Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet5/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

КИРИШ


Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, барчаижтимоий фанлар каби фалсафа фанининг ҳам муам моларига муносабат ўзгарди. 70 йилдан ортиқ вақт да вом этган совет тузуми шароитида муҳим, мураккабфалсафий муаммолар устида эркин фикрлашга, минг лаб йиллар давомида шаклланган ва ривожланган фал сафий мерос ва қадриятлар холисона ўрганилишигайўл қўйилмади. Марксизм ғоялари фалсафа тараққиё тининг энг олий босқичи, унинг пайдо бўлиши эсафан соҳасидаги революция деб қаралиб келинди. Яккамафкура, турғун дунёқарашни тарғиб қилиб, син фийлик ва партиявийлик принципларини ўзининг асо сий мезони қилиб олган, тоталитар сиёсий тузумгахизмат қилиб келган марксча фалсафа жамият тарақ қиёти талабларига зид бўлиб, кишиларнинг тафаккурсалоҳияти қотиб колган ақидалар доирасида чекланиб,чегараланиб қолишига олиб келди. Мустақил илмий,ижодий тадқиқотлар ўрнини ақидапарастлик, тотали тар тузум сиёсатини, авторитар ғояларни тарғиб этишэгаллади. Натижада асрлар давомида инсон аьутий са лоҳиятининг юксак чўққиси сифатида қараб келинганфалсафанинг жамият тараққиёти, инсон билимлари,маънавияти юксалишидаги ўрни, аҳамияти торайибқолди.
Мустақил тараққиётимиз яратган шароитлар, эҳ тиёжлар ва имкониятлар фалсафага умуминсоний қад рият сифатида ёндашиш, жамият тарихида шаклланганбарча фалсафий таълимотларни бир-бири билан узвийбоғланган маънавий жараён сифатида қараш, Шарқфалсафаси, жумладан, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий фалсафий фикр тарихи ва анъаналарини чуқур ёритиш,халқимизнинг ҳозирги кундаги мустақил тараққиёти,истиқболи билан боғлиқ бўлган назарий, амалий муам моларини холисона ўрганиш ва умумлаштириш зару риятини юзага келтирди.
Фалсафий мерос ва қадриятларни ўрганишда мил лий, минтақавий маҳцудлик ва калондимоғликка берилиш илмий, маънавий заифликнинг белгисидир. Барчафалсафий таълимотлар оламни билиш, фан ва амалиётютуқларини илмий умумлаштиришнинг бир-бири би лан боғланган турли йўллари ва усулларидир. Табиат,жамият, инсон ва унинг маънавияти таҳлили тарихидауларнинг ўзига хос ўрни ва аҳамияти бор. Шу сабаблиматериализм ва идеализмни бир-бирига қарама-қаршиқўйиш, уларни прогрессив ва реакцион синфларнингмафкураси, дунёқараши сифатида таърифлаб, бириниижобий, иккинчисини салбий деб баҳолаш илмий та факкур мезонларига зиддир. Фалсафа конкрет тарихийдаврларда, шароитларда турли даражада ривожланганяхлит фан ҳисобланади. Фалсафа инсон билимлари нинг оддий йиғиндиси эмас, балки уларни ақлийумумлаштириш асосида шаклланган хулосалар тизими дир. Инсон фалсафий тафаккур орқали ўз моҳиятини,борлиқдаги ўрнини англайди, авлодлар қолдирган ме рос, ўзининг, ўз даврининг амалий, илмий ютуқлари ни фалсафий умумлаштириб оламни бир-бири билан боғланган, тараққиётда бўлган жараён сифатида ант лайди, истиқбол режаларини белгилайди. Фалсафа та факкур маданияти, инсоният ижтимоий, иқтисодий,сиёсий, маънавий тараққиёти тарихининг умумлашганифодасидир. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовкўрсатиб ўтганидек «ўзликни англаш тарихни билиш дан бошланади».1
Инсон маънавий камол топиб, жамият, фан ва тех ника ривожланиб боргани сари фалсафий умумлашма ларга бўлган эҳтиёж ҳам кенгаяди, чуқурлашади. Буэса фалсафага янгича, ижодий ёндашиш заруриятиникелтириб чиқаради.
Фалсафага янгича ёндашиш — инсониятнинг кўпасрлик тарихий тараққиёти жараёнида шаклланган,инсон акли-заковатининг етук маҳсули бўлган фалса фий мерос ва қадриятларни чуқур, холисона ўрганиш,уларни давримизнинг долзарб муаммолари билан боғ лаб ривожлантириш, мустақил Ўзбекистон тадрижийтараққиётининг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маъна вий муаммоларини яхлит таҳлил қилиш, кишиларнингянги дунёқарашини шакллантиришдир.
Янги фалсафа, биринчидан, барча фапсафий таъли мотларни ўз ичига олиб ўрганиши; иккинчидан, турли
1 Ислом Каримов. Тарихий хотирасиз кслажак йўқ. Т., «Шарқ» нашриёт матбаа кониерни Бош таҳририяти, 1998, 5-бет. .
хил дунёқарашлар ва фикрлар хилма-хиллигига, ҳур фикрлиликка асосланиши; учинчидан, миллий замин га, умуминсоний қадриятларга таяниши; тўртинчидан,мустақиллик муаммолари таҳлилини ўзининг бош мақ сади деб билиши, синфийлик ва партиявийликни ҳам да ақидапарастликни бутунлай рад этиши билан аввштамалда бўлган марксча фалсафадан тубдан фарқ қили ши лозим.
Янги фалсафа инсоният тарихий тараққиёти даво мида яратилган маънавий маданиятнинг узвий тарки бий қисми, инсоннинг ўзига ва борлиққа бўлган муно сабати ҳақидаги қарашларинингбир бутун тизими бўл моғи, инсон камолотига ва бутун жамиятнинг ижти моий, маънавий юксалишига хизмат қилмоги зарур.
Ҳар бир даврнинг маънавий камолоти даражасиунинг фштсафий ғоялари тизимида ўзининг аниқ ифо дасини топган ва топмоқца.
Фалсафий қадриятлар давлатлар, халқлар ва мил латлар ўртасидаги ўзаро дўстлик, ҳамкорлик, ҳамжи ҳатлик, бирлик ва тотувликни таъминлашга, комилинсон шахсини тарбиялашга, мустақилликни янадамустаҳкамлашга, ёшларимизда янгича, эркин, ижодийтафаккур салоҳияти шаклланишига, фан ва маданияттараққиётига илмий методологик замин бўлмоғи ке рак. Бу вазифаларни у минглаб йиллар давомида ша клланган, миллий, ҳудудий, диний чегаралар биланчекланмаган, ҳаёт синовларидан муваффақиятли ўтибсайқалланган умуминсоний фалсафий қадриятларгатаяниб бажариши мумкин.
Фалсафанинг юқорида баён қилинган моҳияти вааҳамиятидан келиб чиққан ҳолда ушбу уқув қўлланмаси Олий ўқув юртлари талабалари учун ёзилди.
Ўқув қўлланмаси фалсафага янгича ёндашиш бора сида қўйилаётган илк қадамлардандир.
Фалсафа совет тоталитар тузуми даврида энг кучлидеформацияга учраган фанлардан биридир. Шу сабаб ли унинг муаммоларига янгича ёндашиш ҳам умумин соний фалсафий мерос ва қадриятларни холисона ўр ганиш асосида аста-секин амалга ошади. Бундан кей ин тайёрланадиган ҳар бир дарслик, ўқув қўлланмасиушбу муаммони қадамба-қадам тўғри ҳал этиб боришгаимкон беради, деб умид қиламиз. Фалсафа муаммола рини ҳал этишда вақтинчалик эҳтирос ва ҳиссиётларга берилмай, сабр-тоқат, ақл-заковат билан бамаслаҳат,холисона йўл тутмоқ керак. Фалсафани сиёсатга мослаштиргандан кўра сиёсатни илмий фалсафий қад риятлар билан кенгроқ боғлаш жамият ва инсон тафак кури тараққиёти учун фойдали бўлади. Фалсафани торсинфий, сиёсий мақсадларни, авторитар ғояларни оқ лаш ва асослаш қуролига айлантириш ҳеч қачон ижобий натижа бермаган, бермайди ҳам.
Қўлланманинг нашр этилиши, унда ўртага қўйил ган мавзулар муҳокама қилиниши Олий ўқув юртларида фалсафа фанининг ўқитишнинг яна ҳам такомил лашган режаларини тузишга имкон беради.
Ушбу ўқув қўлланмасини яратишда Тошкент Дав лат университети гуманитар факультетлари фалсафа кафедраси аъзолари, Республика Фанлар академиясиФалсафа ва ҳуқуқ институти ходимлари ва бошқаОлий ўқув юртларида ишлайдиган олимлар иштирок этдилар.
Ўқув қўлланмаси бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларинибилдирган ҳамкасб дўстларга беҳад миннатдорчиликбилдирамиз. Фалсафа бўйича давримиз татабларига москеладиган янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яра тиш ҳаммамизнинг бурчимиздир. Фалсафа умумин соний қадрият сифатида ёшларнинг янги дунёқарашишаклланишида, илмий, ижодий тафаккур салоҳиятиривожланишида катта аҳамият касб этади. Бу эса жа мият тараққиёти маънавий омиллари мустаҳкамлани шининг асосий шартларидандир.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ижти моий-гуманитар фанларнинг жамият тараққиётидагиўрни ва аҳамияти устида алоҳида тўхтаб қуйидагификрларни айтган эди: «Фаннинг вазифаси келажаги мизнинг шакли-шамойилини яратиб бериш, эртангикунимизнинг йўналишларини, табиий қонуниятлари ни, унинг қандай бўлишини кўрсатиб беришдан ибо рат, деб тушунаман. Одамларга мустақилликнингафзаллигини, мустақил бўлмаган миллатнинг келажагийўқлигини, бу табиий бир қонуният эканини исбот лаб, тушунтириб бериш керак. Фан жамият тараққиё тини олға силжитувчи куч, восита бўлмоғи лозим».1
Бу фикрлар фалсафа фани учун ҳам методологикаҳамиятга эга.
1 Ислом Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., «Шарқ» нашриёт матбаа конисрни Бош таҳририяти, 1998, 25-бет.




Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling