Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети
Талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг дидактик асослари
Download 472.46 Kb.
|
KURS ISHI
- Bu sahifa navigatsiya:
- Коммуникатив қобилиятларни таркиб топтиришнинг ички ва ташқи омиллар.
Талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг дидактик асослари
Маълумки, таълим жараёни таълим берувчи ва таълим олувчини бир умумий мақсад йўлида бирлаштириб, уларни таълимда юксак кўрсаткичларга эришишни режалаштириб фаолият юритиш ифодасидир. Бундай жараёнда таълим олувчиларнинг коммуникатив қобилиятларини мукаммал таркиб топтириш ушбу соҳанинг долзарб муаммоларидандир. Шу сабабли мазкур курс ишида талабаларда коммуникатив қобилиятларни шакллантиришнинг дидактик асосларини таркиб топтиришни мақсад қилиб олдик. Ушбу соҳада олиб борган изланишларимиз натижалари талабаларда коммуникатив қобилиятни шакллантиришда қуйидагидек мантиқий кетма-кетликка эътибор бериш зарурлигини кўрсатмоқда. Коммуникатив қобилиятларни таркиб топтиришнинг ички ва ташқи омиллар. Касбий-педагогик мулоқотнинг 5 та босқичи бор. Бўлар қуйидагилардир: 1. Мулоқот жараёнида ориентировка (мўлжал олиш) қилиш. Бу босқичда педагог мулоқотининг англанганлиги юзага чиқади. Шунингдек, мулоқот услубини янги коммуникатив фаолият шароитида аниқлаш ҳам юзага чиқади. Ўз устида ишлашда педагогик мулоқотнинг қуйидаги босқичларига эътиборни қаратиш лозим: таълим олувчида яхши таассурот қолдириш учун ташқи кўриниш ҳақида ўйлаш; бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда мулоқотнинг бу босқичини эътибордан четда қолдирмаслик; бошқалар билан мулоқотда кескин бурилишга йўл кўймаслик; дастлабки мулоқот кўнгилдагидек бўлмаса уни тузатишга ҳаракат қилиш; дарсда қарор қабул қилишда импровизация( вазиятни яратиш, реал ҳаётда бор нарсани кўрсатиб вазиятдан чиқиш) га ҳаракат қилиш; аудитория билан иш бошлашдан аввал фақат ўзингизнинг педагогик масалаларингиз ҳақида эмас, балки таълим олувчининг ҳолати, фаолиятга тайёрлиги ҳақида ҳам ўйлаш. 2. Педагогик фаолиятнинг муҳим жиҳати эътиборни ўзига тортиш бўлиб, таълим олувчи билан самарали мулоқотни амалга ошириш учун дарс жараёнида таълим олувчининг диққати барқарор бўлиши керак. Ўзига жалб қилишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: вербал мулоқотда бўлиш(нутқий); танаффус қилиш; ҳаракатли (доскага ёзиш, кўргазмали қуроллар билан ишлаш); аралаш усул (юқоридагиларни биргаликда қўллаш). 3. Объектнинг (киши) калбини забт этиш босқичи педагогик мулоқотни ташкиллаштиришда катта аҳамиятга эга. Моҳияти жиҳатидан бу босқич коммуникацияни ўзига хос излаш босқичидир. Масалан, янги материални баён этишда педагог таълим олувчиларни мулоқотга тайёрлаб олади. Ўқитувчининг таълим олувчини тушуниши касбий-педагогик мулоқотнинг калити ҳисобланади. 4. Педагогик мулоқотнинг яна бир босқичи бу вербал мулоқот, яъни ўқитувчининг янги материални ўқувчиларга оғзаки баён қилиб беришидир. Педагог учун нутқ мулоқоти жуда муҳим. Педагогик мулоқот тизимида педагогнинг сўзи образлар қўзғатувчиси бўлиб ҳисобланади. 5. Педагог билан таълим олувчи ўртасидаги ўзаро ҳаракатда ҳаяжонланишни ўзатишнинг коммуникатив воситалари муҳим рол ўйнайди. Жумладан, педагогнинг нутқи жонли, оҳангларга бой, тушунарли, аниқ, содда тилда бўлиши керак. Шунда таълим олувчиларнинг идроки тўлиқ, образли бўлади. Download 472.46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling