Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети


Download 41.59 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2023
Hajmi41.59 Kb.
#1219080
  1   2
Bog'liq
Ахборот хати Э Г Гозиев конфенцияси, 2023


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Ижтимоий фанлар факультети
Умумий психология кафедраси
Ижтимоий психология кафедраси


АХБОРОТ ХАТИ


ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ УМУМИЙ ПСИХОЛОГИЯ ВА ИЖТИМОИЙ ПСИХОЛОГИЯ КАФЕДРАЛАРИ


Сизни Эргаш Ғозиевич Ғозиев хотирасига бағишланган халқаро ҳамкорлар иштирокидаги «Шахс ва жамият: замонавий чақирувлар» мавзусидаги Иккинчи Республика илмий-амалий конференциясида иштирок этиш учун таклиф этади.


15 март 2023 йил


Конференция мақсади: психологиянинг турли соҳаларига доир илмий-тадқиқот ва амалий тажрибалар билан фикр алмашиш.
Пленар мажлис мавзуси: «Профессор Э.Ғ.Ғозиев илмий фаолияти ва Ўзбекистонда психология фанининг ривожланиш истиқболлари».
Конференцияни ўтказиш формати: аралаш (оффлайн ва онлайн). Zoom-иқтибоси 2023 йил 12 марта юборилади.
Конференция доирасида қуйидаги шўъбалар бўйича материаллар қабул қилинади:

  1. Шахс психологияси: ҳозирги замон чақирувлари.

  2. Шахс ривожланиш психологияси.

  3. Шахс социомаданий ва таълим контекстида.

  4. Глобал дунёда шахс саломатлиги ва психологик фаровонлиги.

  5. Шахс: психосоциал ёндашув ва психологик амалиёт.

Конференция иши натижалари бўйича конференция материаллари илмий тўплами нашр этилади. Нашр этиш нархи - мақоланинг бир бети 30 000 сўм.


Чоп этиш учун материалларни тақдим этишнинг сўнгги муддати 2023 йил 1 мартгача. 2023 йил 1 мартдан кейин юборилган мақолалар қараб чиқилмайди ва чоп этилмайди.
Мақолаларни расмийлаштириш талаблари:

  1. Материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилида тақдим этилиши мумкин.

  2. Тақдим этиладиган материаллар кўлами - 2 бет.

  3. Мақолалар электрон форматда тақдим этилиши керак.

  4. Материаллар MS Word (rtf, doc) форматда, бўғин кўчиришларсиз, Times New Roman шрифтида 14 кегль катталикда, сатрлар оралиғи 1,0 интервал, чегара ўлчовлари юқори ва пастки – 2 см, чапдан – 3 см, ўнгдан 1,5 см ўлчамда расмийлаштирилиши керак.

  5. Мақола қуйидагича расмийлаштирилади:

  • Мақола номи катта ҳарфларда 14 кегль шрифтда (полужирный) марказдан ёзилади.

  • Кейинги сатрда бир интервал оралиқдан сўнг 14 кегль курсив шрифт билан (полужирный) марказдан муаллифнинг фамилияси, исм, шарифи ёзилади.

  • Кейинги сатрда бир интервал оралиқда 12 кегль шрифт билан марказдан ташкилот номи (иш жойи ёки олий ўқув муассаси) кўрсатилади.

  • 1,0 интервал ташлаб кейинги сатрдан мақола матни ёзилади.

  1. Адабиётлар рўйҳати мақола сўнгида алфавит тартибида ўз ичига 3 тадан кўп бўлмаган манбани олган ҳолда жойлаштирилади.

  2. Адабиёт манбаларига иқтибослар квадрат қавсларда [3, б.18] шаклда келтирилади, бунда “3” – мақола сўнгида келтирилган манба номери, “б.18” манба бети.

  3. Тезислар муаллиф фамилияси, исм-шарифи билан номланган файлларда юборилиши керак, масалан, Рустамов П.П._мақола.

  4. Алоҳида файлда муаллиф фамилияси (Рустамов П.П._Заявка), исми, шарифи билан номланган буюртма шаклини тўлдириш ва юбориш зарур.




Download 41.59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling