Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети


Талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг ижтимоий психологик зарурати


Download 472.46 Kb.
bet9/11
Sana19.06.2023
Hajmi472.46 Kb.
#1624916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
KURS ISHI

Талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг ижтимоий психологик зарурати
Маълумки, илмий тадқиқот жараёни ва унинг ечимларини излаш натижалари жамият тараққиёти ривожининг асосини ташкил этади, яъни улар орқали тараққиёт суръати тезлашади. Бундай тараққиёт суръатини эса умуммиллий тадқиқотлар ёрдамида таъминлаш мумкин бўлади, ва улар хусусий илмий тадқиқотлар учун методологик асос бўлиб хизмат қилади.
Умумилмий тадқиқотлар инсон ақлий фаолиятининг маълум (аниқ) мақсадга йўналтирилган ижодий ҳаракатлар мажмуасидан иборат бўлиб, ҳодиса ва нарсалар ўртасидаги алоқадорлик ҳамда тараққиёт қонуниятларини яратишга мўлжалланган ижодкорликдир.
Бундан кўзланган мақсад ҳодиса ва жараён тўғрисида янги билимга эга бўлиш, уни такомиллаштириш ва улар асосида қўйилган муаммо бўйича янги методология, техника, технологиялар ва шу кабиларни яратишдан иборатдир.
Жумладан юқори малакали мутахассислар тайёрлаш борасидаги глобал тенденциялар pивожланган демокpатик давлат ва фуқаролик жамияти баpпо этиш талаблаpига мос равишда олий таълим муассасалари талабаларида коммуникатив қобилиятларини шакллантириш, уларда мулоқот маданияти, эмпатия, нотиқлик маҳорати каби касбий ва шахсий сифатларни ривожлантиришни тақозо этмоқда. Жаҳонда олий таълим муассасалари талабаларни коммуникатив қобилиятларини шакллантиришга доир амалга оширилаётган илмий изланишларда аниқ мақсадга йўналтирилган модулли технологияларни ишлаб чиқиш, вербал ва новербал мулоқот воситаларининг умуминсоний ва миллий ахлоқий-эстетик жиҳатларини аниқлаш, бўлажак мутахассисларнинг шахслараро, маданиятлараро ҳамда оммавий мулоқот маданияти, модераторлик ва супервайзерлик қобилиятлари, тизимли таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш ва моҳирона мунозара олиб бориш маҳоратини ривожлантириш каби масалалар долзарб аҳамият касб этмоқда. Ана шу нуқтаи назардан олий таълим муассасалари талабаларда коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг психологик жиҳатларини ўрганиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Мулоқотнинг муваффақиятли бўлишида шахснинг шаклланган сифатлари, фазилатларининг аҳамияти жуда катта. Жумладан, ўқитувчиларни ижобий фазилатлар яхши шаклланган бўлса (хушмуомалалилиқ, камтарлик, инсонпарварлик, тўғри сўзлилиқ, виждонлилиқ кабилар) ўқувчилар билан мулоқот жараёни ҳам яхши ўтади. Чунки шахслар бир-бирини тўғри тушунишлари учун, мулоқот муваффақиятли бўлиши учун улар самимий бўлишлари лозим. Самимийлик инсоннинг энг ажойиб фазилатларидан бири бўлиб, воқеа-ҳодисаларга оқилона муносабатда бўлиш, турли таъсирларга берилмасликдир. Самимийликнинг муҳим белгиси-бу юздаги хушмуомалалик ифодаси ва табассум. Самимийлик бизнинг кайфиятимизга ҳам боғлиқ, чунки кайфиятимиз яхши бўлса, самимийлик кўчаяди. Самимийлик кўрсатиш учун кишининг кўнгли тоза, оқкўнгил бўлиш лозим. Самимийлик фазилати айниқса ўқитувчининг коммуникатив фаолиятидаги мулоқотида муҳимдир. Агар ўқитувчи талабалар билан самимий муносабатда бўлмаса уларнинг кайфияти тушиб, меҳнат унумдорлиги пасайиши мумкин.
Таълим тизимидаги ўқитувчи билан талабалар ҳамкорлигининг бугунги кун тимсоли ўқитиш жараёнини ташкил этилиши, педагог ва сабоқ олувчиларнинг психологик қиёфасини таснифлаш, уларнинг муносабатларидаги психологик муаммолар, ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш шарт-шароитлари, турли вазиятлар (ҳам ҳаётий, ҳам шахсий позиция)га уларнинг тайёрлиги, бир-бирларини шахс сифатида қабул қилиши, ўқитувчининг ўзаро муносабатлардаги касбий билимдонлиги, ўз мавқеи, ахборотлар тизимини қабул этишдаги ҳам индивидуал, ҳам гуруҳий ёндашувлари, унинг ўзи ва ўқувчилари баҳосидаги психологик профили, ўқитиш жараёнидаги ҳамкорлик кўринишлари ва феноменологиясини ёритиш тадқиқотнинг бош мақсади сифатида гавдаланади. Шундай бўлсада, бизнинг тадқиқотга қадар ҳам таълим жараёнидаги психологик муаммоларнинг турли жабҳаларини ўрганган илмий изланишлар мавжудлигини эътироф этамиз.
Бизнинг тадқиқот улардан фарқли ўлароқ муаммони ўрганишга зарурат борлигини ва мавзунинг долзарблигини ўзида қуйидагича мужассамлаштиради:
- янги типдаги таълим муассасаларининг ўқитувчиси коммуникатив муносабатнинг ўзига хос услубига эгалиги заруратининг мавжудлиги;
- ахборотлар ҳажмининг узлуксиз ўсиб бориши ўқитувчи билан талабалар каммуникатив муносабатлар шаклларига ўзгартиришлар киритишга эҳтиёж сезилганлиги;
- ОТМ кредит-модул тизимига ўтиши ўқитувчининг шахсига, касбий билимдонлигига қўйиладиган мезон ва талабларнинг кескин ўзгараётганлиги;
- талабаларнинг дунёқараши билан ўқитувчиларнинг дунёқарашида анъанавий тафовутларнинг ортиб бораётганлиги;
- ўқитувчи билан талабаларнинг таълимга оид позицияларида ўзгаришлар рўй бераётганлиги;
- таълим самарадорлигини таъминлашда ўқитувчи билан ўқувчилар коммуникатив муносабат усулларига ўзгартиришлар киритиш зарурлиги;
- ўқитувчининг муомала одоблари (назокати), шахслараро муомала маромлари, ўқувчининг муаллим тимсолига муносабатида кескинликлар кузатилаётганлиги каби қатор омиллар билан уйғунлашган тарзда изоҳлаймиз.
Ўқув - тарбия жараёнида педагогик мулоқотни бошқариш услублари. Психологияда раҳбарларнинг ўз жамоси аъзолари билан муносабат техникаси таҳлил этилиб, турли типдаги ижтимоий - психологик портретлари ишлаб чиқилган. Раҳбарларнинг мулоқотни бошқариш услублари: авторитар, демократик, либерал услуб тарзида берилган. Мана шу услубларни педагогик мулоқотда ўқитувчи раҳбарлиги услуби тарзида кўриш мумкин.

Download 472.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling