Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
ФАЛСАФАНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ РОЛИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
4. ФАЛСАФАНИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ РОЛИ ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИЎтмишдаги барча фалсафий таълимотлар доиможамият ҳаётида муҳим роль ўйнаб келган. Улар ўз та биати ва характери жиҳатдан хилма-хил бўлиб, жа миятда пишиб етилган назарий муаммоларни амалийжиҳатдан ҳал қилишда муҳим ўрин тутган. Маълумки, жамият тарихида содир бўлган ҳаммаижтимоий, сиёсий ва маданий инқилоблар ғояси дастлабилғор мутафаккирларнинг фикрларида етилади. Капи тализмнинг қарор топиши ва буржуа инқилобига тайёр гарлик даврида йирик Ғарб файласуфлари, гарчи ҳар хилизчиллик билан бўлсада, феодал қарамлигига, табақавийимтиёзларга қарши олиб борган курашларни назарийасослаб ва уларнинг истиқболини кўрсатиб берганлар.Улар феодализмга қарши курашиш учун барча ижти моий кучларни тайёрлаш ва бирлаштиришга, жамият шунослик ва табиатшунослик билимларини ривожлан тиришга ўзларининг катта ҳиссаларини қўшдилар. Бундан ташқари, фалсафа ижтимоий воқелик би лан узвий боғлиқ ҳолда жамиятга, унинг ижтимоийборлигига доимо фаол таъсир қилиб, янги ғояларниназарий жиҳатдан шакллантириб боради. У ижтимоийонгнинг назарий шакли сифатида ўз қоидаларини ақ лий, интеллектуал жиҳатдан асослаш билан жамиятҳаётида алоҳида ўрин тутади. Фалсафанинг жамият ҳаётидаги вазифаси юқоридаайтилганлар билан чекланмайди. Унинг асосий вази фаси жамиятда бажарадиган функцияларида янадааниқроқ намоён бўлади. Фалсафанинг бундай функ циялари қуйидагилардир: 1) дунёқарашлик функцияси;2) методологик функция; 3) гносеологик функция;4) ижтимоий функциялари; 5) аксиологик функция ваҳ. к. Фалсафа ўз тадқиқот мавзуси сифатида инсоннингмоҳияти, жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий, сиёсий,маънавий муносабатларнинг асослари ва сабаблари,борлиқ, материя, табиат тараққиётининг энг умумиймуаммоларини ўрганади. У бунда инсон тафаккури вабилишига оид энг умумий тушунчалар системаси би лан иш кўради. Булар ичида энг муҳимлари — инсон,борлиқ, материя, онг, тафаккур, хосса, муносабат, ўз гариш, ривожланиш, сабаб ва оқибат, тасодиф ва зару рият, бутун ва бўлак, элемент ва структура ва бошқалардир. Фалсафанинг бу категориялари дунедаги, табиат ва жамиятдаги нарса ва ҳодисаларнинг энг умумий томонларини, боғланиш ва алоқадорликлариниинъикос эттиради. Фалсафа, шу билан бирга, инсонбилишининг энг умумий универсал принциплариниҳам ишлаб чиқади. Фалсафа ўзининг бу категорияларитизими ва универсал приципларини дунёни бир бутунҳолда олиб, унинг энг умумий томонларини ўрганишасосида ҳосил қилади. Фалсафанинг бу методологикумумлашмалари инсоният фаолияти, билимлари тизи мининг ҳамма соҳаларига, уларнинг бутун мазмунигасингиб кетган бўлади. Борлиқнинг турли томонлариниўрганувчи алоҳида фанлар ўзлари эришган ютукларниизоҳлашда, улардан умумий хулосалар чиқаришда фал сафий методологик умумлашмалардан фойдаланишгамуҳтож бўладилар. Аниқ фанлар ўз тадқиқотида ҳечқачон умумий хулосалар қилолмайдилар. Аниқ фанларривожлангани сари фалсафий методологик умумлаш маларнинг аҳамияти ҳам ортиб боради. Умуман, аниқ фанлар тараққиётида фалсафанингроли катта. Баъзан шундай бўладики, аниқ фанлар ўзривожланиши жараёнида мураккаб муаммоларга дучкеладилар. Улар бу мураккаб муаммоларни фалсафийумумлашмаларсиз ҳал қила олмайдилар. Бундай пайт ларда фалсафа уларга маълум йўл-йўриқ топишда, буқийинчиликларни енгишда ёрдамга келади. Бундайҳолларда ҳам фалсафанинг методологик функциясинамоён бўлади. Фалсафанинг гносеологик функцияси қуйидагича дир. Фалсафа дунёни билиш муаммосини ўрганарэкан, ўзининг умумий методларини ишлаб чиқиб, ин сон билишининг бир бутун умумий назариясини ҳамяратади. Шу асосда инсон билиш фаолиятининг пайдобўлиши, унинг ривожланиш тенденциялари ва энгумумий қонунларини очиб беради. У фан, инсон ама лий тажрибасида ҳосил бўлган билимларнинг ҳақиқат лигини текширувчи мезонларни ҳам тадқиқ этади. Фалсафа дунёни билишнинг энг умумий қонунла рини кашф этиш билан чекланмай, инсон олдига, аввало, ўзини англаш ва сўнгра борлиқни ўзгартиришмасачасини ҳам қўяди. Дунёни билиш асосида инсон нинг ўзи ҳам ўзгариб, сўнг дунёни ўзгартириши мум кинлгини назарий жиҳатдан асослайди. Кишиларда фалсафий фикр юритиш малакасиниҳосил қилиш инсон тафаккури маданиятининг равнақида, унинг турли-туман амалии ва назарии масала ларни ҳал қилишида катта роль ўйнайди. Бундай ҳол ларнинг барчасида фалсафанинг гносеологик функ цияси намоён бўлади. Фалсафанинг методологик ва гносеологик функ циялари аҳамиятини кўпчилик табиатшунос олимлартўғри тушуниб, бу ҳақда ўзларининг қимматли фикр ларини билдирганлар. Фалсафа умуминсоний маънавий маданиятнингбир қисми сифатида ижтимоий ҳодисалар — сиёсат, ҳуқуқ, ахлоқ, санъат, дин ва фан билан чамбарчас боғлиқцир. Фалсафий муаммоларнинг асосий моҳияти —инсон ва унинг борлиққа муносабатини кўрсатиб бе ришдан иборатдир. Бунда фалсафа, биринчидан, ин сонни дунёни билишнинг субъекти сифатида ўргана ди. Иккинчидан, фалсафа инсонни универсал субъектсифатида ўрганади. Учинчидан, фалсафа айни шусубъектнинг объектга муносабатини ўрганади. Бундафалсафанинг вазифаси объектлар дунёси билансубъектларни бирлаштирувчи умумийликни топишгақаратилган бўлади. Ва ниҳоят, фалсафа субъектнингдунёни билишида асосий таянч бўладиган назарий,умумий принципларни асослаб беради. Фалсафа инсон ижтимоий-тарихий тажрибасинингҳамма шаклларини, яъни амалий ўзгартувчанлик, би Лувчанлик ва қимматдорлик фаолиятларини мувофиқ лаштириш вазифаларини ҳам бажаради. Уларнинг бирбутун ҳолда, муайян тизим сифатида тушунилиши иж тимоий ҳаёт ривожининг муҳим шартидир. Масалан,олиб борилаётган сиёсат тўғри бўлиши учун у фан,ахлоқ ва ҳуқуқ нормаларидан келиб чиқиши лозим.Ҳуқуқий жиҳатдан таъминланмаган, илмий жиҳатданасосланмаган, гуманистик ахлоқ нормаларидан келибчиқмаган, халқларнинг миллий, диний жиҳатдан ўзигахослигини эътироф этмайдиган сиёсатнинг истиқболибўлмайди, у пировард оқибатда инқирозга маҳкум бў лади. Жамият ҳаётининг ҳозирги шароитида фалсафа нинг аксиологик функцияси1 ҳам кўпроқ аҳамият касбэтмокда. Фалсафа инсон ҳаётининг моҳиятини, яшашинингасосий мазмунини, турмушдаги қадр-қиммати ва жа1 Аксиология (юнонча: аксиокс — қадрли, қимматдор, логия — таълимот)қадриятлар ҳақидаги фалсафий таълимотдир. миятда тутган ўрнини гуманистик тамойиллар, прог рессив, ижтимоий идеаллар, қадриятлар нуқтаи наза ридан тушунтиради. Инсоният бошига хавф солаётганжаҳон термоядро уруши эҳтимоли кучайган, экологиквазият бузилиб кетган, энергия ресурслари тугаётган,жамиятда иқтисодий, сиёсий ва маънавий тангликларкучайган ҳозирги шароитда бунинг аҳамияти каттадир.Барча муаммоларга тарих сабоклари ва инсониятнингистиқболи масалаларини эътиборга олиб ёндошиш ҳамфалсафий тафаккурнинг ифодасидир. Фалсафанингаксиологик функцияси шунда намоён бўлади. Ижтимоий ҳодисаларни диалектик тушуниш фалса фанинг функциялари ўзгармас, деб қарашга барҳам бе ради. Хатт° «инсон ва табиат», «одам ва олам», «инсон важамият» каби фалсафий муаммолар ҳам ўзгариб, ривож ланиб борувчи жараён сифатида қараладиган бўлди.Фалсафа инсоннинг ижтимоий моҳиятини очиб беришбилан бирга, унинг табиатга муносабатини, жамиятнингтабиат билан чамбарчас борликушгини ҳам асослаб бера ди. Инсон табиатга уни ўзига бўйсундириш, устиданҳукмронлик қилиш мақсадидагина муносабатда бўлмас дан, келажакни ўйлаб оқилона ёндашиши лозим. Чунки,табиат инсон учун фақат моддий бойликлар манбаибўлиб қолмай, балки унинг маънавий эҳтиёжи, руҳийолами, ҳиссиёт дунёсини қондирадиган сарчашмадир.Табиатни англаш туфайли инсон ўзини бу ёруғ оламнинголий неъмати эканлигига ишонч ҳосил қилади. Буишонч унда маънавий бой, руҳан пок бўлиш эҳтиёжинитуғдиради. Ана шундай интилиш унда ҳаётга бўлганмуҳаббатни шакллантиради. Фалсафа қадим даврлардан бошлаб кишиларнингаклий салоҳияти ўсишида, назарий тафаккури қарортопишида, ахлоқий камолатида муҳим роль ўйнаб кел ган. Фалсафани ўрганиш кишиларда фақат назарийфикр юритиш қобилиятинигина шакллантириб қол май, балки уларнинг кенг фикр доирасига эга бўлиши,ахлоқий жиҳатдан камол топиб, юксак савияли бўлиш га ҳам олиб келган. Фалсафанинг бу функцияси муста қил Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги шароитидаянада равшанроқ ўз ифодасини топмоқда. Фалсафайишиларни юксак ғоявийлик, мустаҳкам эътиқодлиликруҳида тарбиялашда, уларда илмий дунёқарашни қарортоггйфишда муҳим роль ўйнайди. Фалсафани ўрганишва уни эгаллаш кишиларга табиат ва жамиятда содирбўладиган реал жараёнларни, воқеа-ҳодисаларни чуқур билиш учун, уларни илмий таҳлил қилиш, тўғри баҳо лаш, тўғри умумлаштириб, ҳаётий хулосалар чиқаришучун жуда катта аҳамиятга эга. Фалсафа ёш авлодни порлоқ турмуш учун курашув чи, ўз истиқболларини тўғри белгиловчи қилиб тар биялашга кўмаклашувчи таъсирчан тарбиявий восита дир. У ёшларда онгли фаолиятни, ташаббускорликни,интизомни, инсонпарварлик ва ҳақиқий ватанпарвар ликни шакллантиради. У ёшларнинг эътиқодига наза рий асос бўлиб хизмат қилади. Фалсафани чуқур ўрганиш кишилар ижтимоий та раққиёт йўналишини тўғри тушуниши ва унинг истиқ болини кўра билиши, ҳозирги кунда мамлакатимиздасодир бўлаётган мураккаб ўтиш жараёнининг моҳияти ни тўғри англаб олишларига ҳам имкон беради. Фалса фа ёшларда фақат ўз миллатига ҳурматнигина эмас,балки инсонпарварлик, миллатпарварлик, байналми налчилик эътиқодини ҳам тарбиялайди, барча халқиарва миллатларга нисбатан қардошлик туйғуларинишакллантиришга ёрдам беради. Демак, фалсафа тор профессионализмга, фикриймахдудликка барҳам беради, у кишига кенг кўламлификр юритишга имкон бериб, уни фикрий саёзлик,енгил-елпи муҳокамалардан сақдаб, кенг ва чуқур ақ лий мушоҳадалар қилишга ўргатади. Уни чуқур ўрга ниш инсонда фалсафий маданиятнинг шаклланишигаолиб келади. Умуман, фалсафа инсоннинг ўзини ва дунёни би лиш, уни назарий ўзлаштириш ва ўзгартиришнингкучли қуролидир. Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки,фалсафанинг тамойиллари қонун ва қоидалари абадий,ўзгармас, қотиб қолган ғоялар эмас, балки жамият та раққий этиши билан, ижтимоий амалиётнинг янги-ян ги ютуқларига, кишиларнинг тарихий тажрибасигасуянган ҳолда ўзгариб, ривожланиб ва бойиб боради. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling