Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Мушак ишининг ҳар ҳил турларида чарчаш ва унинг ёш хусусиятлари


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

Мушак ишининг ҳар ҳил турларида чарчаш ва унинг ёш хусусиятлари 
Харакат сифатлари (куч, тезкорлик, чидамлилик, чакконлик ва 
эгалувчанлик) билал ҳаракат малакаларининг ривожланиши бир-бири билан 
қаттиқ боғлиқ бўлади. Янги ҳаракатларни ўзлаштириш турли ҳаракат 
сифатларининг такомилланиши билан кузатилади 
Таянч-ҳаракат аппаратининг турли қисмларининг морфологик этилиши 
ва харакат изчиллиганинг юзага келиши билан бир вақтда ҳаракат сифатлари 
ҳам ривожланади. Ҳаракат сифатларининг шақлланиши бир текисда ва бир 
вақтда бўлмай, турли ёш даврларида хар холда ортади. Ҳаракат 
сифатларининг ривожланиши ҳаракат аппартининг морфологик ва 
функционал ўзгаришлари, шунингдек, периферик аппарат ва ички органлар 
ишининг ўзаро келишганлиги билан боғлиқ бўлади. 
Мускул кучи - мускулнинг тарангланиш даражаси билан белгиланади. 
Мускул кучи суяк ва мускул тўқимасининг ўсиши, бўғим-бойлам 
аппаратининг ривожланиши билан чамбарчас боғлиқ. У мускулнинг 
физиолог кўндаланг кесими, биохимика реакциялар характери, асаб орқали 
бошқарилишининг хусусиятлари ва ихтиёрий кучланиш даражасига боғлиқ 
бўлади.
Мактабгача ёшдаги болаларда мускул кучи жуда кам бўлади 
А.В.Коробков далилларига кўра 4-5 ёшли болаларда қўл бармокларининг 


79 
букувчи ва ёзувчи мускуллар кучи 4 ёшлиларда 4,6 ва 5 ёшлиларда 5,2 кг, 
гавданинг тикловчи мускуллар кучи 8,2 ва 14,0 кг ни: ташкил этади. Мускул 
кучи 11 ёшдан бошлаб, айниқса 13 дан 14 ёшгача ва 16 дан 17 ёшгача энг 
шиддатли ривожланади. Болаларнинг иккинчи болалик даврида мускул кучи 
25 марта, динамометрия болаларда 8-9 дан 20-25 кг гача, қизларда 8 дан 15 кг 
гача ортади. Мускулнинг кучи бир текис ривожланмайди. Олдин ёзувчи 
мускуллар кучи, кейин букувчи мускуллар кучи ортади шу билан бир 
қаторда кучнинг энг кўп ортиши ўсмирлик даврининг бошланишида 
кузатилади. 12 эшли болаларда соннинг ёзувчи мускулларининг кучи 62 кг, 
букувчи мускуллари кучи эса хаммаси бўлиб 24 кг га, оёқ кафтини 
букувчилар кучи 35 кг га этади. 8 ёшли даврга нисбатан ўсмирлик даврида 
мускул кучи 4-4,5 марта кўпаяди. Болаларда қўл динамометриясининг 
кўрсаткичлари 40-45 кг гача, қизларда 20-25 кг гача ортади. 16 ёнши 
йигитларда гавданинг тикланиш кучи 50 фоизга, қизларда 70 фоизга кўпаяди. 
Шунинг учун мактаб ўқувчиларига бериладиган жисмоний иш ёшга қараб 
қатъий белгиланиши зарур. 
Тезкорлик ҳаракат реакциясининг латент вақти, якка ҳаракат тезлиги, 
вақт бирилигидаги ҳаракат сони билан белгиланади. Тезкорликнинг айрим 
кўринишлари ўртасида ҳамма вақт ҳам ишончли ўзаро боғланиш 
бўлавермайди. Масалан юқори тезлиги секин ҳаракат реакцияси билан 
кузатилиши мумкин. 
Реакция оддий ва мураккаблигига кўра фаркланади. Оддий реакция 
олдидан маьлум сигналга берилган жавоб вақти билан таърифланади. 
Мураккаб реакцияда сигнал номаълум бўлиб уни таъсирловчилар 
тўпламидан танлаб олиш керак бўлади. Оддий реакциянинг давом этиш 
муддати 0,11-0,25 сон бўлиб, мураккаб реакция вақти 0,30-0,40 сон ни 
ташкил этади. Реакция вақти ёшга ҳам боғлиқ. Айрим ҳаракатларда оддий 
реакция вақтини 2-3 ёшларда аниқлаш мумкин бўлиб, у 0,60-0,90 сон. га 
баробар. 3-7 эшли болаларда реация вақти анча камаяди. 0,30-3,4 сон га тенг 
бўлади. 13-14 ёшлиларда ҳаракат реакциясининг вакти катталар реакцияси 
вақтига яқинлашади. 
Вакт бирлигидаги ҳаракат сони тезкорликнинг муҳим кўрсаткичидир. 
Катталардагига ўхшаш болаларда ҳам ҳаракат тезлиги гавданинг турли 
қисмида турлича бўлади. Қўл бармокларининг ҳаракатланиш тезлиги юқори 
бўлиб, оёқ тўпиғи бўғиниш ҳаракатланиши секин бўлади. 
Тезкорлик сифати 8 ёшдан 10 ёшгача жуда тез ортади, кейин 12 ёшгача 
секинроқ ортиб боради, сўнгра тўхтайди, ҳатто пасаяди. 15 ёшдан 17 ёшгача 
бўлган даврда қайтадан орта бошлақди. Бу жисмоний сифат энергия манбаи 
бўлган креатинфосфат ва асаб орқали бошқарилишнинг такомилланиши 
билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун тезкорликнинг ривожланиши бу омидлар 
билан деярли бир хилда ортади. 
Чидамлилик боланинг ёши катталашишида жуда секин ортади. 
Мактабгача ёшдага болаларда уларнинг жуда ҳаракатчанлигига қарамай, 
машқ қилиш натижаси анча кам бўлади. 4 ёшдан 7 ёшгача аероб чидамлилик, 
айниқса, статик ишларга чидамлилик паст дарахсада бўлади. Умуман 


80 
айтганда, 7 ёшли боланинг чидамлилиги 10 ёшлилар чидамлилигининг 1/3 
қисмига тенг бўлади. 8 ёшдан 9 ёшгача умумий чидамлилик бирмунча 
ортади. 11 ёшдан бошлаб у кескин ортади ва 14-15 ёшларда турғун бўлади. 
15-17 ёшдан яна кўтарилади. Жисмоний чиниқмаган болаларда статик 
ишларга чидамлилик 10 ёшдан кейин ортади. Ихтиёрий юқори даражадаги 
кучнинг 50 фоизига тенг куч билан динамометрни ушлаб туриш 10 ёшли 
болаларда 96 сон дан, 18 га борганда 113 сон гача кўпаяди. Иккинчи болалик 
даврида динамик ишларга чидамлилик кескин ортади. Анаероб қувватнинг 
энг кўп ортиши 10-14 ёшлиларда, аероб ишларга чидамлилик эса ўсмирлик 
даврида кўзатилади. Лекин чарчаш катталарга нисбатан ўсмирларда анча тез 
юзага келади, чунки уларда бошқарилишнинг асаб механизмлари ҳали яхши 
турғунлашган, мустаҳкам бўлмайди. 
Чарчаш. Чарчашнинг ривожланиш тезлиги бажарилаётган ишнинг 
қуввати ва муддатига, ишга жалб этилган мускуллар массасига, шунингдек, 
спортчининг жонига, ёшига боғлиқ бўлади. Ёш спортчиларда функционал ва 
энергия резервлари катталардагига нисбатан тезроқ камаяди. Болаларнинг 
иш қобилияти, ҳаракат тезлиги чарчаш даврида катталарга нисбатан кўпроқ 
даражада пасаяди. Чарчаш натижасида болалар организмнинг ички муҳити 
озгина ўзгариши, кислород қарзи тўпланиши билан ишни тўхтатади, яъни 
катталарга қараганда чарчаш болачарда тезроқ ривожланади. Бу болалар 
марказий асаб системасининг қатор хусусиятлари билан боғлиқ бўлади. 
Болаларда ички тармозланиш жараёнлари тезроқ бўзилади. 
7-10 ёшли болаларнинг юксак қувватли иш бажаришида энг юқори 
тезликка эришишдан кейин чарчаш натижасида тезликнинг пасайиши кучли 
бўлади. Бу ҳолат асаб жараёнларининг ҳаракатчанлиги ва кўчининг нисбатан 
пастлиги ҳамда ҳимоя тармозланишининг тез ривожланиши билан боғлиқ, 
деб қаралади (А.А.Маркосян). Шу билан бирга, айтиб ўтиш керакки, ёш 
спортчиларда ёнгиладиган чарчашни энгилмайдиган чарчашга ўтиш 
катталардагига нисбатан тезроқ юзага келади. 
Ёш спортчилар чарчашда катталардагига нисбатан кўп энергия сарф 
этади, мускул кучи ва уларнинг кисқариш амплитудаси тезроқ камаяди, 
чарчаш эгри чизиғининг характери ўзгаради. Катталарга нисбатан болаларда 
чарчаш тезрок ва тўсатдан юзага келади. 
Ёш спортчиларнинг спорт фаолиятида чарчаш кўпинча ҳаракат 
координацияси ва ҳаракат ҳамда вегетатив функциялар ўзаро таъсирининг 
бузилишида ифодаланади. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling