Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
5. ИЛМИЙ БИЛИШ ВА УНИНГ УСУЛЛАРИБиз юқорида илмий билишни предмет ва ҳодиса ларнинг қонуниятларини, уларнинг моҳиятини би лишдир, деган эдик. Илмий билиш муайян олим ёкитадқиқотчи томонидан олиб бориладиган изланишларасосида амалга ошириладиган, узоқ давом этадиганжараёнларни ўз ичига олади. Илмий билиш учун тадқиқотчи ўрганаётган пред мет ва ҳодисаларнинг ҳамма томонларини, алоқадор лик ва боғланишларини бирга олиб ўрганиши лозимбўлади. Гарчи бунга у ҳеч қачон тўла-тўкис эриша ол маса ҳам, лекин бу ҳар томонлама ўрганиш талаби унихатоликлардан ва бир томонламаликлардан сақлаб қо лади. Илмий билишнинг вазифаси борликдаги предметва ҳодисаларнинг ички табиатини, улардаги алоқадор лик ва боғланишларни, уларда амал қиладиган қонун лар ва қонуниятларни, хуллас, уларнинг моҳиятинибилишдан иборатдир. Илмий билиш, шу билан бирга,предмет ва ҳодисаларни «ўз ҳаракатида» «жонли» ҳо латда, «ҳаёт ҳолатда», ўзгариб ва ривожланиб туришидабилишни талаб қилади. Илмий билиш натижасида ҳо си қилинган билимларнинг маълум тизимлари фан ларни вужудга келтирди. Фанлар илмий билишнинг шаклларидир. Фанлар борлиқ ва унинг турли кўринишлари: табиат, жа мият, инсон, инсон тафаккури тўгрисидаги илмийбилиш жараёнида юзага келган билимлар тизимлари дан иборатдир. Улар инсонннинг борлиқни билиши,• ўрганиши ва ўзлаштиришининг ўзига хос назарийшакллари бўлиб, ўзларида моддий ва маънавийомилларни бирлаштирувчи кўп қиррали ижтимоийҳодисалар. Ҳамма фанлар борлиқни назарий тафаккур шакл лари: илмий тушунчалар ва ғоялар, категориялар,принциплар, муаммолар, гипотезалар, назариялар, қо-.нунларда акс эттиради ва ифодалайди. Фанлар жамият тараққиёти модций ва маънавийжиҳатдан маълум етукликка эришган даврда, инсониятилмий билиши борлиқ ҳақида маълум миқдордаги би лимларни ҳосил қилиши натижасида вужудга келади.Ҳозирги даврда мавжуд бўлган ҳар бир фаннинг келибчиқиши, шаклланиш ва ривожланиш тарихи мавжуд.Уларнинг ҳар бири инсон билишининг кўп асрликузоқ тараққиёти давомида аста-секин шаклланиб варивожланиб борган. Жамиятда фанларнинг ривожланиши ва уларнингижтимоий аҳамияти ортиб боришида уч муҳим босқичфарқ қилинади. Биринчи босқичда фанлар жамият ишлаб чиқари шига оид амалий-ижтимоий талаблар ва эҳтиёжларгажавоб бериш асосида пайдо бўлади ва ривожланади.Бу босқичда пайдо бўлган астрономия, геометрия, ма тематика ва механика каби фанлар ирригация, денгиз да сузиш, йирик жамоат иншоотлари: пирамидалар,эҳромлар қуриш каби қурилиш ишлари; деҳқончилик,ерларни бўлиш, ўлчаш ишлари талаблари ва эҳтиёжла ри асосида ривожланади. Бу босқичда фанлар шароитимконияти ва эҳтиёжи асосида нисбатан суст ривож ланади. VII—XII асрларда араб Шарқи ва Ўрта Осиё фан лар энг тараққий этган ўлкалардан бирига айланиб,уларнинг бошқа ўлкалар билан савдо-сотиқ муноса батлари, маданий-илмий алоқалари анча авж олганэди. Бу даврда деҳқончилик, ҳунармандчилик ўсади,турли хил ирригация ва маданий қурилишлар кучаяди.Натижада, астрономия, математика, геометрия, кимё,география, минерология, геодезия, табобат илми соҳа ларига оид билимларнинг тез тараққий этишига олибкелади. ,-.,-.-.,., ...... Фанлар тараққиётининг янги иккинчи босқичи XIVасрнинг охири ва XV асрларда Ўрта Осиёда темурийларимперияси даврида ҳамда XVII асрнинг охирлариданбошлаб Оврўпада капитализмнинг тез ривожланишибилан бошланади. XV асрда, айниқса, Амир Темур ва темурийлар дав рида Самарқандда Мирзо Улуғбек, Риёсиддин Кошийва Али Қушчилар фачакиёт илмига ва сонлар назария сига жуда муҳим ҳисса қўшадилар. Улар кузатиш ас трономиясини юқори поғонага кўтарадилар. XVII—XVIII асрларда эса Оврўпада капиталистикмуносабатларнинг қарор топиши, саноатнинг тез сурат лар билан ривожланиши натижасида механика, матема тика, физика, кимё, биологияга оид билимлар мисликўрилмаган даражада тез ривожлана бошлайди. Саноат нинг ривожланиши, ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги нинг ҳам тараққий этишини талаб қилди. Бу қишлоқхўжалиги билан бевосита боғлиқ бўлган ботаника, зоо логия, агрономия каби соҳаларга оид билимларнинг ри вожланишига олиб келади. Айни шудаврга келиб фалса фадан механика, математика, физика, кимё, биологиякаби фанлар мустақил билим соҳалари сифатида ажра либ чиқади. Кўпчилик фанлар ўзларининг эмпирик да ражасидан ўсиб, назарий даражага кўтарилади. Бу даврда инсон ва жамият хақидаги гуманитар ваижтимоий билимлар ҳам жадал ривожлана бошлади. Илмий билишнинг кўпчилик соҳаларида янги-янгитехника воситалари яратилиб, улар навбатдаги ривож ланиш учун қудратли омил бўлади. Фанлар ривожланишининг учинчи босқичи XX асрбошларидан бошланади. Бу босқичда фанлар жадалривожланиб, уларнинг амапиёт билан муносабати бу тунлай ўзгаради, фанларнинг тараққиёти амалиётниинқилоблаштириши туфайли, янги-янги ишлаб чиқа риш тармоқлари вужудга келади, фанлар бевосита иш лаб чиқарувчи кучларга айлана бошлайди. XX асрнингўрталарига келганда, фанлар тараққиёти техника та раққиёти билан биргаликда жамиятда фан-техника ин қилобининг содир бўлишига олиб келади. XX аср охи рига келиб эса, фанларда анъанавий (классик) тафак кур услуби ўрнига ноанъанавий (ноклассик) тафаккуруслуби шаклланади. Фан ва техника ютуклари кунда лик ҳаётда кенг ўрин олиб, сунъий материаллар, яримўказгичлар, микрокалкуляторлар, компьютерлар, ви деолардан фойдаланиш оддий ҳодиса бўлиб қолди. Фанларнинг предмети, кенг маънода, инсонниқуршаб турган борлиқ ва унинг шаклларидир. Шужиҳатдан фанларни уларнинг предметларига кўрашартли равишда табиатшунослик, жамиятшуносликва уларнинг ўртасидаги техника фанларига бўлишмумкин. Табиатшунослик фанлари табиатни билиш, ўзлаш тириш ва ўзгартириш қонунларини ўрганади. Жамиятшунослик фанлари эса ижтимоий муноса батларни, инсонни ва унинг жамиятда тутган ўрнини,жамиятнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавий ҳаёти ни ўрганади. Техника фанлари бўлса, инсон томонидан ихтироқилинган машина ва механизмлар, уларнинг тузили ши, қурилиши ва иш фаолиятининг қонуниятлариниўрганувчи фанлардир. Техник фанларнинг вазифасиинсонни техника қурилмалари ҳақидаги билимлар би лан қуроллантириб, янги техника воситаларини яра тишга ердам беришдан иборатдир. Фанларни яна амалий ва фундаментал фанларгаҳам бўлишади. Бунда ишлаб чиқариш билан бевоситабоғлиқ бўлган, эришилган ҳар бир янги натижаси иш лаб чиқаришга бевосита тадбиқ этилиб борадиган фан лар амалий фанлар, дейилади. Фундаментат фанларэса табиат, жамият, инсон ва инсон тафаккури тарақ қиётининг умумий қонуниятларини назарий жиҳатданўрганувчи фанлардир. Амалий ва фундаментал фанларўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, фундаментал фанларборлиқнинг турли соҳалари қонуниятларини ишлабчиқаришга жорий этиб, ижтимоий-амалий масалалар ни ҳал қилишга тадбиқ этади. Табиатшунослик, жамиятшунослик ва техникафанларидан фаркли, фалсафа инсоннинг борлиқ ҳақи даги энг умумий билимлари тизимидан иборат бўлиб,у бошқа барча фанларга методологик асос бўлиб хиз мат қилади. Фалсафа барча фанларни бирлаштирувчи лик хусусиятига эга бўлиб, инсоннинг моҳияти ва жа миятдаги ўрни, инсон билишининг энг умумий усул ларини, табиат, жамият, тафаккур тараққиётининг энгумумий муаммоларини ўрганади. Фалсафа жуда кўпфалсафий билимлар соҳаларига оид фанларни ўз ичигаолади. Фалсафий билимларнинг ўзига хос хусусиятишуки, улар умуминсоний қадриятлардан иборатдир. Фачсафа, табиатшунослик фанлари, ижтимоий-гу манитар ва техника фанлари бир-бирлари билан чамбарчас боғлиқ ва атоқадорликда, бирликда ривожла ниб боради. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling