Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология факултети
Download 16.48 Kb.
|
muzaffarxon
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5А140101-Биология (Одам ва ҳайвонлар физиологияси) йўналиши 2-КУРС МАГИСТРАНТИ Мурадов Музаффар Носиржон ўғли
- Биология факультети 5А140101- Биология (Одам ва ҳайвонлар физиологияси) мутахассислиги 2-курс магистранти Мурадов Музаффар Носиржон ўғли нинг АМАЛИЁТ ҲИСОБОТИ
- . Тажриба ҳайвонлари ва уларни сақлаш.
- Иммунтанқислик ҳолатларини чақириш.
- Қўй эритроцитларини антиген сифатида тайёрлаш.
- Талоқда антитело ҳосил қилувчи хужайраларни аниқлаш.
- Қон ҳосил қилувчи ҳужайраларни санаш.
- Кахоров Б.А. Магистратура талабаси: Мурадов М. Н.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ БИОЛОГИЯ ФАКУЛТЕТИ 5А140101-Биология (Одам ва ҳайвонлар физиологияси) йўналиши 2-КУРС МАГИСТРАНТИ Мурадов Музаффар Носиржон ўғли 2020 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН АМАЛИЁТ ҲИСОБОТИ ТОШКЕНТ – 2020 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети 5А140101- Биология (Одам ва ҳайвонлар физиологияси) мутахассислиги 2-курс магистранти Мурадов Музаффар Носиржон ўғли нинг АМАЛИЁТ ҲИСОБОТИ Илмий амалиёт ҳисоботи 2020 йилнинг 3 февралида Ўзбекистон Миллий унивирситети хузуридаги Биофизика ва Биокимё институтининг “молекуляр биофизика” лабороториясида бошланди. Ташкилот томонидан тайинланган амалиёт рахбарим билан биргаликда иш бошладик. Биринчи куни Биофизика ва биокимё институтининг “молекуляр биофизика” лабороторияси билан танишдик, хамда у ердаги жиҳозларни ўрганиб чикдик. - Лабороторияда ишлаш қоидалари -Техника хавфсизлиги қоидалари -Ёнғин хавфсизлиги қоидалари -Ёнғин фалокатидан сакланиш коидалари -Асбоб-ускуналардан туғри фойдаланиш қоидалари билан танишдим. Илмий мавзу бўйича қўшимча адабиётлар билан танишдим. Организмдаги касалликларга қарши курашдаги физиологик жараёнларни ўрганишда асосий фан бу иммунология фани бўлиб, хозирги кунда жуда жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Иммунологиянинг замонавий тадқиқотлар асосида ривожланиши оқибатида эса, кўпгина касалликларнинг даъвоси топилишига сабаб бўлмоқда. . Тажриба ҳайвонлари ва уларни сақлаш. Тадқиқот ишлари олиб бориш учун 2-3 ойлик 18-22 гр. тенг бўлган иккала жинсга таълуқли наслсиз оқ сичқонлар ишлатилди. Уларни нормадаги озиқ-овкатлар билан озиқлантирилди. Ҳар бир гуруҳи алоҳида ушлаб турилди. Ҳайвонлар сақланадиган хона 20-28˚С ва 50% намликда ушланди. Ҳаммаси бўлиб тажриба учун 180 наслсиз сичқонлар ва 2 та денгиз чўчқаси ишлатилди. Сичқонлар қўй эритроцитларини 10-8 дозада антиген сифатида қабул қилиб, уларга нисбатан организмларида антитаналар ҳосил қилишди. Барча иммуностимулятор Полимерлар институти билан биргаликда олиб борилиб, дори воситалари (ҚЭ) – қўй эритроцитларидан сўнг 4 кун мобайнида юборилди. 5-куни улар талоқ ва қони йиғилиб Ерне ва нордин методи орқали антитана ҳосил қилувчи хужайралари аниқланди. Иммунтанқислик ҳолатларини чақириш. Иккиламчи иммунтанқислик модели сифатида токсик гепатит олинди. Токсик гипатит билан касалланган сичқонларга ҳар бир сичқонларга уч кун мобайнида CCl4 20 % ли эритмасини 0,2 мл дан қорин бўлиғига юборилган сичқонларга иммутитетни аниқлаш учун қорин бўлиғини қўй эритроцитлари билан иммунлаб охирги куни CCl4 яна юборилади. Иммунизация қилингандан сўнг тўртинчи куни талоқдаги антиген ишлаб чиқарувчи ҳужайранинг миқдори аниқланади. Фенилгидрозин анемияни чакириш учун сичконларнинг корин бўшлигига 0,2% ли фенилгидрозин эритмасини 3-кун давомида юбориб, сунг антиген сифатида куй эритроцитларини жунатиб 4-кун давомида иммундаволовчи дори воситалари билан даволадик ва 7-куни (АҲҚҲ) антитана хосил килувчи хужайраларини аникладик. Қўй эритроцитларини антиген сифатида тайёрлаш. Тажрибада антиген сифатида ҳайвонларни иммунизация қилиш учун (ҚЭ) қўй эритроцитларидан фойдаланилди. Қон ҳайвон венасидан олиниб глюгицир эритмаси билан аралаштирилди. Иммунизация қилишдан олдин қўй эритроцитлари 199 озуқа муҳитида 10 минут давомида 1000 айланма тезликда айлантирилиб, Гаряев камерасида саналди ва керакли доза тайёрланди. Талоқда антитело ҳосил қилувчи хужайраларни аниқлаш. Антитело ҳосил қиладиган хужайрани локал гемолиз методи билан Jerne агарида аниқланган. Nordin (1963) агарозанинг 0,6% эритмасини 1 марталик Хенкс эритмасида (Sevva, OPPT)+43˚С+50˚С тайёрланади. Кейин елим идишларга агароза эритмасидан 1,0 мл. қўй эритроцитларини (ЭБ), 0,03 мл. сичқонларнинг талоқ суспензия хужайраларининг 1,0 мл. солинади. Ҳосил бўлган аралашма идишнинг 37˚Сли термостатга 1,5 соат қўйилади. Кейин 199-озуқа муҳитда 1:5 нисбатда аралаштирилган денгиз чўчқасининг комплементини ҳар бир идишга қўшилади. 40-60 минутдан кейин ҳар бир идишдаги гемолизни сони саналади ва бутун талоқга ҳисобот бериладию Бундан кейин 1 мл. тирик хужайрадан антитело ҳосил қилувчи хужайраларни ва ЯСҲС хужайралари аниқланади (нисбий кўрсатгич). Қон ҳосил қилувчи ҳужайраларни санаш. Қон ҳужайралари эритроцит ва лейкоцитлар умумий қабул қилинган услублар орқали саналди. Эритроцитлар 4 мл физиологик эритмада 20 мкг ҳолатида эритилган бўлса, лейкоцитлар 0,3 % уксус кислотасида 20 мкг ҳолда эритилиб, Камера Горяева асосида микроскоп остида саналди. Илмий амалиёт давомида техника хавфсизлиги, ёнғин фалокатидан сақланиш, зарурий асбоб ускуна ва техникалардан фойдаланиш, тажрибаларни амалга оширишни ўргандим. Амалиёт раҳбари: Кахоров Б.А. Магистратура талабаси: Мурадов М. Н. Download 16.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling