Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


-маъруза: Жисмоний тарбия гигиенаси ва спорт тиббиётини


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

1-маъруза: Жисмоний тарбия гигиенаси ва спорт тиббиётини 
ташкиллаштириш 
Режа: 
1. Гигиена ва жисмоний тарбия гигиенасининг предмети ва 
вазифалари. 
2. Спорт тиббиётининг предмети ва вазифалари 
3. Жисмоний тарбия ва спортнинг кишилар соғлигини 
сақлашдаги аҳамияти. 
4. Спорт тиббиётининг амалга ошириш йўллари (врач жисмоний 
тарбия диспансер ва кабинетларининг вазифалари). 
5. «Спортчиларни иш - қобилиятини тиклантирувчи воситалар» 
 
Гигиена ва жисмоний тарбия гигиенасининг предмети ва 
вазифалари. 
Гигиена - бу саломатлик тўғрисида, уни сақлаш мустахкамлаш ҳамда 
теварак атрофдаги омилларнинг унга кўрсатадиган зарарли таьсирини 
бартараф этиш воситалари ва методлари тўғрисидаги фандир. Гигиена 
иқлимни, микроиқлимни, хавонинг, сувнинг ва тупроқнинг холатини 
овқатланиш шароитларини кийим-кечак, турар-жой, мехнат ва дам олишга 
қўйиладиган шартларни, жисмоний тарбия ҳамда спорт машғулотлари 
ўтказиладиган шарт-шароитларни ва бошқа бир қанча масалаларни ўрганади. 
Одамнинг мехнат, дам олиш ва спортдаги фаолиятларини ҳаммасини гигеник 
жихатдан уларни тартибга солиб турилади. Одам саломатлигига таьсир 
кўрсатадиган омилларни нормаллаштириб яьни уларнинг дозасини белгилаб 
туриш гигиена фанининг асосий мақсади хисобланади. 
Жисмоний тарбия гигиенаси - гигиена фанининг бўлимларидан 
биридир. Жисмоний тарбия ва спорт машғулотларидан одам саломатлигини 
сақлаш ва мустахкамлаш мақсадида самаралироқ фойдаланиш учун ўша 
машғулотлар воситаларини, методларнинг ҳамда шарт-шароитларини илмий 
жихатдан асосланган холда меъерга солиб туриш жисмоний тарбия 
гигиенасининг мазмунини ташкил этади. Жисмоний тарбия гигиенаси 
машғулотларнинг самаралироқ методларининг ва энг қулай шарт-
шароитларини асослаб бериш учун жисмоний машқлар одамлар соғлиғига 
қандай таьсир кўрсатишини ва улар соғлиғини мустахкамлашга қай даражада 
хизмат қилишини ўрганади. Жисмоний тарбия гигиенасининг аҳамияти фан 
техника революцияси даврига келиб анча ортди. Агар 19 асрнинг охири ва 20 
асрнинг бошларида одамлар соғлиғини ва хаётини сақлашда санитария 
гигиенанинг оммавий тарзда тарқаладиган юқумли касаллликларнинг олдини 
олишга қаратилган тадбирлари (водопроводлар қуриш, канализация ўрнатиш, 
шахарларни тоза тутиш ва бошқалар) асосий рол ўйнаган бўлса хозирги 
вақтда ахолини касалланиши ва ўлими структурасида юрак-томир 
касаллликлари, мода алмашинуви, асаб системаси касалликлари етакчи ўрин 
тутади. Бундай касалликларни пайдо бўлишида касаллик хавфининг асосий 
омили сифатида гиподинамия катта рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам 



гиподинамиянинг олдини олиш мақсадида жисомний машқларнинг 
қўлланилиши гигиенада етакчи аҳамият касб этади. 
Жисмоний 
тарбия 
гигиенасининг 
вазифалари 
қуйидагилар 
хисобланади: Одамнинг жисмоний холатига хос бўлган мезонлар буйича 
унинг саломатлигига модел параметрларини меъёрлаштириб туриш 
(жисмоний ривожланиш, жисмоний тайёргарлик даражаси, чиниққанлик), 
жисмоний юкламаларни меъёрга солиб туриш (структура, хажм, 
интенсивлик), фақат гиподинамиянинг олдини олиш билан чекланмай шу 
билан бирга, сихат-саломатликнинг модел даражасига эришиш ва уни сақлаб 
туриш учун унга оптимал даражада машқ таьсир кўрсатишини таьмин 
этадиган чиниқтирувчи тадбирлар; машқ ва мусобақа юкламаларини, дам 
олиш, овқатланиш, катта спортда тикланиш тадбирларини муайян тартибга 
солиб туриш; жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари шарт-шароитларини 
(иқлим ва микроиқлим, спорт иншоотлари ва жихозлари, кийим-кечаклар ва 
бошқалар) саломатликка қулай таьсир қўрсатишига ёрдам берадиган тарзда 
меъёрга солиб туриш. 
Одамлар саломатлигини сақлаш ва мустахкамлаш жисмоний 
тарбиянинг асосий вазифаларидан бири хисобланади. Саломатлик деганда 
одам организмининг шундай бир холати тушуниладики, бунда унинг барча 
функциялари ташқи мухит билан мувофиқлаштирилган бўлади, ҳамда унда 
қандайдир касалликлар билан боғлиқ бўлган ўзгаришлар кўзга ташланмайди. 
Жисмоний тарбия тушунчаси саломатликни яхшилаш ва жисмонан 
баркамолликка эришишда ўсиб бораётган организмга таьсир этиш тизими 
сифатида тасаввур этилган. Организмни касаллик омилларининг таьсирига 
нисбатан барқарорлиги, ташқи мухит ноқулай тарзда ўзгарган пайтларда 
саломатликни ҳамда иш қобилиятини сақлай билиш - саломатлик 
даражасини кўрсатувчи белгилар хисобланади, яьни саломатлик даражаси 
одамнинг адаптацион (мослашиш) имкониятлари қандай эканлиги билан 
белгиланади. Одамнинг саломатлик даражаси қанчалик юқори бўлса, унинг 
турли юқумли касалликларга, паст ва юқори хароратга, жисмоний ишларга 
бўлган чидамлилиги ҳам шунчалик барқарор бўлади.
Саломатлик учун жисмоний ишга қобилият чиниққанликнинг оптимал 
даражаси зарур бўлади. Жуда юқори даражадаги жисмоний иш қобилиятига 
катта спорт орқали эришилади. Бу эса одамда барча функционал 
тизимларнинг зўриқишини тақазо этади, ҳамда унинг иммунитети 
пасайишига ва касалликларга бардоши сусайиб кетишига ҳам олиб келиши 
мумкин. Организмнинг функционал резервларидан ортиқ даражадаги 
зўриқишларни енгиб ўтиш вақтида хаддат ташқари толиқиш холлари рўй 
бериб одамнинг холдан тойиб қолиши сингари холатлар ҳам кузатилиши 
мумкин. Амалий жихатдан соғлом бўлган (яьни касалликнинг клиник 
белгилари яққол кўриниб турмаган) кишиларда уларнинг саломатлик 
даражасини аниқ белгилаш мақсадга мувофиқдир. Бу эса соғломлаштириш 
тадбирлари комплексини, шу жумладан жисмоний тарбия омилларини яна 
ҳам мақсадга мувофиқроқ равишда режалаштириш имконини беради. 




Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling