойлашган бўлиб, улар: кўриш, таъм билиш, те ри сезгиси ва эшитиш сезги аъзоларидир, қолганлариички сезги аъзолари ҳисобланади. Бу сезги аъзолариинсоннинг борлиқни билишида ўзига хос бир воситабўлиб, улар орқали предмет ва ҳодисалар ҳақидагидастлабки маълумотлар инсон миясига қабул қилина ди. Инсон бу сезги аъзолари орқали борлиқдаги пред мет ва ҳодисаларнинг ташқи белги ва хусусиятларинибилиб олади.
Бироқ ҳис қилиш ва сезгилар инсоннинг борлиқнибилиши учун ҳали етарли эмас. Бунинг учун инсонўзининг ҳисскй билишида ҳис қилиш ва сезгиларшаклларида ҳосил қилган маълумотларини тўплаб,умумлаштириб, уларни бир бутун ҳолда инъикос этги риши ҳам лозим бўлади. Ҳиссий билишнинг бундайянги шакли идрокдир.
Идрок борлиқдаги предмет ва ҳодисаларни яхлитҳолда, бир бутун кўринишда, уларнинг ҳамма асосийташқи белги ва хусусиятларини умумлаштирган ҳол да инъикос эттирувчи ҳиссий билишнинг нисбатанюқорироқ шаклидир. Идрок предмет ва ҳодисалар нинг бир бутун яхлит ҳиссий образидир. У ўзидаҳис қилиш ва сезгилар шаклларидаги образларнижамлаб ифодаловчи хусусиятга эга. Бироқ инсон нинг ҳиссий билиши идроклар шаклларида юзагакелган ҳиссий маьлумотлар инсон миясида қайтаишланиб, ҳиссий билишнинг янги, юксак шаклиниҳосил қилади. Бу тасаввурдир.
Тасаввур — илгари идрок этилган, аммо айни вақт да бевосита идрок этилмаётган предмет ва ҳодисалар нинг инсон миясидаги қайта ишланиб, тикланган ҳис сий образидир. Тасаввурнииг ўзига хос хусусияти шун даки, у борлиқдаги предмет ва ҳодисалар билан айнивақтда бевосита боғланишда бўлмаган ҳолда, уларнингилгариги пайдо бўлган образлари асосида қайта тикла }Тишидир. Аммо инсон ўз тасаввурида, шу билан бир га, лдин идрок этилган предмет ёки ҳодисага, уларгаўхшаш янги предмет ва ҳодисаларнинг ҳиссий образ ларини ҳам ҳосил қилиши мумкин.
Ҳиссий билишнинг тасаввур шаклида предмет ва
ҳодисаларнинг иккинчи даражшти, муҳим бўлмаган ху сусиятлари ташлаб юборилиб, фақат айрим муҳим ху сусиятларигина инъикос этган бўлади. Шу туфайли та саввур предмет ва ҳодисаларни умумлаштирган, мав ҳумлаштирган даражада аниқ ҳиссий шаклида инъикосэттиради. Бу жиҳатдан тасаввурда, ҳеч шубҳасиз, та факкурнинг баъзи элементлари пайдо бўлади. Лекин уҳали ҳиссий билиш чегарасидан чиқиб кетмаган бўла ди. Бунга сабаб: тасаввурнинг индивидуал характергаэгалиги, унинг предмет ва ҳодисалар ташқи томонла ри, ташқи атоқадорлик ва боғланишларинигина ўзидаифодалаб, уларнинг ички томонларини, улардаги ўзга риш, ривожланиш қонунларини инъикос эттира ол маслигидир.
Умуман олганда, инсоннинг ҳиссий билиши маъ лум даражада чекланган, бир томонлама, тўлиқ бўлма ган билишдир.
Инсон борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг ичкитомонларини, уларнинг ўзгариш ва ривожланиш қо нунларини, бир сўз билан айтганда, уларнинг моҳия тини фақат мантиқий билиш орқалигина била олади.
Мантиқий билиш — предмет ва ҳодисаларнинг мо ҳиятини билишдир. Инсоннинг борлиқни ақлий били ши — бу унинг тафакқури орқали борликдаги предметва ҳодисаларни фикр шаклларида билишдир. Акдийбилиш борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнинг инсонмиясидаги умумлашган, мавҳумлашган ва конкретлаш ган фикрий ифодаланишидир.
Мантиқий билишда инсон тафаккури борлиқцагипредмет ва ҳодисаларнинг изчил боғланишлари ва ало қадорликларини, уларнинг ҳаракат, ўзгариш ва ривож ланиш қонунларини маълум фикр шакллари — ҳукм,тушунча, ва хулоса чиқариш кабиларда ифодалайди.Бунда ҳиссий билиш образлари тафаккур учун мате риал бўлиб хизмат қилади. Тафаккур ўзида ҳиссий би лиш берган маълумотларни қайта ишлаб, уларниумумлаштириб, мавҳумлаштириб, айни бир вақтда,аниқлаштириб, анализ ва синтез қилиб, аниқликданмавҳумликка ва яна ундан аниқликка келтириб, маъ лум ҳукмлар, тушунчалар ва хулосаларни ҳосил қила ди. Тафаккур ҳосил қилган ақпий билишнинг бу фик рий шакллари тилда сўзлар ва гапларда ифодаланади.
Ақлий билишнинг дастлабки шакли ҳукмлардир.
Ҳукм — мантиқий билишнинг шундай фикрийшаклики, унда борлиқцаги муайян предмет ва ҳодисалар, улар ўртасидаги боғланиш ва алоқадорликлар ҳа қида тасдиқ ёки инкор фикр ифодаланади. Инсон ўзтафаккурида бир ёки бир неча ҳукмларни мантиқийўзаро боғлаб, турли усуллар асосида уларнинг энг му ҳим хусусиятларини ажратиб олиб, бирор тушунча ҳо сил қилади. Мантиқий билишнинг навбатдаги шаклитушунчадир.
Тушунча предмет ва ҳодисалар, уларнинг муҳим вазарурий белги ва хусусиятларининг умумлаштирилган,мавҳумлаштирилган ва айни чоқда аниқлаштирилганфикри образидир. Масалан, «Инсон» тушунчасиниолайлик. Бу тушунча ҳамма кишилик жамиятига хосбўлган, меҳнат қилувчи, меҳнат қуроллари ва меҳнатвоситаларини яратувчи ҳамда улар асосида моддий вамаънавий неъматларни ишлаб чиқувчи, онг, тафаккур,тил ва нутқ каби муҳим ва зарур белги ва хусусиятлар га эга бўлган биоруҳий ижтимоий мавжудотнинг фик рий ифодасидир.
Хулоса чиқариш эса мантиқий билишнинг шундайшаклики, унда бир ёки бир неча ҳукмлар асосида янгиҳукм — янги фикр ҳосил бўлади.
Хулосалаш инсон мантиқий билиш босқичинингюқори шаклидир. Одатда хулоса чиқаришнинг бир не ча турлари мавжуд бўлиб, уларни «Мантиқ» фани ўрга нади.
Шундай қилиб, инсоннинг билиш жараёни ҳиссийбилиш шакллари: ҳис этиш, сезги, идрок ва тасаввур лардан бошланиб, ақлий билиш шакллари: хукм, ту шунча ва хулоса чиқариш шаклларида тафаккурдақайта ишланиб, билишнинг «қуйи» босқичидан «юқо ри» босқичи томон кўтарилиб боради.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling