Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети


Download 472.46 Kb.
bet8/11
Sana19.06.2023
Hajmi472.46 Kb.
#1624916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
KURS ISHI

Мулоқотга киришувчанлик. Педагогик фаолиятни ташлаб кетган ўқитувчилардан сўровнома асосида олинганда маълумотларга кўра, уларда мулоқотчанлик сифатлари касбий фазилат сифатида шаклланмаган экан. Шу жумладан, кучсиз раҳбарларда ҳам худди шундай ҳолат кузатилган. Педагогик фаолиятдаги мулоқот узоқ, давомли мулоқотдир.
Ижтимоий яқинлик вақтинчалик руҳий ҳолат сифатида эмас, балки шахснинг касбий - педагогик йўналиши билан боғлиқ ҳолда иштироқ этади. Мулоқотчанлик ўқитувчи шахси фазилати сифатида педагогик мулоқотнинг маҳсулдор бўлишини таъминлайди. Бизнинг фикримизча, мулоқотчанликни учта таркибий қисмини кўриб чиқиш лозим; Яъний, мулоқотга эҳтиёж, мулоқот пайтида ва мулоқотдан кейин яхши кечинмаларни ҳис қилиш, коммуникатив кўникма ва малакалар.
Мулоқотчанлик ҳиссий табиатга эга бўлиб, улар коммуникатив ва альтруистик ҳислардир. Коммуникатив ҳисларга фикр алмашиш, ҳаяжонланиш, симпатия (ёқтириш) ҳис қилиш, мулоқотда бўлаётган ҳамрохни ҳурмат қилиш кабилар киради. Альтруистик ҳислар эса кишиларга қувонч келтиришни хоҳлаш, бошқалар қувончидан хурсанд бўлиш, ҳамдардлик билдириш ва шу кабилардан иборат.
Демак, талабалар коммуникатив фаолияти уларнинг коммуникатив қобилиятлари билан ҳам чамбарчас бағланган. Уларни самарали таркиб топтиришда бўлажак ўқитувчининг дидактик (мавзуни тушунарли, содда тилда баён қилиб бера олиш), ҳиссий - иродавий таъсир эта олиш, перцептив - педагогик кузатувчанлик асосида талаба руҳиятига таъсир қилиш, экспрессив - нутқий, мимика, пантомимика асосида фикрни тушунтириш, коммуникатив - талабалар билан муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, педагогик такт, талабчанлик каби қобилиятларини шакллантиришда муҳим дидактик асос вазифасини бажаради.
Хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, юқоридаги талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг мантиқий кетма-кетлиги, педагогик фаолият жараёнидаги мулоқот усуллари, таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг ижтимоий – психологик таъсирининг дидактик асослари, коммуникатив кўникмаларининг намоён бўлиш шакллари, бўлажак ўқитувчиларнинг мулоқотчанлик қобилияти ва шу кабилар бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг коммуникатив қобилиятларини шакллантиришнинг мустаҳкам дидактик асослари бўла олади.


Download 472.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling