Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Download 1.21 Mb.
bet21/54
Sana10.04.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1348484
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54
Bog'liq
Sotsiologiya

2 савол. Узоқ вақтдан бери Миллий муносабатлар, - собиқ СССРда, яхши ҳал этилган, 6у ҳақда ҳеч қандай проблемалар йўқ, ҳаммаси ҳал бўлинган, - деб келинди. Аммо бундай эмас экан. Жамиятимизнинг кейинги ривожи Миллий муносабатларда жуда кўп ечилмаган проблемалар мавжуд эканлигини ҳаёт кўрсатиб берди. Айниқса, иқтисодий, сиёсий ва социал жараёнлардаги раҳбарият томонидан йўл қўйилган қўпол ҳатолар, мамлакатимиздаги ҳамма миллатлардаги имкониятга мувофиқ ишчи кучларининг нотўғри жойлаштирилиши, маъмурий-бюрократик, зўравонлик, раҳбарлик - бошқарув сиёсати каби чалкашлик ҳатолар Миллий муносабатларнинг кескинлашувига таъсир зтмай қолмади. Бу дастлаб жамиятимизда Миллий масалага таъсир этди.
Миллий масала моҳияти нима? Бу шундан иборатким, яъни бу масала тарихий масала бўлиб, кўп миллатли давлатлар тарихи ривожланиши асосида вужудга келган бўлиб, ушбу давлатдаги миллатларнинг – эзувчи ва эзилувчи миллатларнинг муносабатларига боғлиқ бўлиб, унда Миллий зулмни, Миллатлар тенгсизлигини, ирқий чеклашларини барбод этиб миллий мустақилликга, миллатлар ривожланишига ўтиш ва эркин тараққиёт этиш масаласидир.
Айниқса, ҳозирги даврда миллий масала энг муҳим проблема бў­либ, у ҳар бир у ёки бу ривожланган мамлакатда алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Агарда феодал муносабатлар у ёки бу халқни тор рамкада, ташқи дунёдан ажралган ҳолда сақлаган бўлиб, у ҳар бир халқда этник (миллий) ғурурни ўзида ҳамма нарсадан юқори тутган эгоизмни – манманликни, ўзини ҳаммадан юқори тутган бўлса, Капитализмда эса халқлар ўртасида турли муносабатларда алоқалар кенгаяди. Шу сабабли ривожланаётган мамлакатларда миллий масалада икки тенденция ҳарактерлидир:
1) Миллатларнинг бирлашуви (консолидация) бошланади;
2) Уларнинг мустақиллиги мустаҳкамлана боради, капиталнинг интернационаллашуви ва шу билан ижтимоий ҳаётнинг ҳам ҳамма соҳаси интернационаллашуви бошланади.
Иккала бу тенденция ҳам оғир жараён бўлиб, бир-бирига боғлиқликда, ўзаро муносабатда доимо қарама - қаршиликда бўлиб, бу диалектик ҳолат доимо конфликтда - ихтилоф, жанжал, тўқнашувга олиб келади, у миллий ва ирқий асосларда юз беради.
Капитализм ва социализм деб номланган жамиятларда ҳозирга қадар ўз тарихи тараққиёти жараёнида Миллий масалани ҳал этган эмас.
Масалан, Миллий ва ирқий асосларда, диний - догматик қарашларда юз бериб турган жанжаллар Яқин Шарқда, Шимолий Ирландияда (Буюк Британияда, Жанубий Африка Республикасида (ЮАР), Индияда, Шри-Ланка, АКШда "рангли"лар (индуслар), Франция ва Германияда ва ҳ.к.» , ҳудди шундай Миллий масала ҳал бўлган эмас. Аммо тарихий тажриба шуни кўрсатадики, масала у ёки бу мамлакатда, қандай тузум бўлишидан қатъий назар ҳатто буржуа жамиятида ҳам демократик йўл - услуб билан ҳал қилиш мумкин. Бу ниҳоятда оғирдир. Чунки Швейцарияда миллий масала демократик йўл билан шундай ҳал қилинди.
Миллий муносабатлар бу халқлар ўртасида ўзаро ишонч ва дўстлик асосида миллат ва элатларнинг ўзаро ҳурмат, тенглик бирлигида иқтисодий, сиёий, ижтимоий алоқалари йигиндисидир. Унинг социологик томони эса жамият аъзолари бўлган халқ оммасининг турмуш тарзи ҳаётий кўникмалари, моддий ноз-неъматларга бўлган эҳтиёжларини тобора қондириб яшаш жараёнининг маданийлашган ҳолатини вужудга келтиришдан иборатдир.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, миллий масала инсоният тарихида энг кескин мураккаб сиёсий масалалардан биридир. Дунёда 200 дан ортиқ давлат бўлиб, бу давлатларда икки мингдан ортиқ миллат ва элатлар яшайди. Маълумки худудий, иқтисодий алоқалари, тили, маданияти ва ҳарактери хусусиятларининг умумийлигининг тарихий шаклидир.
Ишлаб чиқариш усулининг ривожланиши ва такомиллашуви, хусусий мулкнинг, синфлар ва давлатнинг вужудга келиши билан кишилар ўртасидаги қон-қариндошлик алоқалари ўз аҳамиятини тобора кўпроқ йўқота борди. Эндиликда кишилар қон-қариндошлик белгисига қараб эмас, балки территория жиҳатидан бирлаша бошладилар. Қабилалар ва қабила иттифоқлари ўрнида элатлар вужудга келди. Уларнинг бошқа белгилари ўзлигини англашнинг, тилнинг муштараклиги, юзага келаётган ҳўжалик, сиёсий ва маданий ҳаётнинг бирлигидир. Ана шу белгилар замирида ётган социал ва миллий алоқаларнинг ривожланиш даражаси элатнинг миллатдан фарқ қилувчи асосий жиҳати бўлиб қолади. Бундан ташқари, фарқ шундан ҳам иборатки, сон жиҳатидан элат кичикроқдир, ҳўжаликни, давлатчиликни, маданиятни ривожлантиришда унинг объектив имкониятлари кўпинча анча-мунча чеклангандир.
Жамиятнинг миллий структураси, шунингдек, этник группаларни ҳам ўз ичига олади. Улар таркиби жиҳатидан кўп сонли эмас - бир неча мингни, баъзан ҳатто бир неча юз кишини ташкил этадики, уларни этник белгилар, тил, келиб чиқиш ва тарих, маданият, турмушнинг муштараклигини, бир вақтлар мавжуд бўлган уруғ-қабила группаларининг сақланиб қолган анъаналари ва урф-одатларини англаш бирлаштиради.
У ёки бу кўп миллатли давлатларда муайян мамлакат ёки муайян регион учун қандайдир туб ерли бўлмаган миллатлар ва элатларнинг нисбатан кичик бир қисми яшайди. Бу - миллий группалардир. Улар иқтисодий ва социал-сиёсий жиҳатлардан одатда ўзлари ажралиб қолган халқлар билан амалда ҳеч қандай умумийликка эга эмаслар. Уларнинг муштарак жиҳати - ўтмишда юзага келган ва кейинчалик мерос қилиб олинган этник белгилардир, собиқ СССР да, масалан, 30 дан зиёд группалар: чехлар, корейслар, турклар ва бошқалар яшаган. У ёки бу миллатларнинг аҳён-аҳёнда - элатларнинг структуравий элементи сифатида этнографик группалари ҳам учраб туради. Лекин улар фарқ қилувчи хусусиятларга эга бўлиб, бу хусусиятлар асосан турмушда, анъаналар ва урф-одатларда, кишиларнинг мулоқатларида сақланиб қолади. Этнографик группалар кўпинча азалдан ўзларига қарашли территорияни ишғол қилган бўладилар, тилда диалект тафовутларига, кийим-кечак, уй-жойда ўз хусусиятларига, анъанавий фарқларига эгадирлар. СССР тарихида рус миллати таркибида поморлар, камчаданлар, казаклар, украинлар составида гудуллар ва лемкилар, грузинлар составида - сванлар, хавсурлар, мингреллар ва ҳоказолар ана шундайлардандир.
Миллат социал-этник бирликнинг энг мураккаб формалари жумласига киради. Унинг моддий, социал ва маънавий атрибутларида, унинг ўзига хослигида муайян миллат бир қанча авлодлари тарихий практикасининг натижаси, бундан илгарига бутун ижтимоий эволюция тарихи йўли, яъни у бошқа халқлар билан ўзаро алоқада босиб ўтган тарихий йўли жамлангандир. Улар қўйидагилардан иборатдир:
1. Миллат мураккаб социал организмдир, бу - объектив ва субъектив факторларнинг, социал-иқтисодий ва этник белтиларнинг бирлигидир, (этник белгилар географик муҳитни таъсири билан келиб чиқишни, узоқ вақт биргаликда яшашнинг бирлиги билан боғлиқдир).
2. Миллат қонуний тарзда юзага келади; чунки миллат ижтимоий тараққиётдаги буржуа даврининг мураккаб маҳсули ва муқаррар формасидир. Социал-иқтисодий тузум алмашиниши билан миллат ўз моҳиятини ўзгартиради.
3. Иқтисодий факторлар миллатнинг шаклланиши ва ривожланишида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Капитализм феодализмга нисбатан аҳоли жипслашувининг янги босқичига зарурат туғдиради. Миллат эса ана шу жипслашувнинг формаларидан бири бўлиб қолади. Шу муносабат билан таъкидламоқ лозимки, дастлабки миллатлар феодализм емирилаётган шароитдагина, капитализм юзага кела бошлаши ва қарор топиши билан ташкил топа бошлайди.
4. Жамиятнинг сиёсий ташкилоти миллатни шаклланиши ва ривожланишининг муҳим омилларидан бири бўлиб майдонга чиқади.
5. Кишилар бирлиги сифатида синфлар билан чамбарчас боғлангандир: миллий жиҳат - бу синфий муносабатларнинг намоён бўлиш ва ривожланиш формасидир.
6. Ягона экономика, территория ва тил билан боғланган кишиларнинг узоқ вақт бирга яшаши негизида маънавий ҳаёт бирлиги ҳам вужудга келади. Миллий психологияга эмас, балки психологиянинг миллий хусусиятларига эгадир. Иқтисодий алоқалар, территория, тилнинг муштараклиги, шунингдек, маданият ва психологиянинг ўзига хос белгилари миллий муштаракликни англашни - миллий ўзлигини англашни вужудга келтиради. У миллатнинг яшаш ва ривожланишникг энг муҳим шарти бўлиб қоладики, миллат энди фақат объектив алоқалар билангина эмас, балки кенг маънодаги этник муштаракликни, миллий тилга, территория, маданиятга мансубликни, бошқа миллатларга муайян муносабатни, миллий ғурур туйғусини англашни ўз ичига олган ўзлигини англашга асосланган алоқалар билан ҳам бирлашади. Миллатнинг активлигини кўп жиҳатдан миллий ўзлигни англашнинг ҳарактери ва даражаси тақозо этади.
Шуни алоҳида қайд қилиш зарурки миллат ҳақидаги концепция ижтимоий ҳаётининг энг муҳим элементи бўлмиш миллий муносабатларни тушуниш калити бўлиб хизмат қилади. Миллий муносабатлар эса социология фанининг объекти сифатида намоён бўлади. Биринчи, миллат ички алокаси - миллий бирликнинг ўзи доирасида аҳоли группаларининг (территориал, этник, синфий) муносабатлари; иккинчи-миллатлараро алоқалар - кўп миллатли давлат доирасида ёки турли мамлакатлар миллатлари ўртасида миллатлар, элатлар ва этник группаларнинг муносабатлари; учинчи- турли миллатлар намоёндаларининг шахслараро муносабатларида намоён бўлади.
Миллий муносабатлар миллат қарор топа борган сари юзага келади ва тараққий эта боради. Миллатлар ривожи даражаси қанчалик юқори бўлса, миллий муносабатлари шунчалик кўп қиррали ва мазмунлироқ бўлади. Ўз навбатида эса миллий муносабатларнинг ривожи миллат тараққиётини англатади.
Бундан шундай хулоса чиқадики, миллий муносабатлар ижтимоий - сиёсий ҳодиса ҳисобланади ва соф ҳолда мавжуд бўлмайди, яъни у иқтисодий, сиёсий ва маънавий муносабатларининг томонларидан бири сифатида намоён бўлади. Аммо бу билан бирга, миллий муноса­батларнинг ижтимоий - сиёсий жиҳатлари ҳал қилувчи жиҳатлари ҳисобланади. Агар биз ўз давлатимизда соҳага оид ҳал қилинмаган масалаларни бутун, тўлиқ ҳал қилмасак, иқтисодиётимизнинг ўзи ҳам, янги сайлов системаси ҳам юртимизни демократик, ҳуқуқий жамиятга айлантирмайди.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling